Скрыть
9:1
9:2
9:11
9:16
9:18
9:27
9:32
Мен, Масиҳ ҳақи, ҳақиқатни айтяпман, ёлғон гапирмаяпман; Муқаддас Руҳдан ёришган виждоним ҳам бундан далолат бермоқда:
менинг юрагимда буюк ғамим, тинмайдиган дардим бор.
Ўз қариндошу қондошларим бўлган исроилликлар туфайли мен ҳатто Масиҳдан мардуду малъун бўлмоқчи эдим.
Худо уларни ўғилликка олган, Ўзининг улуғворлигини уларга намоён қилган, улар билан аҳд-паймон қилган, уларга Тавротни, диний хизмат кўрсатмаларини йўллаган ҳамда табаррук ваъдаларни берган.
Улуғ ота-боболаримиз уларнинг оталари бўлган, Масиҳ ҳам жисман улардан келиб чиққан. У борлиқ нарса устидан ҳукмдор, абадий ҳамду саноларга сазовор бўлган Худодир. Омин!
Худонинг каломи ўз кучини йўқотди, демоқчи эмасман. Аммо Исроилдан бўлганларнинг ҳаммаси Худо халқи эмасдирлар.
Иброҳим зурриётидан бўлганларнинг ҳаммаси Иброҳим болалари эмасдирлар, балки Худо Иброҳимга айтганидек: “Сенинг зурриётинг Исҳоқ орқали кўпаяди”.
Демак, Худонинг фарзандлари табиатан туғилган болалар эмас, фақат илоҳий ваъда бўйича туғилганлар ҳақиқий зурриёт ҳисобланадилар.
Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси ана шундай эди: “Келгуси йил шу вақтда Мен келаман ва Соронинг бир ўғли бўлади”.
Бунга ўхшаб, Ривқо биби ҳам эгиз ўғилларга ҳомиладор бўлган эди. Улар битта отадан, яъни улуғ отамиз Исҳоқдан эдилар.
-
Бу болалар ҳануз туғилмаган ва яхши ёки ёмон бирон иш қилмаган вақтда, Худо Ривқога: “Каттаси кичигига қул бўлади”, – деган эди. Демак, Худо бировни танлаганда, уни Ўзи билганидек, савоб ишларидан қатъи назар ёрлақайди ва даъват этади.
Худо Тавротда айтганидек:“Мен Ёқубни севдим,Лекин Эсовдан нафратландим”.
Бунга нима деймиз? Худо ноҳақми? – Асло!
Мана, Худо Мусога нима деган:“Марҳамат этганимга марҳамат этаман,Раҳм айлаганимга раҳм айлайман”.
Шундай қилиб, танланиш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Худонинг марҳаматига боғлиқдир.
Тавротда Худо Фиръавнга айтганидек:“Қудратимни сен орқали намоён қилай, дебИсмим бутун ер юзида маълум бўлгай, дебМен сени юксалтирдим”.
Демак, Худо истаганига марҳамат этади ва истаганининг дийдасини қотиради.
Энди мендан сўрайсан: “Хўш, нима учун Худо бировни айблайди? Зотан Унинг иродасига қарши чиқа оладиган йўқ-ку!”
- Эй инсон, сен кимсанки, Худога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга: “Мени нима учун бундай ясадинг?” – дейдими?
Кулол худди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, бошқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми?
Агар Худо ғазабу қудратини зоҳир этмоқчи бўлиб, Ўз ғазабига йўлиқтириб ҳалок қиладиган одамларга кўп сабр билан чидаган бўлса, нима бўпти?
Агар Худо азалдан марҳаматига сазовор билган ва улуғлаш учун белгилаган одамларга Ўзининг чексиз улуғворлигини зоҳир этмоқ мақсадида бундай қилган бўлса, нима бўпти?
Нафақат яҳудийлар орасидан, балки бошқа барча халқлар орасидан ҳам Худо даъват этган бу кишилар – мана бизлармиз.
Ҳўшея пайғамбарнинг китобида айтилганидек:“Мен халқим бўлмаганни – Менинг халқим,Севгилим бўлмаганни – севгилим дейман.
Сиз Менинг халқим эмассиз, – дейилган ерда,Улар барҳаёт Худонинг ўғиллари дейилади”.
Ишаъё пайғамбар эса Исроил ҳақида шундай нидо этяпти:“Исроил ўғилларининг сон-саноғиДенгиз қуми қадар бўлса ҳам,Ортиб қолган қисмиёқ нажот топур.
Раббимиз Ўз ишини ер юзидаТез ва буткул бажариб чиқур”.
Ишаъё пайғамбар яна каромат қилиб айтганки:“Агар Худованд – Сарвари коинотБизга зурриёт қолдирмаганида эди,Биз Садўм шаҳрига ўхшаб,Ғамўра сингари бўлиб қолар эдик”.
Энди бунга нима деймиз? Бир ёқдан, солиҳлик пайидан бўлмаган мажусийларни Худо Ўзи оқлади, улар Масиҳга* ишониб, солиҳ деб қабулга ўтдилар.
Иккинчи ёқдан, Исроил халқи ўзимизни оқлайлик, деб Илоҳий Қонунга қаттиқ риоя қилишга уннаб, Қонунни ўринлатмай, айбдор бўлиб қолди.
Нима учун? Чунки улар имонга таянган солиҳликни изламай, балки Қонун амрларини бажариш билан савоб қозонмоқчи бўлдилар ва тўсиқ тошига қоқиниб, мункиб кетдилар.
Худди Тавротда* ёзилганидек:“Мана, Мен Сионда бир тўсиқ тошини,Одамлар қоқиниб кетгуси тошни қўюрман.Унга эътиқод этган киши уятга қолмас”.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible