Скрыть
6:2
6:5
6:7
6:8
6:9
6:10
6:11
6:12
6:14
6:15
6:16
6:18
6:24
6:28
6:30
6:32
6:33
6:34
6:47
6:49
Глава 11 
11:1
11:5
11:6
11:7
11:8
11:10
11:12
11:18
11:19
11:21
11:22
11:23
11:25
11:28
11:30
11:35
11:36
11:37
11:40
11:44
11:45
11:47
11:48
11:50
11:53
11:54
Фисиҳ байрамидан* кейинги биринчи шанбада Исонинг ғалла даласидан ўтишига тўғри келди. Унинг шогирдлари бошоқларни узиб, кафтга уқалаб еяётган эдилар.
Баъзи фарзийлар эса уларга деди:- Нега сизлар дам олиш кунида қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляпсизлар?
Исо уларга шундай жавоб берди:- Наҳотки сизлар Довуд билан унинг ҳамроҳлари оч қолганда нималар қилганини ҳеч ўқимаган бўлсангиз?
Довуд Худонинг уйига кириб, фақат руҳонийларгина ейиши мумкин бўлган бахшида нонларни олиб еб, ҳамроҳларига ҳам берган эди.
Кейин Исо уларга деди:- Инсон Ўғли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир.
Бошқа шанба кунида ҳам Исо ибодатхонага кириб таълим беришга тушди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди.
Уламолар билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон важ топиш мақсадида, У шанба кунида ҳам одамни соғайтирармикан, деб Уни кузатиб турдилар.
Исо бўлса, уларнинг фикрларини билиб, қўли шол одамга:- Ўрнингдан туриб ўртага чиқ! – деб буюрди. У ўртага чиқди.
Исо ҳаммага хитоб қилиб деди:- Мен сизларга савол берай: дам олиш кунида нима қилиш лозим – яхшиликми ёки ёмонликми? Жонни халос қилишми ёки ҳалок қилишми?Улар индамадилар.
Исо уларга бирин-кетин кўз югуртирди-да, у одамга:- Қўлингни узат! – деди.У одам шундай қилиши биланоқ шол қўли бошқа қўлидай соппа-соғ бўлиб қолди.
Бошқалар эса жазаваланиб, Исони нима қилсак экан, деб ўзаро фикрлаша бошладилар.
Ўша кунларда Исо ибодат учун тоққа чиқди ва кечани Худога ибодат қилиш билан ўтказди.
Тонг ёришгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн икки кишини танлаб, ҳаворий қилиб тайинлади:
У Бутрус деб ҳам юритган Симун, унинг укаси Идрис, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартолмей,
Матто, Тўма, Алфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар деб танилган Симун,
Ёқуб ўғли Яҳудо ва кейинчалик хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт.
Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, ясси бир жойда тўхтади. Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдек, бутун Яҳудиядан, Қуддусдан, Тир ва Сидўн соҳилларидан келган жуда катта оломон
Исони тинглаш ва ўз хасталикларидан фориғ бўлиш учун у ерга тўпланган эдилар. Ёмон руҳлардан азият тортганлар ҳам келиб, шифо топар эдилар.
Бутун халқ Унга қўл тегизиш илинжида интилар эди, чунки Ундан ҳаммани соғайтирадиган шифобахш бир куч чиқар эди.
Исо кўзларини шогирдларига тикиб, деди:“Эй камбағаллар, саодатлисиз!Чунки Худонинг Шоҳлиги сизникидир.
Эй ҳозир оч-юпунлар, саодатлисиз!Чунки сиз тўқ бўлажаксизлар.Эй ҳозир йиғлаётганлар, саодатлисиз!Чунки сизга севинч кулгиси келур.
Инсон Ўғлига ён босганингиз учунОдамлар сиздан нафратланса,Жамиятдан қувғин қилиб, ҳақорат қилса,Номингизга доғ тушириб этса бадном,Сиз барибир саодатмандсизлар!
Ўша кунда севининг, севинчдан ўйнанглар!Зеро сизга само мукофоти буюк бўлур.Пайғамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган.
Лекин бойлар, ҳолингизга вой!Чунки сиз ўз ҳузурингизни олиб бўлдингиз.
Эй ҳозир тўқлар, ҳолингизга вой!Чунки сиз оч қолажаксизлар.Ҳозир кулгувчилар, ҳолингизга вой!Сиз йиғлаб-ҳўнграйсизлар.
Сиз ҳақда хуш гапирса-да ҳамма инсонлар,Бу ҳолда ҳам ҳолингизга вой!Сохта пайғамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган”.
“Лекин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни севинглар, сиздан нафратланганга яхшилик қилинглар.
Сизга қарғиш ёғдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар.
Бир чаккангга урганга иккинчисини ҳам тут. Тўнингни олгандан кўйлагингни ҳам аямагил.
Сендан сўраган ҳар кимсага бер, сеникини олгандан қайтариб беришини талаб қилма.
Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг.
Агар сизни севганларнигина севсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар? Ана, гуноҳкорлар ҳам ўзларини севганларни севадилар.
Агар ўзингизга яхшилик қилганларгагина яхшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам худди шундай қиладилар.
Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз берсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, шунча қайтариб олиш мақсадидагина гуноҳкорларга қарз берадилар.
Лекин сиз душманларингизни севинг, яхшилик қилинг, ҳеч нарса тама қилмай қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Таолонинг ўғиллари бўласизлар. Чунки Унинг Ўзи ҳам ношукурлар билан ёмон ниятлиларга нисбатан меҳрибон-ку.
Шундай қилиб, Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар”.
“Бошқаларни ҳукм қилманг, сизлар ҳам маҳкум бўлмайсиз. Бошқаларни айбламанг, сизлар ҳам айбдор бўлмайсиз. Бошқаларни кечиринг, сизлар ҳам кечириласиз.
Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади – яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов сизларга ҳам татбиқ этилади”.
Исо уларга қуйидаги матални ҳам айтиб берди: “Кўр кўрни етаклаб юра олармикин? Иккаласи ҳам чоҳга тушиб кетмасмикин?
Ана, шогирд ўз устозидан юқори бўлмас. Аммо камолотга етгандан кейин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур.
Сен нега биродарингнинг кўзидаги зирапчага қарайсан-у, лекин ўз кўзингдаги ходани сезмайсан?
Сен ўз кўзингдаги ходани кўрмай туриб қандай биродарингга: “Кел, биродарим, кўзингдаги зирапчани чиқарай”, дея оласан? Эй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан ходани чиқариб қўй, кейин биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқаришни аниқ кўрасан”.
“Яхши дарахт ёмон мева бермас, ёмон дарахт ҳам яхши мева бермас.
Ҳар бир дарахт ўз мевасидан билинур. Тиканзордан анжир терилмас, бутазордан узилмас узум.
Яхши одам ўзининг яхши қалб хазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб хазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб-тошса, тили ўшани гапирур”.
“Нега сизлар Мени “Ё Раббим, ё Раббим” деб чақирасиз-у, аммо айтганларимни қилмайсизлар?
Менинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, бажо келтирган ҳар бир кишининг кимга ўхшашлигини сизларга уқтирай:
У уй қураётганда қазиб чуқур қилган ва пойдеворини тош устига ўрнатган одамга ўхшайди. Сел тошиб, ўша уйни сув босибди-ю, лекин уйни қўзғатолмабди. Чунки у тош устига маҳкам ўрнатилган экан.
Лекин сўзимни эшитиб, унга амал қилмаган киши уйини тупроқ устига, пойдеворсиз қурган одамга ўхшайди. У уйни сув босган ҳамон қулаб тушибди, унинг харобалиги эса қўрқинчли бўлибди”.
Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга:- Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди.
Исо уларга деди:- Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар:Эй, Отамиз!Сенинг муқаддас исминг улуғлансин.Сенинг Шоҳлигинг келсин.
Кундалик ризқимизни бериб тургин.
Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз.Бизни васвасага дучор қилмагин.
Яна уларга деди: “Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб:- Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур.
Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди.
Униси ичкаридан жавоб бериб:- Мени безовта қилма. Эшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими?
Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради.
Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади.
Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.
Орангиздаги қайси бир ота, ўғли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради?
Ёки тухум сўраса, унга чаён беради?
Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир”.
Бир куни Исо соқовдан жинни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолди.
Аммо ораларидан баъзилари: “У инс-жинслар бошлиғи иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти!” – дедилар.
Бошқалар эса Исони синаб кўрмоқчи бўлиб, осмондан далолат кўрсатишни Ундан талаб қилдилар.
Исо уларнинг қалб кечинмаларини билиб, деди: “Ўз ичидан бўлинган ҳар бир подшоҳлик нурайди, ўз ичидан бўлинган хонадон хароб бўлади.
Агар шайтон ҳам ўзаро бўлинган бўлса, унинг салтанати қандай тура олади? Сизлар бўлса, яна Мени иблис кучи билан жинларни қувиб чиқараётибди, дейсиз-а?
Агар Мен жинларни иблис кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда сизларнинг ўғилларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаришади? Шу сабаб ҳам улар сизга ҳакам бўладилар.
Агар Мен Худо дасти ила жинларни қувиб чиқараётган эканман, бу Худо Шоҳлигининг сизга етиб келгани демак.
Агар кучли одам ўз уйини қурол-яроғи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бехатар бўлади.
Аммо ундан кучлироғи ҳужум қилиб уни енгса, у таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганга тақсимлаб беради.
Ким Мен билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, сочади.
Ёвуз руҳ инсондан чиққанидан кейин, роҳат излаб сувсиз ерларни айланиб юради ва топмагач: “Чиққан уйимга қайтиб бораман”, дейди.
Келгач эса, уйни супурилган ва йиғиштирилган ҳолда кўради.
Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни чақиради ва улар билан уйга кириб яшай бошлайди. У одамнинг кейинги ҳоли аввалгидан баттарроқ бўлар”.
Исо бу сўзларни айтаётганда, халқ орасидан бир аёл овозини баланд қилиб:- Сени асраган қорин, Сени эмизган кўкрак бахтлидир! – деб юборди.
Лекин Исо деди:- Аниқроғи, Худо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар бахтлидир!
Кўпдан-кўп халойиқ йиғила бошлагач, Исо сўз очиб деди: “Бу насл ёмондир! Бу насл бир далил изламоқда, аммо Юнус пайғамбарнинг аломатидан бошқа унга далил берилмайди.
Юнус Ниневия аҳолиси учун қандай аломатли бўлган бўлса, Инсон Ўғли ҳам бу насл учун шундай аломатли бўлади.
Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл одамлари билан бирга тирилиб, уларни маҳкум этади. Чунки у Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис элидан келган. Ҳамда мана, Сулаймондан буюкроғи бу ердадир!
Ниневия одамлари қиёмат кунида бу насл билан бирга туриб, уни маҳкум этадилар. Чунки улар Юнуснинг ваъзи сабабли тазарру қилганлар. Ҳамда мана, Юнусдан буюкроғи бу ердадир!”
“Ҳеч ким шамни ёқиб, уни кўринмас ерга ёки челакнинг тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар зиёни кўрсин, деб уни шамдонга қўяди.
Таннинг чироғи – кўз. Агар кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам нурли бўлар. Агарда кўзинг ёмон бўлса, танинг ҳам қоронғи бўлар.
Шунинг учун, ичингдаги нур қоронғи бўлмаслигига эътибор бер.
Агар танингда бирон қоронғи қисм бўлмай, ҳамма жойи нурланиб турса, шунда ёнар чироқ сени ёритгандек, бутун танинг ҳам ёрқин бўлар”.
Исо буларни гапириб турганда, бир фарзий Уни дастурхонга таклиф қилди. Исо унинг уйига кириб, овқатланишга ўтирди.
Исо овқатдан олдин қўлларини ювмаганини фарзий кўриб, ажабланди.
Раббимиз Исо унга деди: “Эй фарзийлар, сизлар пиёлаю товоқнинг сиртини тозалайсиз-у, аммо ичингиз талончилик ва ёвузликка тўлиб-тошади!
Ҳой бефаҳмлар! Сиртни яратган ични ҳам яратган эмасми?
Яхшиси, ўзингизда боридан хайр-садақа беринглар, шунда сизлар учун ҳамма нарса ҳалол бўлади.
Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ялпиз, заъфарон ва ҳар хил сабзавотдан ушр берасиз-у, аммо ҳаққоният ва Худо севгисига бепарвосизлар! Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди.
Эй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ибодатхоналарда тўрда ўтириш ва халқ йиғинларида алик олишни яхши кўрасизлар.
Ҳолингизга вой, эй мунофиқ тафсирчилар ҳамда фарзийлар! Сизлар одамлар сезмай устидан босиб ўтган белгисиз қабрларга ўхшайсизлар”.
Шу маҳалда Таврот тафсирчиларидан бири сўзга чиқиб Исога: “Устоз, бу сўзларни айтиб, бизни ҳам ранжитдинг-ку”, – деди.
Исо эса айтди: “Эй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сиз кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонларга юклайсиз-у, ўзларингиз эса у юкларга бармоғингизни ҳам тегизмайсизлар.
Ҳолингизга вой! Сизлар ота-боболарингиз ўлдирган пайғамбарларга мақбара қурасизлар.
Шу билан ота-боболарингизнинг қилмишларини тасдиқлаб, уларга ҳамфикрдек бўлмоқдасизлар. Улар-чи, пайғамбарларни ўлдиришганди, сизлар эса уларга мақбара қуриб юрибсизлар!
Шунинг учун ҳам Худо ўз ҳикматларида шундай деган: “Мен уларга пайғамбарлар ва расуллар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувғин қиладилар”.
-
Шу сабабли, дунё бино бўлгандан бери тўкилган барча пайғамбарлар қони, Ҳобилдан тортиб, қурбонгоҳ ила маъбад орасида ўлдирилган Закариёгача тўкилган барча қонлар шу наслнинг бўйнига тушади! Ҳа, сизларга яна айтаманки, бу қонлар шу наслдан талаб қилинади!
Эй тафсирчилар, маърифат калитини қўлга олганингиз учун ҳолингизга вой! Ўзларингиз-ку эшикдан кирганингиз йўқ, кирмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қилиб турибсизлар”.
Исо буларни энди айтиб тугатар экан, уламолар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўплаб сўроқларга жавоб беришга мажбурладилар.
Унинг оғзидан Уни айбловчи бирон гап чиқишини пойлаб, Уни тузоққа тушириш пайида эдилар.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible