Скрыть
10:1
10:3
10:5
10:10
10:11
10:12
10:18
10:20
10:22
10:24
10:25
10:26
10:29
10:30
10:32
10:34
10:36
10:37
10:38
10:39
10:40
10:42
10:43
10:47
10:48
10:49
10:50
10:51
10:52
Глава 14 
14:2
14:4
14:5
14:6
14:7
14:8
14:9
14:11
14:13
14:14
14:15
14:16
14:17
14:19
14:20
14:21
14:23
14:24
14:25
14:26
14:29
14:31
14:33
14:34
14:35
14:37
14:39
14:40
14:41
14:42
14:44
14:45
14:46
14:47
14:48
14:50
14:51
14:52
14:54
14:56
14:57
14:59
14:60
14:63
14:64
14:65
14:67
14:68
14:69
14:70
14:71
Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига ва Ўрдун дарёсининг нарёғига келди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиғилди, У Ўз одати бўйича одамларга яна таълим бера бошлади.
Баъзи фарзийлар Уни синаб кўрмоқ ниятида яқинлашиб:- Эр ўз хотинидан ажралишига ижозат бериладими? – деб сўрадилар.
Исо бунга жавобан:- Мусо сизларга нимани буюрган эди? – деб сўради.
- Мусо эркак талоқ хатини ёзиб хотинидан ажралишига ижозат берган эди, – дейишди.
Исо уларга жавоб бериб деди:- Бағри тошлигингиз учун Мусо сизларга бу амрни ёзиб қолдирган.
Аслида Худо дунёни яратишиданоқ одамларни эркак ва хотин қилиб яратди.
Тавротда ёзилишича*: “Шунинг учун эр киши ота-онасини қолдириб,
ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”. Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланади.
Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин.
Уйга келганларида, шогирдлар яна шу ҳақда Исодан сўрадилар.
У уларга деди:- Ким ўз хотини билан ажралиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади.
Хотин ҳам агар ўз эридан ажралиб бошқасига тегса, зино қилган бўлади.
Уларнинг пешанасига қўлини қўйсин, деб Исонинг олдига болаларни келтиришарди. Шогирдлар эса етаклаб келувчиларни койиб қўйишди.
Исо буни кўрганда, ғазабланиб деди:- Болаларга йўл қўйинглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Мана, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир.
Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч киролмайди.
Кейин болаларни қучоқлаб, уларнинг пешаналарини силаб дуо қилди.
Исо йўлга чиқаётганда, кимдир югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди-да:- Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим керак? – деб сўради.
Исо унга деди:- Нега Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас-ку.
Сен илоҳий амрларни биласан: “Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўғрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. Бировнинг ҳақини ема. Ота-онангни ҳурмат қил”.
У киши Исога жавоб қайтариб:- Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб келаман, – деди.
Исо унга қаради ва яхши кўриб қолди.- Сенга бир нарса етишмайди, – деди унга. – Бор, нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сотиб, пулини камбағалларга бўлиб бер. Шундагина осмонда хазинанг бўлади. Кейин кел, [хочни олиб] орқамдан юр.
Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди, чунки унинг мол-мулки кўп эди. У қайғуриб қайтиб кетди.
Исо атрофга кўз югуртириб шогирдларига деди:- Пул-дунёси борларнинг Худо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин!
Шогирдлар бу сўзларни эшитиб, ақллари шошди. Исо эса қайта бошдан сўз олди:- Болаларим, бойликка умид боғлаганлар Худо Шоҳлигига киришга қанчалик қийналади!
Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир.
Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича:- Ундай бўлса, ким нажот топа оларкан? – дейишди.
Исо уларга кўзини тикиб:- Одамларга бу имконсиз, лекин Худога эмас. Чунки Худо ҳамма имконга эгадир, – деди.
Бутрус сўз олиб Исога:- Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик, – деди.
Исо бунга жавобан деди:- Сизларга ростини айтсам, ким Мен ва Инжил учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-болаларини ёки ер-мулкини ташлаб кетса,
у ҳозир, бу дунёдаёқ дучор бўлаётган қувғинлар орасида юз ҳисса ортиқ уй-жойлар, ака-укалар, опа-сингиллар, ота-оналар, болалар ва ерларга эга бўлади, келажак дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади.
Лекин кўп биринчилар охирги ва охиргилар эса биринчи бўладилар.
Қуддусга қараб йўл босар эдилар. Исо олдинда кетаётган эди. Шогирдлари ҳайрон эди, бошқалар эса қўрқиб-қўрқиб эргашаётган эдилар. Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, яна Ўзи билан нима юз бериши тўғрисида сўзлай бошлади:
- Мана, биз энди Қуддусга кириб боряпмиз. У ерда Инсон Ўғли олий руҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, мажусийларга топширадилар.
Улар Уни ҳақорат қиладилар, қамчилайдилар, юзига тупурадилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин уч кундан сўнг У қайта тирилади.
Забадий ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига келиб:- Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо келтиришингни истаймиз, – дейишди.
- Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? – сўради Исо.
Улар:- Сен улуғвор даргоҳингда бўлганингда, биримиз Сенинг ўнг томонингда, бошқамиз эса чап томонингда ўтиришимизга рухсат бергин, – дейишди.
Исо уларга:- Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган заққум* косани сиз ича оласизларми? Мен ботадиган қайғу-аламларга ботиб чидаёласизларми? – деди.
Улар:- Чидаёламиз, – деб жавоб беришди. Исо уларга деди:- Сизлар-ку Мен ичадиган заққум* косани ичиб, ботадиган қайғу-аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар.
Аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса, уларники бўлади.
Қолган ўнала шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқлана кетишди.
Исо эса уларни ёнига чақириб, деди:- Биласизларки, халқларнинг ҳокимлари ҳисобланганлар ҳокимлик қилишдан қолишмайдилар, катта амалдорлар элга ўз ҳукмини ўтказадилар.
Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизматда бўлсин.
Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин.
Чунки Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган.
Улар Ерихо шаҳрига келдилар. Шаҳардан яна чиқиб кетаётганларида, Исога Ўз шогирдлари ҳамда бир талай халойиқ эргашиб бораётган эди. Йўл чеккасида Тимейнинг ўғли кўр Бартимей садақа сўраб ўтирган эди.
У носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб:- Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! – деб бақира бошлади.
Кўп одамлар эса уни койиб, жим бўлишга мажбур қилишди. Лекин у:- Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил! – деб яна қаттиқроқ ҳайқирди.
Исо тўхтади ва у одамни ёнига чақиртирди. Кўрни чақиргани борганлар унга:- Қўрқма, ўрнингдан тур, У сени чақиряпти, – дейишди.
Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан туриб кетди-да, Исонинг ёнига келди.
Исо ундан сўради:- Сен Мендан нима истайсан?- Устозим, кўзларим кўрсин! – деди кўр.
Исо унга:- Бор, ишончинг сени қутқарди, – деди.Ўша заҳоти кўрнинг кўзлари очилиб кетди. У Исонинг ортидан эргашиб йўл юрди.
Яҳудийлар хамиртурушсиз нон ейдиган Фисиҳ байрамига икки кун қолган эди. Олий руҳонийлар ва уламолар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб турган эдилар.
Улар:- Бу иш фақат байрам кунларида бўлмаслиги керак, яна халқ ғалаён қилмасин, – дейишди.
Исо Байтания қишлоғида мохов Симуннинг уйида меҳмон бўлиб ўтирган эди, бир аёл ганчдан ясалган идишда соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди. Идишни синдириб, мойни Исонинг бошига қуйди.
Баъзилар бундан ғазабланиб, бир-бирига:- Бу мойни бундай исроф этишнинг нима кераги бор эди?
Мана, бу мойни уч юз кумуш тангадан ҳам кўпроққа сотиб камбағалларга тақсимлаб бериш мумкин эди-ку! – деб аёлни қаттиқ койишди.
- Қўйинглар уни! – деди Исо. – Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун эзгу иш қилди.
Камбағаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақтингизда уларга эзгулик қила оласизлар. Лекин Мен доим сизлар билан бирга бўлмайман.
Аёл қўлида борини берди. У Менинг танамга хушбўй мой суртиб, ҳозирдан дафнга тайёрлади.
Сизларга чинини айтайин: Инжил Хушхабари дунёнинг қайси ерида тарғиб қилинса, бу аёл ҳам эсланиб, унинг қилган иши ёдга олинади.
Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Ишқариёт Яҳудо чиқиб, Исони тутиб бериш учун олий руҳонийларнинг олдига борди.
Улар буни эшитиб, севиндилар ва Яҳудога пул беришга аҳд қилдилар. У эса Исога хиёнат қилиш учун қулай пайт излай бошлади.
Яҳудийлар хамиртурушсиз нон ейдиган Фисиҳ байрамининг биринчи кунида қурбон қўзисини сўйиш керак эди. Бу кунда шогирдлар Исога:- Фисиҳ байрам таомини қаерда емоқчисан? Биз бориб тайёргарчилик қилайлик, – дейишди.
Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди:- Шаҳарга боринглар, сизларга кўзада сув кўтариб кетаётган одам учрайди; унинг орқасидан боринглар.
У кирадиган уйнинг эгасига: “Устозимиз: Шогирдларим билан Фисиҳ байрам таомини ейдиган хона қаерда, деб сўраяпти”, деб айтинглар.
У киши сизларга шинам, тайёрлаб қўйилган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар.
Шогирдлар жўнашди. Шаҳарга кирганларида, худди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ байрам таомини тайёрладилар.
Оқшом бўлгач, Исо ўн икки шогирди билан бирга у ерга келди.
Улар еб ўтирганларида Исо:- Сизларга чинини айтайин, Мен билан таом еяётган сизлардан бир киши Мени тутиб беради, – деди.
Шогирдлар хафа бўлиб, бирин-кетин:- Ўша мен эмасми? – деб Ундан сўрай бошладилар. [Ва шогирдлардан бири яна:- Ўша мен эмасми? – деди.]
Исо уларга жавобан деди:- Ўн икки шогирдимдан бири-да, ким Мен билан бирга косага нон ивитиб еса, ўшадир.
Тўғри, Инсон Ўғлининг тақдири оятда ёзилганидай кетяпти. Лекин Инсон Ўғлини тутиб берадиган ўша одамнинг ҳолига вой! У одамнинг туғилмагани ўзи учун яхшироқ бўлар эди.
Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди ва шогирдларига бериб:- Олинглар, енглар, бу Менинг танамдир, – деди.
Косани ҳам олди ва шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар.
Исо уларга деди:- Бу кўплар учун тўкиладиган, Янги Аҳдни кучга киритадиган Менинг қонимдир.
Сизларга чинини айтайин: Худонинг Шоҳлигида Мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматини бошқа ичмайман.
Сўнг улар куйлаб, Зайтун тоғи томон кетдилар.
Исо шогирдларига деди:- Бу тунда ҳаммангиз Мендан юз ўгирасизлар. Чунки Тавротда* шундай ёзилган:“Мен чўпонни жароҳатлайман,Қўйлар ўзи тарқаб кетади”.
Бироқ Мен ўлиб тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман.
Бутрус Исога:- Агар ҳамма Сендан юз ўгирса ҳам, мен ўгирмайман! – деди.
Исо унга:- Сенга ростини айтсам, бугун, шу кечасиёқ, хўроз икки марта қичқирмасданоқ, сен Мендан уч марта тонасан, – деди.
Лекин Бутрус яна таъкид билан ўзиникини тасдиқлаб:- Мен Сен билан бирга ўлишим керак бўлса ҳам, Сендан асло тонмайман, – деди. Бошқа ҳамма шогирдлар ҳам шундай дейишди.
Сўнгра Гетсемания деган бир жойга келдилар. Исо шогирдларига:- Мен ибодат қилгунимча, сизлар бу ерда ўтириб туринглар, – деди.
Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони Ўзи билан бирга олган Исо ваҳимага тушди ва қаттиқ қайғура бошлади.
Шогирдларига:- Менинг жоним ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолинглар-да, сергак туринглар, – деди.
Бир оз нари кетиб ерга йиқилди, агар иложи бўлса, бу соатнинг алами мени четлаб ўтсин, деб ибодат қилди.
- Эй азиз Отам! – деди. – Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум* косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин.
Шогирдлари олдига қайтиб келгач, уларни ухлаб ётган ҳолда кўрди. Бутрусга деди:- Симун! Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми?
Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қилиб туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир.
Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди.
У қайтиб келиб, шогирдларини яна ухлаб ётган ҳолда кўрди. Уларнинг кўзларини ғафлат босган эди. Унга нима деб жавоб беришларини билмас эдилар.
Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди:- Сизлар ҳали ҳам бепарво ухлаб, роҳатланиб ётибсизларми? Бас энди, мана вақт-соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти.
Туринглар, кетайлик! Мана, Менга хиёнат қилувчи яқинлашиб қолди.
Исо ҳали гапириб турганда, ўн икки шогирдидан бири Яҳудо қўққисдан келиб қолди. Унинг ёнида олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар томонидан юборилган, қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди.
Хоин Яҳудо: “Мен кимни ўпсам, у Ўша Кишидир. Уни ушланглар ва эҳтиёт қилиб олиб кетинглар”, – деб улар билан тил бириктирган эди.
Яҳудо келибоқ, Исога яқинлашди-да:- Устоз! Устоз! – деб Уни ўпди.
Шу онда одамлар Исога даст солиб, Уни ушлаб олишди.
Исонинг ёнида турганлардан бири қиличини қинидан суғурди-да, олий руҳоний қаролига бир уриб қулоғини кесиб ташлади.
Исо уларга деди:- Сизлар Мени қўлга олиш учун қароқчига қарши чиққандек қиличу таёқлар билан қуролланиб келибсизлар.
Мен эса ҳар куни маъбадда сизнинг орангизда эдим, таълим берардим, сизлар-чи, Мени қўлга олмадингизлар. Аммо зотан оятлар бажо келиши лозим.
Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони ташлаб, қочиб кетишди.
Яланғоч танасини чойшабга ўраган бир йигит ҳам Исога эргашиб бораётган эди. Аскарлар уни ушлаб олганда,
у чойшабни ташлаб, улардан яланғоч ҳолда қочиб қутулди.
Исони бош олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. Унинг ёнига ҳамма олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва уламолар йиғилдилар.
Бутрус эса Исога узоқдан, то олий руҳонийнинг ҳовлиси ичигача эргашиб келганди. Хизматкорлар билан бирга олов ёнида ўтириб, исинди.
Олий руҳонийлар ва Олий Кенгашнинг барча аъзоси Исога ўлим жазоси бериш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар, лекин тополмас эдилар.
Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар-да, аммо берган гувоҳликлари бир-бирига мос келмас эди.
Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар:
- У: “Инсон қўли билан қурилган бу маъбадни Мен бузиб ташлайман-у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир маъбадни тиклайман”, – деганини эшитган эдик.
Лекин бу хусусда ҳам гувоҳларнинг берган маълумотлари бир-бирига зид эди.
Бундан кейин бош олий руҳоний ўртага чиқиб Исодан сўради:- Сен нега ҳеч жавоб қайтармайсан? Уларнинг Сенга қўйган айбларига нима дейсан?
Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Бош олий руҳоний яна Ундан сўради:- Муборак Худонинг Ўғли – Масиҳ Сенмисан?
Исо:- Мен Ўшаман ва сиз Инсон Ўғлини қодир Тангрининг ўнг томонида ўтириб, осмон булутлари билан келаётганини кўрасизлар, – деди.
Шундан кейин бош олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб:- Бизларга яна гувоҳларнинг нима кераги бор?
Куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Бунга нима дейсизлар? – деди.Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди.
Баъзилар Унга тупура бошлашди. Унинг юз-кўзини боғлаб, муштлаганларича:- Пайғамбарлигингни кўрсат-чи! – дейишарди. Хизматкорлар ҳам Уни шапалоқлашарди.
Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг хизматкор аёлларидан бири келиб қолди.
Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради-да:- Сен ҳам носиралик Исо билан бирга эдинг-ку! – деди.
Лекин Бутрус инкор этди:- Сен нима деяпсан ўзи, тушунмаяпман, англамаяпман, – деди-ю, бошқа ёққа, ташқи ҳовлига чиқиб кетди. Шу пайт хўроз қичқирди.
Хизматкор аёл уни яна учратиб, у ерда турганларга:- Бу улардан бири-ку! – деб сўзлай бошлади.
Бутрус яна инкор этди.Бир оздан кейин у ерда турганлар яна Бутрусга гапира бошлашди:- Ҳақиқатан сен улардан бирисан, жалилаликсан, [лаҳжанг жуда ўхшайди].
- Сизлар айтаётган бу Одамни мен танимайман! – деб Бутрус лаънат ўқиб, қасам ича бошлади.
Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: “Хўроз икки марта қичқирмасданоқ, сен Мендан уч марта тонасан”, – деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб, йиғлай бошлади.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible