Скрыть

Евангельские и Апостольские чтения 21 сентября 2024 

Утр. – Лк.1:39–49,56 (зач. 4). Лит. – Флп.2:5–11 (зач. 240). Лк.10:38–42,11:27–28 (зач. 54).

Евангелие от Луки
Утр. – Лк.1:39–49,56 (зач. 4).

1:39
1:40
1:41
1:42
1:43
1:44
1:45
1:47
1:48
1:49
1:56
Марям ўша кунлардаёқ зудлик билан йўлга тушиб, тоғлик юртга, Яҳудо қабиласига мансуб бир шаҳарга борди.
У Закариёнинг уйига кириб Элисабет билан саломлашди.
Элисабет Марямнинг саломини эшитгани замон унинг қорнидаги боласи ўйноқлаб кетди. Элисабет Муқаддас Руҳга тўлди-да,
баланд овоз билан хитоб қилиб деди:- Сен аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги бола ҳам муборакдир!
Не бахтки, Раббимнинг оналари менга ташриф айладилар!
Сенинг саломинг қулоғимга етиши биланоқ қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди.
Эй эътиқод қилган, бахтлисан! Чунки Худованд сенга айтганларини амалга оширгай.
Марям шундай деди:
“Жон-таним-ла Худовандни улуғлайман,Халоскор Тангрим ила кўнглим шод-хуррам.
Мен бандаи ҳақирига У назар солди.Энди мени барча авлодлар олқагай.
Қодир Тангри азимкорлик кўрсатди менга;Унинг исми – муқаддасдир.
Шундай қилиб, Марям уч ойча Элисабет билан бўлиб, ўз уйига қайтиб келди.

Апостола Павла послание к филиппийцам
Лит. – Флп.2:5–11 (зач. 240).

Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар:
Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб,Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади.
Лекин Ўз улуғлигидан кечиб,Қул қиёфасига кирди У,Кўринишда инсонлар сингари бўлди.
У Ўзини шундай паст олиб,Ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди.
Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди,Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди,
Токи Исонинг исми тилга олингандаКўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин
Ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънигаИсо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин.

Евангелие от Луки
Лк.10:38–42,11:27–28 (зач. 54).

10:39
10:40
10:41
10:42
Глава 11 
11:28
Ўз йўлларида давом этишди. Исо бир қишлоққа кирди. Бу ерда Марта исмли аёл Уни уйига таклиф қилди.
Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб Унинг сўзларини тинглар эди.
Марта эса тайёргарчилик ишлари билан жуда овора эди.Ниҳоят, у Исо ёнига келиб:- Ҳазрат! Синглим бир ўзимни хизматда қолдириб қўйганига эътибор бермаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам берсин! – деди.
Исо унга шундай жавоб берди:- Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг!
Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яхши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.
Исо бу сўзларни айтаётганда, халқ орасидан бир аёл овозини баланд қилиб:- Сени асраган қорин, Сени эмизган кўкрак бахтлидир! – деб юборди.
Лекин Исо деди:- Аниқроғи, Худо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар бахтлидир!
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible