Скрыть
1:4
1:8
1:9
1:13
1:14
1:15
1:16
1:17
1:19
1:20
1:22
1:24
Глава 5 
5:1
5:2
5:6
5:7
5:17
5:19
5:20
5:22
5:23
5:24
5:26
5:28
5:30
5:32
5:34
5:35
5:36
5:40
5:41
5:46
5:47
5:48
Иброҳим ўғли, Довуд ўғли Исо Масиҳнинг насабномаси.
Иброҳимдан Исҳоқ туғилди.Исҳоқдан Ёқуб туғилди.Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилдилар.
Яҳудо ва Тамарадан Парас ҳамда Зараҳ туғилдилар.Парасдан Ҳасрўн туғилди.Ҳасрўндан Арам туғилди.
Арамдан Амминадаб туғилди.Амминадабдан Наҳшўн туғилди.Наҳшўндан Салмўн туғилди.
Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди.Бўаз ва Руфдан Обид туғилди.Обиддан Ишай туғилди.
Ишайдан подшоҳ Довуд туғилди.Подшоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди.
Сулаймондан Раҳабаъм туғилди.Раҳабаъмдан Абиё туғилди.Абиёдан Осо туғилди.
Осодан Йўшафат туғилди.Йўшафатдан Йўрам туғилди.Йўрамдан Уззиё туғилди.
Уззиёдан Йўтам туғилди.Йўтамдан Аҳаз туғилди.Аҳаздан Ҳизқиё туғилди.
Ҳизқиёдан Манаше туғилди.Манашедан Амўн туғилди.Амўндан Йўшиё туғилди.
Йўшиёдан Йўаким туғилди.Йўакимдан Бобилга сургун бўлиш даврида Якўниё билан ака-укалари туғилдилар.
Бобилдаги сургунлик давридан кейин Якўниёдан Шаълтиэл туғилди.Шаълтиэлдан Зарубобил туғилди.
Зарубобилдан Абиҳуд туғилди.Абиҳуддан Элёқим туғилди.Элёқимдан Азўр туғилди.
Азўрдан Садўқ туғилди.Садўқдан Ахим туғилди.Ахимдан Элиҳуд туғилди.
Элиҳуддан Илъазар туғилди.Илъазардан Маттан туғилди.Маттандан Ёқуб туғилди.
Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди.Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди.
Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан Бобил сургунлигигача ўн тўрт насл ва Бобил сургунлигидан Масиҳ келишигача ўн тўрт наслдир.
Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Унинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор экани маълум бўлди.
Унинг эри Юсуф эса солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, яширинча қўйиб юбориш ниятида бўлди.
Буни ўйлаб кўрганидаёқ, Худованднинг бир фариштаси тушида унга кўриниб: “Эй Довуд ўғли Юсуф! – деди, – Сен Марямни ўзингга хотинликка олишдан қўрқма; чунки унинг вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.
У ўғил туғади ва Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳларидан қутқаради.
Буларнинг бари эса Худованднинг пайғамбар орқали айтгани бажо келиши учун рўй берди. Пайғамбар:
“Қиз ҳомилали бўлғай ва ўғил туққай,Унинг исмини эса Иммануил қўюрлар”,- деб каромат қилган эди. Иммануил – “Худо биз билан” демакдир”.
Юсуф уйғонгач, Худованднинг фариштаси унга буюрганидек қилди ва Марямни хотинликка олди.
Лекин у туғмагунча унга яқинлашмади. Ниҳоят, Марям ўзининг тўнғич ўғлини туғди ва Унинг исмини Исо қўйди.
Исо талай халойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди.
Исо уларга таълим бериш учун оғзини очиб, деди:
“Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир,Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
Йиғлаётганлар бахтлидир,Чунки улар тасалли топур.
Беозор бўлганлар бахтлидир,Чунки улар ер юзига эга бўлур.
Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир,Чунки улар тўқ бўлур.
Раҳмдил бўлганлар бахтлидир,Чунки улар раҳм-шафқат топур.
Покдил бўлганлар бахтлидир,Чунки улар Худони кўрур.
Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир,Чунки улар Худо ўғиллари дейилур.
Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир,Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувғин этса, сиз ҳақда ёлғон гапириб фисқу ғийбат қилса, бахтлисиз!
Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғин бўлган”.
“Сиз – ернинг тузисизлар. Агарда туз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди.
Сиз – дунёнинг нурисизлар. Тоғнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди.
Шунингдек, шамни ёқиб, кейин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик берсин, деб уни шамдонга қўйишади.
Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар”.
“Мени Таврот ёки пайғамбар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим.
Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади.
Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади.
Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар”.
“Қадимгиларга: “Одам ўлдирма; ким одам ўлдирса, жавобгарликка тортилади”, – деб айтилганини эшитгансизлар.
Лекин Мен сизга айтаман: кимки биродарига беҳуда ғазабланса, жавобгарликка тортилади. Кимки биродарига аҳмоқ деса, олий маҳкамада жавоб беради. Кимки биродарига телба деса, жаҳаннам оловида жавоб беради.
Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса,
хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир.
Сен рақибинг билан қозихонага* бораркансан, йўл-йўлакай у билан келишишга шошил, токи рақибинг сени қозига, қози эса миршабга топшириб, сени зиндонга ташламасин.
Сенга чинини айтайин: охирги тийинингни бермагунингча, у ердан чиқолмайсан!”
“Қадимгиларга: “Зино қилма”, – деб айтилганини эшитгансизлар.
Лекин Мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади.
Агар сенинг ўнг кўзинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни суғуриб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга ташланишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сен учун яхшироқдир.
Агар сенинг ўнг қўлинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни чопиб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга йўлиқишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сен учун яхшироқдир.
Яна дейилганки: “Ким хотини билан ажралмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин”.
Лекин Мен сизга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб билан хотинидан ажралса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажралган хотинга уйланса, зино қилган бўлади”.
“Яна қадимгиларга: “Қасамдан қайтма. Ичган қасамларингни Худованд олдида бажо келтир”, – деб айтилганини эшитгансизлар.
Лекин Мен сизга айтаман: ҳеч қандай қасам ичманглар – на осмон ҳақи, чунки у Худонинг тахтидир;
на ер ҳақи, чунки у Худонинг пойандозидир; на Қуддус ҳақи, чунки у Буюк Подшоҳнинг шаҳридир.
Бошинг ҳақи ҳам қасам ичма, чунки сен биронта сочингни оқ ёки қора қилолмайсан.
Сизларнинг сўзингиз фақат “ҳа” ёки “йўқ” бўлсин. Бундан ортиғи эса шайтонликдир”.
“Сизлар: “Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”, – деб айтилганини эшитгансизлар.
Лекин Мен сизга айтаман: ёмонга қарши чиқма. Ким сенинг ўнг чаккангга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир.
Ким сен билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бериб юбор.
Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр.
Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма”.
“Яна: “Қардошингни севгин, душманингдан нафратлан”, – деб айтилганини эшитгансизлар.
Лекин Мен сизга айтаман: душманларингизни севинглар. [Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун,] сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар.
Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўғиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмғирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёғдиради.
Агар сизни севадиганларнигина севсангиз, бундан сизга раҳмат бўлурми? Солиқчилар ҳам худди шундай қилишмайдими?
Агар сиз фақат биродарларингиз билангина саломлашсангиз, қандай фазилатли иш қилган бўласизлар? Бутпарастлар ҳам худди шундай қилишмайдими?
Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар”.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible