Скрыть
1:1
1:5
1:11
1:13
1:19
1:20
1:25
1:26
1:27
1:28
1:30
1:31
1:33
1:35
1:36
1:37
1:39
1:41
1:42
1:43
1:45
Инжил, яъни Худонинг Ўғли – Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабар шу билан бошланади.
Ишаъё пайғамбарнинг китобида ёзилганки:“Мен Сендан аввал элчимни юборарман,У Сенинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар.
Чўл-биёбонда нидо янграмоқда:Худованд йўлини тайёрлангиз,Равон айлангиз сўқмоқларин! – дея”.
Бу оят худди Яҳё пайғамбарга тўғри келади. У чўлда пайдо бўлиб, халқни имонга чақира бошлади. “Гуноҳларингиз кечирилиши учун тавба-тазарру қилинглар ва сувга чўмиб имон келтиринглар”, – деб эълон қиларди.
Шунда бутун Яҳудия юрти бўйлаб яшовчилар ва барча қуддусликлар Яҳёнинг олдига чиқар, гуноҳларига иқрор бўлар ва Яҳёнинг буйруғи билан дарёга чўмиб имон келтирар эдилар.
Яҳё туя жунидан кийим кийиб, белига теридан камар боғлаб, чигирткаю ёввойи асал билан овқатланарди.
У халққа шундай деб эълон қиларди: “Орқамдан мендан ҳам Қудратлиси келмоқда. Мен энгашиб Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман.
Мен сизларни сувгагина чўмдириб юрибман, У эса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради”.
Ўша кунлари Исо Жалиланинг Носира шаҳридан келди, Яҳё Уни Ўрдун дарёсига чўмдирди.
Исо сувдан чиқиши биланоқ осмон очилиб, Муқаддас Руҳ каптардай учиб Исонинг бошига қўнгани кўрилди.
Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан мамнунман”, – деган садо эшитилди.
Муқаддас Руҳ Исони дарҳол чўлга ҳайдаб кетди.
Исо чўлда қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. У ҳайвонлар билан бирга яшар, фаришталар эса Унга хизмат қилишарди.
Яҳё қамаб қўйилгандан сўнг, Исо Жалилага қайтди. У Худонинг Шоҳлиги ҳақида Хушхабар тарқатди.
“Вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!” – деб эълон қилиб юрди.
Исо Жалила кўли бўйидан ўтаётиб, кўлга тўр ташлаб ўтирган Симун ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар.
Исо уларга:- Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан, – деди.
Улар эса дарҳол тўрларини ташлаб, Исонинг ортидан юришди.
Исо у ердан бир оз нари юргач, Забадий ўғиллари Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди.
Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар эса оталари Забадийни ишчилар билан қайиқда қолдириб, Исонинг орқасидан юришди.
Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб келишди. Жума куни кеч киргач, Исо яҳудий ибодатхонасига бориб, таълим бера бошлади.
Халойиқ Исонинг таълимотига ҳайрон қолди. Чунки У одамларга уламолар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди.
Ўша ибодатхонада ёмон руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди:
- Эй носиралик Исо! Бизда нима ишинг бор? Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан, Сен Худонинг Азизисан!
Бироқ Исо ёмон руҳга дўқ уриб:- Жим бўл ва ундан чиқиб кет! – деди.
Ёмон руҳ у одамни ларзага солди-да, овози борича бақириб, унинг вужудидан чиқиб кетди.
Ҳаммани ваҳима босди. Ўзаро фикр юритиб:- Бу нима гап? Бу қанақа янги таълимот экан? У ёмон руҳларга ҳам қудрат билан буюради, руҳлар эса Унга бўйсунади! – дейишди.
Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув тезда бутун Жалила юртига ёйилиб, ён-атрофга овоза бўлди.
Ибодатхонадан чиққан ҳамон Исо Ўзи билан Ёқуб ва Юҳаннони олиб, Симун ва Идриснинг уйига боришди.
Симуннинг қайнонаси иситмалаб ётган эди. У ҳақда Исога айтиб қолишди.
Исо аёлнинг ёнига бориб, қўлидан ушлаб кўтарди. Шу заҳоти иситма тушди ва аёл хизматга тутинди.
Қуёш ботиб, кеч кирган пайтда, барча касаллар ва жинга чалинганларни Исонинг олдига олиб кела бошлашди.
Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиғилиб қолди.
Исо талай дарду иллатлардан қийналганларни соғайтирди. Кўп жинларни қувиб чиқарди, уларнинг сўзлашига эса имкон бермасди. Чунки жинлар Исонинг Масиҳлигини билар эдилар.
Эрталаб Исо жуда барвақт турди ва шаҳардан ташқарига, хилват жойга бориб, ибодат қилди.
Симун ва унинг жўралари Исонинг орқасидан боришди.
Исони топиб:- Ҳамма Сени излаяпти-ку! – дейишди.
Исо уларга:- Яқин атрофдаги қишлоқ ва шаҳарларга борайлик, Мен у ерларда ҳам воизлик қилайин, чунки Мен ана шу мақсад учун келганман, – деди.
Шундай қилиб, Исо бутун Жалила юртини кезиб чиқиб, маҳаллий ибодатхоналарда воизлик қилар ва жинларни қувиб чиқарар эди.
Бир мохов Исога яқинлашиб, Унинг олдида тиз чўкканча ялинди:- Агар истасанг, мени моховликдан пок қила оласан.
Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга тегизиб:- Истайман, пок бўл! – деб қўйди.
Буни айтар-айтмас, у одамнинг моховлиги ариб, пок-покиза бўлиб кетди.
Исо эса унга жиддий танбеҳ бериб:
- Менга қара! Ҳеч кимга ҳеч нарса айтма, лекин бориб руҳонийга кўрин ва соғайганингни тасдиқлат, бундан далолат бўлиши учун Мусо пайғамбар буюрган қурбонликларни келтириб бер, – деди-да, уни дарҳол жўнатиб юборди.
У киши чиқибоқ, рўй берган ҳодиса ҳақида ҳамма ёққа эълон қила бошлади. Натижада Исо энди бирор шаҳарга очиқ киролмайдиган бўлиб қолди. У шаҳардан ташқарида, хилват жойлардагина бўларди. Шунга қарамай, халойиқ ҳар томондан Унинг олдига келар эди.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible