Скрыть
1:4
1:8
1:9
1:13
1:14
1:15
1:16
1:17
1:19
1:20
1:22
1:24
Глава 13 
13:1
13:2
13:4
13:5
13:6
13:7
13:8
13:9
13:10
13:11
13:13
13:19
13:20
13:21
13:22
13:23
13:24
13:25
13:26
13:27
13:28
13:29
13:30
13:32
13:36
13:37
13:38
13:40
13:41
13:42
13:44
13:45
13:46
13:47
13:48
13:49
13:50
13:51
13:52
13:53
13:56
13:58
Иброҳим ўғли, Довуд ўғли Исо Масиҳнинг насабномаси.
Иброҳимдан Исҳоқ туғилди.Исҳоқдан Ёқуб туғилди.Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туғилдилар.
Яҳудо ва Тамарадан Парас ҳамда Зараҳ туғилдилар.Парасдан Ҳасрўн туғилди.Ҳасрўндан Арам туғилди.
Арамдан Амминадаб туғилди.Амминадабдан Наҳшўн туғилди.Наҳшўндан Салмўн туғилди.
Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туғилди.Бўаз ва Руфдан Обид туғилди.Обиддан Ишай туғилди.
Ишайдан подшоҳ Довуд туғилди.Подшоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туғилди.
Сулаймондан Раҳабаъм туғилди.Раҳабаъмдан Абиё туғилди.Абиёдан Осо туғилди.
Осодан Йўшафат туғилди.Йўшафатдан Йўрам туғилди.Йўрамдан Уззиё туғилди.
Уззиёдан Йўтам туғилди.Йўтамдан Аҳаз туғилди.Аҳаздан Ҳизқиё туғилди.
Ҳизқиёдан Манаше туғилди.Манашедан Амўн туғилди.Амўндан Йўшиё туғилди.
Йўшиёдан Йўаким туғилди.Йўакимдан Бобилга сургун бўлиш даврида Якўниё билан ака-укалари туғилдилар.
Бобилдаги сургунлик давридан кейин Якўниёдан Шаълтиэл туғилди.Шаълтиэлдан Зарубобил туғилди.
Зарубобилдан Абиҳуд туғилди.Абиҳуддан Элёқим туғилди.Элёқимдан Азўр туғилди.
Азўрдан Садўқ туғилди.Садўқдан Ахим туғилди.Ахимдан Элиҳуд туғилди.
Элиҳуддан Илъазар туғилди.Илъазардан Маттан туғилди.Маттандан Ёқуб туғилди.
Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туғилди.Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туғилди.
Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан Бобил сургунлигигача ўн тўрт насл ва Бобил сургунлигидан Масиҳ келишигача ўн тўрт наслдир.
Исо Масиҳнинг туғилиши шундай содир бўлди: Унинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор экани маълум бўлди.
Унинг эри Юсуф эса солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, яширинча қўйиб юбориш ниятида бўлди.
Буни ўйлаб кўрганидаёқ, Худованднинг бир фариштаси тушида унга кўриниб: “Эй Довуд ўғли Юсуф! – деди, – Сен Марямни ўзингга хотинликка олишдан қўрқма; чунки унинг вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган.
У ўғил туғади ва Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳларидан қутқаради.
Буларнинг бари эса Худованднинг пайғамбар орқали айтгани бажо келиши учун рўй берди. Пайғамбар:
“Қиз ҳомилали бўлғай ва ўғил туққай,Унинг исмини эса Иммануил қўюрлар”,- деб каромат қилган эди. Иммануил – “Худо биз билан” демакдир”.
Юсуф уйғонгач, Худованднинг фариштаси унга буюрганидек қилди ва Марямни хотинликка олди.
Лекин у туғмагунча унга яқинлашмади. Ниҳоят, Марям ўзининг тўнғич ўғлини туғди ва Унинг исмини Исо қўйди.
Ўша куни Исо уйдан чиқиб, кўл бўйида ўтирди.
Унинг олдида анчагина халойиқ тўплангач, У қайиққа тушиб ўтирди. Бор халойиқ эса қирғоқда Унга кўз тикди.
Исо уларга масал йўли билан кўп насиҳатлар қилди:“Уруғ сепувчи уруғ сепгани чиқибди.
Уруғ сепаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушибди. Қушлар учиб келиб, уларни чўқиб кетибди.
Бошқа баъзи уруғлар эса тупроғи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ саёз бўлганидан, уруғлар тез кўкариб чиқибди.
Бироқ қуёш чиққач, сўлиб, илдизи бўлмагани учун қуриб қолибди.
Яна бошқа баъзи уруғлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруғларни бўғиб қўйибди.
Яна бошқа уруғлар эса яхши ерга тушиб, баъзиси юз, баъзиси олтмиш, баъзиси ўттиз қат ҳосил берибди.
Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
Шогирдлар яқинроқ келиб, Исодан:- Нега халққа масаллар билан гапиряпсан? – деб сўрадилар.
У уларга жавоб бериб деди:- Чунки Осмон Шоҳлигининг сирларини билиш қобилияти сизларга берилган, уларга берилмаган.
Зеро кимда бор бўлса, унга яна берилади ва у мўлчиликда бўлади. Аммо кимда йўқ бўлса, бори ҳам ундан тортиб олинади.
Халққа масал билан гапиришимнинг сабаби шундаки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб эшитмайдилар ва англамайдилар.
Ишаъё пайғамбарнинг каромати уларга жуда тўғри келади, мана Худо шундай деган:“Тинглаб турсангиз-да, англамайсизлар,Қараб турсангиз-да, кўролмайсизлар.
Бу халқнинг дилини-чи ёғ босган,Аранг эшитар қулоқлари ҳам,Кўзларини эса юмиб олганлар.Кўз кўрсин деб, қулоқ эшитсин деб,Дил фаросатли бўлсин деб,Менга илтижо қилсалар эди,Мен уларга шифо берар эдим”.
Лекин кўзларингиз кўраётган ва қулоқларингиз эшитаётган сизлар қандай бахтлисизлар!
Сизга чинини айтайин: не-не пайғамбару солиҳлар сиз кўраётганларни кўришни орзу қилганлар-у кўролмаганлар, сиз эшитаётганларни эшитишни орзу қилганлар-у эшитолмаганлар.
“Энди сизлар уруғ сепувчи ҳақидаги масални яхши тингланглар.
Худонинг* Шоҳлиги тўғрисидаги каломни эшитиб, уқиб олмаган ҳар бир кишига ёвуз шайтон келиб, унинг юрагига экилган эзгулик уруғларини ўғирлаб кетади. Йўл ёқасига тушган уруғлар ана шуларга ишорадир.
Тошлоққа сепилган уруғлар эса шундай кишини билдиради: у каломни эшитар-эшитмас севинч билан қабул қилаверади.
Лекин илдизи йўқ, беқарор киши бўлгани учун, калом туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлган ҳамон васвасага тушиб қолади.
Тиканлар орасига сепилган уруғлар эса шундай одамни билдиради: у каломни эшитса-да, бу дунёнинг ташвишлари ва бойлик ружуи каломни бўғиб ташлайди ва калом самарасиз қолади.
Яхши ерга сепилган уруғлар эса, каломни эшитиб уни уқиб оладиган одамни билдиради. Бундай киши, албатта, самарали бўлади; кими юз, кими олтмиш, кими ўттиз қат ҳосил беради”.
Исо уларга бошқа бир масални келтирди: “Осмон Шоҳлиги ўз даласига яхши уруғ сепган бир одамга ўхшайди.
Ҳамма ухлаб ётганда, у одамнинг душмани келиб буғдой орасига бегона ўт уруғларини сепиб кетибди.
Экин кўкариб бошоқ чиқарганда, бегона ўтлар ҳам пайдо бўлибди.
Ер эгасининг хизматкорлари келиб:- Хўжайин, сиз далангизга яхши уруғ сепган эмасмидингиз? Энди бу бегона ўтлар қаердан пайдо бўлди? – деб сўрашибди.
- Бу душманнинг ишидир, – дебди ер эгаси.- Истасангиз, биз бориб уларни юлиб ташлаймиз, – дейишибди хизматкорлар.
- Йўқ, – дебди у, – сизлар бегона ўтларни юлаётганда, улар билан бирга буғдойни ҳам юлиб олишингиз мумкин.
Ўрим-йиғим вақтигача қўйинглар, у ҳам, бу ҳам бирга ўсаверсин. Ўрим-йиғим бўлгач, мен ўроқчиларга: “Олдин бегона ўтларни ўриб олинглар ва боғ-боғ қилиб ёқишга тайёрланглар. Буғдойни эса менинг омборимга тўплаб қўйинглар”, деб айтаман”.
Исо уларга яна бошқа бир масални айтиб берди: “Осмон Шоҳлиги бир одам ўз даласига сепиб қўйган хантал уруғига ўхшайди.
У барча уруғлардан кичик бўлса-да, лекин етилгач, ҳамма кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. У шундай дарахт бўладики, кўк юзидаги қушлар учиб келиб, унинг шохларини ўзларига уя қиладилар”.
Исо уларга бошқа бир масални ҳам айтиб берди: “Осмон Шоҳлиги бир аёл бутун хамирни ошириш учун уч тоғора унга қориштириб солган хамиртуруш бурдасига ўхшайди”.
Исо буларнинг ҳаммасини халққа масаллар билан тушунтирди. Масалсиз уларга ҳеч нарсани тушунтирмас эди.
Шу билан пайғамбарга ваҳий бўлган шу сўз бажо келди:“Оғзимни масаллар айтмоққа очиб,Азалий сирлардан воқиф этаман”.
Шундан сўнг Исо халойиққа жавоб бериб, уйга кирди. Шогирдлари Унинг олдига келиб:- Даладаги бегона ўтлар ҳақидаги масални бизларга тушунтириб бергин, – дедилар.
Исо уларга жавобан деди:- Яхши уруғни сепган – Инсон Ўғлидир,
дала эса – дунё. Яхши уруғлар – Худо ҳокимиятидаги одамлар, бегона ўтлар эса – ёвуз шайтон ҳокимиятидаги одамлардир.
Бегона ўтларни сепган душман бўлса – иблисдир. Ўрим-йиғим – дунёнинг охири, ўроқчилар эса фаришталарга тенг келади.
Бегона ўтларни қандай териб ўтда ёқсалар, бу дунёнинг охирида ҳам шундай бўлади.
Инсон Ўғли Ўз фаришталарини юборади, улар эса гуноҳга сабаб бўлган ва ёмонлик қилиб юрган барчани Унинг Шоҳлигидан йиғиб олиб,
ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. У ерда йиғи-сиғи ва оҳу нола бўлади.
Ўшанда солиҳлар ўз Оталарининг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!
“Яна Осмон Шоҳлиги далада яширилган хазинага ўхшар. Уни бир одам топиб сир сақлабди ва жуда севинганидан бориб, бор-йўғини сотиб, у далани харид қилибди”.
“Яна Осмон Шоҳлиги нодир марварид излаётган бир савдогарга ўхшар.
У қимматбаҳо марваридни топганда, бориб бор-йўғини сотиб, марваридни харид қилибди”.
“Яна Осмон Шоҳлиги денгизга ташланган ва турли балиқларни тутган тўрга ўхшайди.
Тўр тўлгач, уни қирғоққа тортиб чиқаришибди ва ўтиришиб, яхши балиқларни саралаб идишларга солишибди, ёмонларини эса ташқарига ташлаб юборишибди.
Дунёнинг охирида ҳам шундай бўлади: фаришталар келиб, фосиқларни солиҳлар орасидан ажратиб,
уларни ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. У ерда йиғи-сиғи ва оҳу нола бўлади”.
Исо шогирдларидан сўради:- Буларнинг ҳаммасига тушундингизларми?- Тушундик, – деди улар.
Исо шогирдларига:- Демак, Осмон Шоҳлиги тўғрисида таълим-тарбия олган ҳар бир уламо ўз хазинасидан янги ва эски нарсалар чиқарадиган уй эгасига ўхшайди, – деди.
Исо бу масалларни айтиб бўлгач, у ердан кетди.
Ўз ватанига келиб, ерли халқнинг ибодатхонасида таълим бера бошлади. Улар эса ҳайратда қолиб:- Шундай донолик ва мўъжизакорлик қудрати Унга қаердан насиб бўлди экан?
Дурадгорнинг ўғли эмасми Ўзи? Онасининг исми Марям, укалари эса Ёқуб, Юсуф, Симун ва Яҳудолар эмасми?
Унинг ҳамма сингиллари ҳам бизнинг орамизда-ку! Буларнинг барчасига У қандай қилиб эришди экан? – дейишди.
Ва ғашланиб, Уни рад қилишди. Исо эса уларга:- Пайғамбар ўз ватани ва уйидан бошқа ерда эътиборсиз бўлмас, – деди.
Уларнинг эътиқодсизлиги сабабли у ерда кўп мўъжизалар кўрсатмади.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible