Скрыть
1:2
1:4
1:7
1:8
1:10
1:21
1:22
1:24
1:25
1:26
1:27
1:28
1:30
1:33
1:34
1:35
1:36
1:37
1:38
1:39
1:40
1:41
1:43
1:44
1:46
1:47
1:48
1:49
1:50
Глава 7 
7:1
7:3
7:4
7:5
7:6
7:8
7:9
7:10
7:11
7:14
7:15
7:18
7:20
7:21
7:23
7:25
7:26
7:29
7:32
7:33
7:35
7:36
7:41
7:44
7:45
7:46
7:47
7:48
7:49
7:52
7:53
Азалда Калом бор эди.Калом Худо ҳузурида эди,Калом – Худо эди.
Азалданоқ У Худо ҳузурида эди.
Борлиқ У орқали бор бўлган,Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас.Неки бор бўлган бўлса,У орқали бор бўлган.
Унда ҳаёт бор эди,Ҳаёт инсонларнинг нури эди.
Нур зулматда порлайди,Зулмат эса нурни қоплай олмади.
Худо томонидан юборилган бир одам бор эди, унинг исми Яҳё эди.
У шоҳидлик қилгани, нур ҳақида шоҳидлик қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин.
Унинг ўзи нур эмас эди, у фақат нур ҳақида шаҳодат беришга юборилган эди.
Дунёга келаётган ҳамма одамзодни ёритувчи ҳақиқий нур бор эди.
Калом дунёда бор эди,Дунё У орқали бор бўлган эди,Бироқ дунё Уни танимади.
Ўзиникиларнинг ёнига келди У,Лекин Ўзиникилар Уни қабул қилмади.
Уни қабул қилганларга эса,Барча Унинг номига имон келтирганларгаУ Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди.
Улар на қондан,На тана хоҳишидан,На эр хоҳишидан,Балки Худодан туғилдилар.
Калом инсон қиёфасига кирдиВа биз аро маскан қилди.Биз эса Унинг улуғворлигини кўрдик;Отаси ҳузуридан келган,Марҳамат ва ҳақиқат ила тўлганЯгона Ўғилнинг улуғворлигини кўрдик.
Яҳё У ҳақда гувоҳлик берди ва овозини баланд қилиб деди: “Менинг кетимдан Келаётган бор, У мендан ҳам улуғ, чунки У мендан илгарироқ бор эди, деб айтганим Шунинг Ўзидир”.
Унинг камолотидан биз ҳаммамизМарҳамат устига марҳамат олдик.
Таврот Қонуни Мусо орқали берилган эди,Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат эсаИсо Масиҳ орқали зоҳир бўлди.
Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас;Отасининг бағрида бўлган ягона ЎғилЎзи Уни изҳор қилди.
Қуддусдаги яҳудийлар юборган руҳонийлар ва левитлар Яҳё пайғамбарнинг олдига бориб ундан:- Сен кимсан? – деб сўрадилар. Яҳё шаҳодат берди:
- Мен Масиҳ эмасман, – деб очиқ тан олди у, инкор этмади.
Яна ундан:- Бўлмаса Илёс пайғамбармисан? – деб сўрадилар.- Йўқ! – деди у.- Ўша пайғамбармисан? – деб савол бердилар. У яна:- Йўқ! – деб жавоб берди.
- Ахир, сен кимсан? Бизни юборганларга жавоб қилишимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? – деб сўрадилар.
- Мен, Ишаъё пайғамбарнинг айтганидай, “Худовандга йўл ҳозирланглар”, деб саҳрода хитоб қилувчининг садосиман, – деди Яҳё.
Унинг олдига юборилганлар орасида фарзийлар ҳам бор эди.
Улар Яҳёдан:- Модомики сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, ўша пайғамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб, тавба қилдириб юрибсан? – деб сўрадилар.
Яҳё уларга жавоб берди:- Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган Кимса турибди.
Менинг кетимдан келаётган [ва мендан илгари бор бўлган] Кимса бор, деб айтганим ана Ўшадир. Мен Унинг чориғи ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман, – деди.
Бу ҳодисалар Яҳё одамларни тавба қилдириб юрган ерда, Ўрдун дарёсининг нарёғидаги Байтаварада содир бўлди.
Эртасига Яҳё Исонинг ўзига яқинлашаётганини кўриб, шундай деди: “Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси!
Мен айтган эдим: Менинг кетимдан келаётган Зот бор, У мендан улуғ, чунки У мендан илгари ҳам бор эди. Бу – Ўшанинг Ўзидир.
Мен Уни билмас эдим, лекин Исроил Уни таниб олсин, деб мен одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдиргани келдим”.
Яҳё яна шундай шаҳодат берди: “Мен Илоҳий Руҳнинг осмондан каптардай учиб келиб, Ўшанинг устига қўнганини кўрдим.
Мен Уни билмас эдим. Лекин одамларни сувга чўмдиришга мени юборган Худонинг Ўзи: “Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир”, – деган эди менга.
Мен эса Уни кўрдиму, мана бу – Худонинг Ўғлидир, деб шаҳодат бердим”.
Эртасига Яҳё яна иккита шогирди билан шу ерда турган эди.
У юриб келаётган Исога тикилиб қараб:- Мана Худонинг қурбонлик Қўзиси! – деди.
Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди.
Исо ўгирилиб қараб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди-да:- Сизларга нима керак? – деб сўради улардан.- Сен қаерда турасан, Раввий? – дейишди улар. (”Раввий” устоз маъносидадир).
- Бориб кўринглар, – деди Исо.Улар бориб, Исонинг турар жойини кўришди. Ўша куни У билан қолишди. Соат тўртлар чамаси эди.
Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унинг орқасидан эргашганлардан бири Симун Бутруснинг укаси Идрис эди.
У дастлаб акаси Симунни топди-да, унга:- Биз Масиҳни топдик, – деди. (Масиҳ – “Худо юборган” демакдир.)
Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо эса унга тикилиб:- Сен Юнус ўғли Симунсан-ку, сен Кифа (яъни Тош) деган ном оласан, – деди.
Эртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни топиб унга:- Орқамдан юр! – деди.
Филип Байтсайда шаҳридан, Идрис билан Бутруснинг ҳамшаҳари эди.
Филип кетди. У Натанъилни топиб, унга:- Биз Мусо ва бошқа пайғамбарлар Тавротда ёзган Юсуф ўғли носиралик Исони топдик, – деди.
- Носира шаҳридан бирон яхшилик чиқармикин? – деди Натанъил унга.- Бориб кўргин! – деди унга Филип.
Бундан сўнг Исо Натанъилнинг Ўзига яқинлашаётганини кўриб:- Қаранг, ҳеч ҳийлани билмайди, худди ҳақиқий исроиллик! – деди.
Натанъил Исодан сўради:- Сен мени қаердан танийсан?- Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, – деб жавоб берди Исо.
Шунда Натанъил:- Устоз, Сен Худонинг Ўғлисан, Сен Исроилнинг Подшоҳисан! – деди.
Исо унга жавобан:- Мен сенга: Сени анжир дарахти тагида кўрдим, деганим учун ишоняпсан-да. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан! – деди.
Сўнг унга яна:- Сизларга ростини айтай: бундан кейин осмон очилиб, Инсон Ўғли олдига Худо фаришталари тушиб-чиқаётганини кўрасизлар, – деди.
Шундан кейин Исо Жалилада юрар эди. Яҳудий мансабдорлари* Уни ўлдиришга қасд қилганликлари учун, Яҳудияда юришни истамади.
Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди.
Шундай қилиб, Исонинг укалари Унга:- Бу ердан чиқиб Яҳудияга бор, қилаётган ишларингни шогирдларинг ҳам кўрсин.
Ўзини машҳур қилмоқчи бўлган ҳар бир киши яширинча иш қилиб юрмайди-ку! Сен бу ишларни қилаётган бўлсанг, қани Ўзингни дунёга ошкор қилиб кўр, – дейишди.
Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар.
Исо уларга шундай деди:- Менинг вақт-соатим ҳали келгани йўқ. Лекин сизлар учун ҳар вақт қулайдир.
Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лекин Мендан нафратланади. Чунки Мен унинг қилмишлари ёмонлигини фош қиламан.
Майли, сизлар байрамга боринглар. Мен ҳозирча бу байрамга бормайман, чунки Менинг вақтим бўлгани йўқ.
Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди.
Исонинг укалари байрамга боргандан сўнг, Ўзи ҳам борди; фақат очиқ эмас, яширинча борди.
Яҳудий мансабдорлари* эса Исони байрамда қидирар, “У қаёқда?” – деб сўраб-суриштирар эдилар.
Омма орасида Исо тўғрисида ҳар хил гап-сўзлар ёйилаётган эди. Баъзилари: “У яхши Одам”, – десалар, бошқалари: “Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти”, – дейишарди.
Бироқ яҳудий мансабдорларидан* қўрққанлари учун У ҳақда ҳеч ким очиқ гапирмас эди.
Байрамнинг ярми ўтганда, Исо маъбадга кириб таълим бера бошлади.
Шунда яҳудий мансабдорлари*:- Бу Одам ўқимаган бўлса, қандай қилиб Муқаддас Битикларни билади? – деб таажжубландилар. Исо уларга жавобан айтди:
- Менинг таълимотим Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир.
Ким Унинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми, ёки Мен Ўзимдан гапиряпманми, билиб олади.
Ким ўз номидан гапирса, ўзига улуғлик излайди. Ким уни юборганга улуғлик изласа, у ҳаққонийдир, унинг дилида бирон ноҳақлик йўқ.
Тавротни сизларга Мусо пайғамбар бермадими? Шунга қарамай, бирортангиз ҳам Таврот Қонунига қараб иш юритмайсиз. Нима учун Мени ўлдирмоқчисизлар?
- Сени жин урибди! Ким Сени ўлдирмоқчи экан? – деди халойиқ.
Исо эса Ўз сўзида давом этди:- Мен битта иш қилдим, ҳаммангиз бунга ҳайрон қоляпсизлар.
Мусо сизларга суннатни буюрган (суннат аслида Мусодан эмас, балки ота-боболардан меросдир), сизлар эса дам олиш кунида ўғил болани суннат қиласизлар.
Мусонинг Қонуни бузилмасин деб, ҳатто дам олиш куни ўғил бола суннат қилинадиган бўлса, нега сизлар Менга дам олиш куни одамзодни бутунлай соғайтирди, деб ғазаб қиласизлар?
Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.
Шунда баъзи қуддусликлар гапга кирди:- Ўлдириш учун қидириб юришган Шу эмасми?
Мана У бемалол сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки бошлиқлар Унинг ҳақиқий Масиҳ эканлигига тан беришган бўлса?
Ахир, Бунинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз-ку, бироқ Масиҳ келганда, Унинг қаерданлигини ҳеч ким билмайди.
Бунга жавобан Исо маъбадда овозини баланд қилиб, шундай таълим бера бошлади:- Сизлар Менинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лекин Мен Ўз-Ўзимдан келганим йўқ. Мени Ҳақ юборган, сизлар Уни билмайсизлар.
Мен Уни биламан, чунки Мен Унинг олдидан келганман, Мени Ўша юборган.
Бу сўзи учун Исони ушлашга интилдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл узатмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали келмаган эди.
Шу билан бирга, оломондаги кўпгина одамлар Унга имон келтирди. Улар:- Масиҳ келганда бундан ҳам кўпроқ мўъжиза яратармикин? – дейишарди.
Исо тўғрисида халқ орасида бундай гап-сўзлар тарқалаётганини фарзийлар эшитиб, олий руҳонийлар билан тил бириктиришди-да, Исони қўлга олиш учун миршабларни юборишди.
Исо деди:- Мен сизлар билан узоқ бўлмайман, яна Мени Юборганнинг олдига қайтиб бораман.
Сизлар Мени излайсиз-у, лекин тополмайсизлар. Мен қаерда бўлсам, сизлар у ерга боролмайсиз.
Шу пайт яҳудийлар:- У қаерга бормоқчи, биз Уни тополмас эканмиз? – дейишди ўзаро. – Наҳотки У юнонлар орасида тарқалиб кетган яҳудийлар олдига бориб, яҳудийларга ҳам, юнонларга ҳам таълим бермоқчи бўлса?
“Сизлар Мени излайсиз-у, лекин тополмайсизлар, Мен қаерда бўлсам, сизлар у ерга боролмайсизлар”, деган гапларининг мазмуни нима экан?
Байрамнинг охирги, улуғ кунида Исо тик турди-да, овозини баланд қилиб хитоб қилди:- Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин.
Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади.
Исо бундай деб, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди; Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди. Исо ҳали улуғворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди.
Оломон ичидан баъзилар бу сўзларни эшитиб:- Ҳақиқатан Бу ўша пайғамбар, – дедилар.
Бошқалари:- Бу Масиҳ, – дейишса, яна бўлаклари:- Масиҳ Жалиладан кела оладими?
Тавротда, Масиҳ Довуднинг уруғи бўлади, У Довуднинг юрти – Байтлаҳмдан чиқиб келиши лозим, деб ёзилмаганми? – дейишди.
Шу тариқа Исо туфайли халқ орасида низо юзага келди.
Баъзилар Уни тутмоқчи бўлишди, аммо ҳеч ким Унга қўл кўтармади.
Шу пайт миршаблар олий руҳонийлар ва фарзийлар олдига қайтиб келишди.- Нега Уни олиб келмадинглар? – деб сўрашди улардан.
- Дунёда ҳеч ким бу Одамдай гапирмаган, – деди миршаблар.
- Бўлмаса, сизлар ҳам йўлдан озибсизлар-да! – дейишди фарзийлар.
- Бошлиқлар ёки фарзийлардан биронтаси Унга ишонганмикин?
Лекин Тавротни билмаган бу жоҳил оммага лаънатлар бўлсин!
Фарзийлардан Никодим номли бири, аввал тунда Исонинг олдига келган одам, сўз олди:
- Айбланувчининг ўзини оқлашига имкон бермай, унинг ишини тергаб аниқламай маҳкум қилиш бизнинг Таврот Қонунимизга мосмикин?
- Наҳотки сен ҳам Жалиладан бўлсанг? Яхши ўйлаб кўр, Жалиладан пайғамбар чиқмаслиги аниқ, – дейишди унга.
Шундан кейин ҳаммалари уй-уйларига тарқалиб кетдилар.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible