Скрыть
1:2
1:4
1:7
1:8
1:10
1:21
1:22
1:24
1:25
1:26
1:27
1:28
1:30
1:33
1:34
1:35
1:36
1:37
1:38
1:39
1:40
1:41
1:43
1:44
1:46
1:47
1:48
1:49
1:50
Глава 8 
8:1
8:2
8:3
8:4
8:6
8:7
8:8
8:9
8:10
8:11
8:13
8:14
8:15
8:16
8:19
8:20
8:22
8:24
8:25
8:26
8:27
8:29
8:30
8:31
8:33
8:36
8:37
8:38
8:40
8:41
8:42
8:43
8:45
8:46
8:48
8:49
8:50
8:51
8:52
8:53
8:55
8:57
8:58
8:59
Азалда Калом бор эди.Калом Худо ҳузурида эди,Калом – Худо эди.
Азалданоқ У Худо ҳузурида эди.
Борлиқ У орқали бор бўлган,Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас.Неки бор бўлган бўлса,У орқали бор бўлган.
Унда ҳаёт бор эди,Ҳаёт инсонларнинг нури эди.
Нур зулматда порлайди,Зулмат эса нурни қоплай олмади.
Худо томонидан юборилган бир одам бор эди, унинг исми Яҳё эди.
У шоҳидлик қилгани, нур ҳақида шоҳидлик қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин.
Унинг ўзи нур эмас эди, у фақат нур ҳақида шаҳодат беришга юборилган эди.
Дунёга келаётган ҳамма одамзодни ёритувчи ҳақиқий нур бор эди.
Калом дунёда бор эди,Дунё У орқали бор бўлган эди,Бироқ дунё Уни танимади.
Ўзиникиларнинг ёнига келди У,Лекин Ўзиникилар Уни қабул қилмади.
Уни қабул қилганларга эса,Барча Унинг номига имон келтирганларгаУ Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди.
Улар на қондан,На тана хоҳишидан,На эр хоҳишидан,Балки Худодан туғилдилар.
Калом инсон қиёфасига кирдиВа биз аро маскан қилди.Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик;Отаси ҳузуридан келган,Марҳамат ва ҳақиқат ила тўлганЯгона Ўғилнинг улуғворлигини кўрдик.
Яҳё У ҳақда гувоҳлик берди ва овозини баланд қилиб деди: “Менинг кетимдан Келаётган бор, У мендан ҳам улуғ, чунки У мендан илгарироқ бор эди, деб айтганим Шунинг Ўзидир”.
Унинг камолотидан биз ҳаммамизМарҳамат устига марҳамат олдик.
Таврот Қонуни Мусо орқали берилган эди,Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат эсаИсо Масиҳ орқали зоҳир бўлди.
Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас;Отасининг бағрида бўлган ягона ЎғилЎзи Уни изҳор қилди.
Қуддусдаги яҳудийлар юборган руҳонийлар ва левитлар Яҳё пайғамбарнинг олдига бориб ундан:- Сен кимсан? – деб сўрадилар. Яҳё шаҳодат берди:
- Мен Масиҳ эмасман, – деб очиқ тан олди у, инкор этмади.
Яна ундан:- Бўлмаса Илёс пайғамбармисан? – деб сўрадилар.- Йўқ! – деди у.- Ўша пайғамбармисан? – деб савол бердилар. У яна:- Йўқ! – деб жавоб берди.
- Ахир, сен кимсан? Бизни юборганларга жавоб қилишимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? – деб сўрадилар.
- Мен, Ишаъё пайғамбарнинг айтганидай, “Худовандга йўл ҳозирланглар”, деб саҳрода хитоб қилувчининг садосиман, – деди Яҳё.
Унинг олдига юборилганлар орасида фарзийлар ҳам бор эди.
Улар Яҳёдан:- Модомики сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, ўша пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб, тавба қилдириб юрибсан? – деб сўрадилар.
Яҳё уларга жавоб берди:- Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган Кимса турибди.
Менинг кетимдан келаётган [ва мендан илгари бор бўлган] Кимса бор, деб айтганим ана Ўшадир. Мен Унинг чориғи ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман, – деди.
Бу ҳодисалар Яҳё одамларни тавба қилдириб юрган ерда, Ўрдун дарёсининг нарёғидаги Байтаварада содир бўлди.
Эртасига Яҳё Исонинг ўзига яқинлашаётганини кўриб, шундай деди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!
Мен айтган эдим: Менинг кетимдан келаётган Зот бор, У мендан улуғ, чунки У мендан илгари ҳам бор эди. Бу – Ўшанинг Ўзидир.
Мен Уни билмас эдим, лекин Исроил Уни таниб олсин, деб мен одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдиргани келдим”.
Яҳё яна шундай шаҳодат берди: “Мен Илоҳий Руҳнинг осмондан каптардай учиб келиб, Ўшанинг устига қўнганини кўрдим.
Мен Уни билмас эдим. Лекин одамларни сувга чўмдиришга мени юборган Худонинг Ўзи: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир”, – деган эди менга.
Мен эса Уни кўрдиму, мана бу – Худонинг Ўғлидир, деб шаҳодат бердим”.
Эртасига Яҳё яна иккита шогирди билан шу ерда турган эди.
У юриб келаётган Исога тикилиб қараб:- Мана Худонинг қурбонлик Қўзиси! – деди.
Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди.
Исо ўгирилиб қараб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди-да:- Сизларга нима керак? – деб сўради улардан.- Сен қаерда турасан, Раввий? – дейишди улар. (”Раввий” устоз маъносидадир).
- Бориб кўринглар, – деди Исо.Улар бориб, Исонинг турар жойини кўришди. Ўша куни У билан қолишди. Соат тўртлар чамаси эди.
Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унинг орқасидан эргашганлардан бири Симун Бутруснинг укаси Идрис эди.
У дастлаб акаси Симунни топди-да, унга:- Биз Масиҳни топдик, – деди. (Масиҳ – “Худо юборган” демакдир.)
Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо эса унга тикилиб:- Сен Юнус ўғли Симунсан-ку, сен Кифа (яъни Тош) деган ном оласан, – деди.
Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни топиб унга:- Орқамдан юр! – деди.
Филип Байтсайда шаҳридан, Идрис билан Бутруснинг ҳамшаҳари эди.
Филип кетди. У Натанъилни топиб, унга:- Биз Мусо ва бошқа пайғамбарлар Тавротда ёзган Юсуф ўғли носиралик Исони топдик, – деди.
- Носира шаҳридан бирон яхшилик чиқармикин? – деди Натанъил унга.- Бориб кўргин! – деди унга Филип.
Бундан сўнг Исо Натанъилнинг Ўзига яқинлашаётганини кўриб:- Қаранг, ҳеч ҳийлани билмайди, худди ҳақиқий исроиллик! – деди.
Натанъил Исодан сўради:- Сен мени қаердан танийсан?- Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, – деб жавоб берди Исо.
Шунда Натанъил:- Устоз, Сен Худонинг Ўғлисан, Сен Исроилнинг Подшоҳисан! – деди.
Исо унга жавобан:- Мен сенга: Сени анжир дарахти тагида кўрдим, деганим учун ишоняпсан-да. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан! – деди.
Сўнг унга яна:- Сизларга ростини айтай: бундан кейин осмон очилиб, Инсон Ўғли олдига Худо фаришталари тушиб-чиқаётганини кўрасизлар, – деди.
Исо Зайтун тоғи томон кетди.
Эрталаб яна маъбадга қайтиб келди. Бутун халқ Унинг олдига келар, У эса одамларга таълим бериб ўтирар эди.
Шу орада уламолар билан фарзийлар бир аёлни Исонинг олдига келтиришди, уни зино қилаётганда ушлаб олишган эди.
- Устоз! – дейишди аёлни ўртага қўйиб. – Бу аёл зино қилаётганида ушланди.
Мусо пайғамбар Қонунимизда бундайларни тошбўрон қилишни буюрганлар. Сен нима дейсан?
Бу сўроқ билан Исони тузоққа илинтириб айбламоқчи эдилар. Исо эса уларга эътибор бермай, энгашиб бармоғи билан ерга ёзар эди.
Улар бу ҳақда сўрайвергач, Исо тик турди-да:- Сизнинг ичингизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин, – деди.
Сўнг яна энгашиб ерга ёзаверди.
Улар бу гапни эшитиб, виждонан фош бўлишди. Чоллардан бошлаб, кексаю ёш ҳаммаси бирин-кетин кета бошлашди. Охирида ёлғиз Исо билан ўртада турган аёл қолди.
Исо ўрнидан турди-да, аёлдан бошқани кўрмай:- Эй аёл! – деди, – сени айбловчилар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими?
- Ҳеч ким, Ҳазрат! – деб жавоб берди аёл.- Мен ҳам сени маҳкум қилмайман, – деди Исо. – Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма.
Исо яна халққа хитоб қилди:- Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади.
Исонинг шу сўзига қарши фарзийлар:- Сен Ўзингга Ўзинг шоҳидлик беряпсан. Сенинг шоҳидлигинг ҳақиқат эмас, – дейишди.
Исо шундай жавоб берди:- Мен Ўзимга Ўзим шоҳидлик берсам ҳам, тўғри шоҳидлик бераман. Чунки Мен қаердан келиб, қаерга кетаётганимни биламан. Сизлар эса Менинг қаердан келиб, қаерга кетаётганимни билмайсизлар.
Сизлар ташқи қиёфага қараб ҳукм қиласизлар; Мен эса ҳеч кимни ҳукм қилмайман.
Агарда Мен ҳукм қилсам ҳам, тўғри ҳукм қиламан. Чунки ёлғиз эмасман, Мени юборган Отам Мени ёқлайди.
Мана, ўзларингизнинг Тавротда: “Икки шоҳиднинг гувоҳлиги тўғридир”, деб ёзилган.
Шундай қилиб, Ўзимга Ўзим ҳам шоҳидлик бераман, Мени юборган Отам ҳам шоҳидлик беради.
- Сенинг Отанг қаерда? – деб сўрадилар Исодан. У бунга жавобан:- Сизлар на Мени, на Отамни танийсизлар. Агар Мени таниганингизда, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар, – деди.
Бу сўзларни Исо маъбадда таълим бераётиб, садақа қутисининг олдида айтди. Ҳеч ким Уни тутиб олмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали келмаган эди.
Исо уларга яна деди:- Мен кетяпман. Сиз Мени қидирасиз-у, гуноҳкор бўлиб ўласизлар. Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар.
- Наҳотки У Ўзини Ўзи ўлдиради? “Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар”, деб айтяпти-ку, – дейишди ўзаро яҳудийлар.
Исо уларга шундай деди:- Сизлар пастдансиз, Мен эса юқориданман. Сизлар бу оламдан, Мен эса бу оламдан эмасман.
Сиз гуноҳкор бўлиб ўласизлар, деб айтдим-ку сизларга. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар.
- Сен кимсан? – деб сўрашди шу маҳал Исодан. Исо шундай деди:- Бошданоқ сизларга қандай айтган бўлсам, худди Ўшаман.
Сиз ҳақингизда айтадиган ҳамда ҳукм ўтказадиган кўп нарсаларим бор. Бироқ Мени Юборган ҳақиқатгўйдир, Мен Ундан нима эшитган бўлсам, ўшани дунёга маълум қиламан.
Улар эса Исо Ўз Отаси ҳақида гапираётганини тушунмадилар.
Исо Ўз сўзида давом этди:- Инсон Ўғлини юқорига кўтарганингизда, Ўша Мен эканлигимни билиб қоласизлар. Ўшанда сизлар Мен Ўзимчалик ҳеч нарса қилмаслигимни, аксинча, Отам Менга қандай ўргатган бўлса, шундай сўзлаётганимни биласизлар.
Мени Юборган Ўзим биландир. Отам Мени ёлғиз қолдирмаган, Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан.
Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар.
Шу вақт Исо Унга ишонган яҳудийларга деди:- Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.
Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади.
- Биз Иброҳим наслимиз, – деб жавоб берди улар. – Ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз. Сен қандай қилиб, “Озод бўласизлар”, деяпсан?
- Сизларга гапнинг ростини айтсам, – деди Исо, – гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир.
Қул уйда умрбод турмайди, ўғил умрбод туради.
Шундай қилиб, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан эркин бўласизлар.
Иброҳим насли эканлигингизни биламан. Бироқ Менинг жонимга қасд қилмоқчисизлар. Чунки Менинг сўзим қалбингизга ўрнашмайди.
Мен Отамнинг ҳузурида нима кўрган бўлсам, ўшани сўзлаб бераман. Сизлар эса ўз отангиз ҳузурида кўрганларингизни бажарасизлар.
Улар Исога жавобан:- Бизнинг отамиз Иброҳим-ку, – дейишди.- Агар сиз Иброҳим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилар эдингизлар, – деди Исо.
- Энди бўлса, Худодан эшитган ҳақиқатни сизларга сўзлаб бераётган Одамни – Мени ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай йўл тутмаган эди.
Сизлар ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар.- Биз фаҳшдан туғилган эмасмиз-ку, бизнинг битта Отамиз бор, У Худодир, – деб жавоб беришди Исога. У уларга шундай деди:
- Агар Отангиз Худо бўлганида эди, Мени севар эдингиз, чунки Мен Худодан чиқдим. Мен Ўзимча келганим йўқ, Мени У юборди.
Нега айтганларимни англамаяпсизлар? Сабаб, Менинг сўзимни эшита олмайсизлар.
Сизларнинг отангиз – иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир.
Аммо Мен ҳақиқатни сўзлаётганим учун, Менга ишонмаяпсизлар.
Қайси бирингиз Мени бирон гуноҳ билан айблай оласиз? Агарда ҳақиқатни сўзлаётган бўлсам, нега Менга ишонмаяпсизлар?
Ким Худоники бўлса, Худонинг сўзларини эшитади. Сизлар эса Худога бегона бўлганингиз учун, эшитмаётирсиз.
Бунга жавобан яҳудийлар:- Сен самарияликсану, Сени жин урибди, деб хато қилмабмиз! – дейишди.
- Мени жин ургани йўқ, – деди Исо. – Мен фақат Отамни ҳурмат қиламан. Сизлар эса Мени бадном қиляпсизлар.
Мен Ўз шуҳратимни изламайман, Мени Улуғловчи ва Ҳукмловчи бор.
Сизларга ростини айтайин: ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди.
- Энди биз биламиз, Сени жин урибди, – дейишди яҳудийлар Унга. – Иброҳим ва пайғамбарлар бари ўлиб кетган, Сен эса: “Ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди”, деяпсан-а?!
Наҳотки Сен вафот этган отамиз Иброҳимдан ҳам катта бўлсанг? Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам ўлиб кетишган. Сен Ўзингни ким деб ҳисоблайсан?
Исо жавоб берди:- Агар Мен Ўзимни Ўзим улуғласам, Менинг улуғлигим пучдир. Отамнинг Ўзи Мени улуғлайди. Сизлар Уни Худойимиз дейсизлар,
аммо аслида Уни таниганингиз йўқ. Мен эса Уни таниб-биламан. Агар Уни билмайман, десам, сизларга ўхшаган ёлғончи бўламан. Бироқ Мен Уни таниб-биламан ва Унинг каломига риоя қиламан.
Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлган эди. Энди кўриб, хуррам бўлди.
- Сен ҳали эллик ёшга тўлганинг йўғу, Иброҳимни ҳам кўрибсан-а?! – дейишди яҳудийлар Унга.
Исо уларга:- Сизларга ростини айтай: Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим, – деди.
Шунда Исога отиш учун тош олдилар. Лекин Исо улардан чекиниб, маъбаддан ташқарига чиқди. [Халқнинг ўртасидан ёриб ўтиб, узоқлашиб кетди.]
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible