Скрыть
5:4
5:7
5:11
5:16
5:18
5:21
Глава 8 
8:4
8:10
8:20
8:21
8:22
8:25
8:26
8:39
Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди.
Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи Худонинг иноят эшигини бизга очиб берди. Биз имонимиз туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ва Худонинг улуғворлигига эришмоқ умиди билан фахрланиб юрамиз.
Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз.
Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади.
Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади.
Биз ҳали чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ бетавфиқлар учун ўлди.
Бировнинг солиҳ киши учун ўлиши эҳтимолдан узоқдир. Балки ҳимматли киши учун кимдир ўлимга боришга рози бўлар.
Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир.
Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ғазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир.
Биз Худонинг душманлари эканмиз, У Ўз Ўғлининг ўлими туфайли бизни Ўзи билан яраштириб қўйди. Энди У билан ярашган бўлсак, Унинг Ўғли ҳаётлиги туфайли нажот топишимиз янада аниқроқдир.
Ва бу билан кифояланиб қолмай, балки бизни Худо билан яраштириб қўйган Раббимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худодан шодланиб юрибмиз.
Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган.
Илоҳий Қонун мавжуд бўлмасдан бурун ҳам дунёда гуноҳ бор эди, лекин Қонун йўқлигида гуноҳнинг ҳисоби тутилмайди.
Шунга қарамай, Одам Атодан Мусо пайғамбарга қадар яшаганларнинг ҳаммаси Одам Атога ўхшаб жиноят қилмаган бўлсалар-да, ўлим уларнинг ҳаммасига ҳам ҳокимлик қилди.Одам Ато келажак Зотнинг тимсоли эди.
Лекин булар бирдай эмас, Худонинг эҳсони Одам Атонинг гуноҳига ўхшамайди. Гарчи бир кишининг гуноҳи туфайли кўплаб кишилар ўлган бўлсалар ҳам, Худонинг инояти бундан каттароқдир, чунончи битта Одам, яъни Исо Масиҳнинг инояти билан берилган бой эҳсон кўпдан-кўп кишиларга тегди.
Худонинг эҳсони билан Одам Атонинг гуноҳи орасидаги фарқ шундан иборатки, бир гуноҳнинг оқибати ўлимга ҳукм этиш билан тугаса, эҳсоннинг натижаси эса кўп инсоннинг гуноҳларидан фориғ бўлишига олиб келади.
Тўғри, бир кишининг гуноҳи туфайли, шу ягона одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо яна тўғриси, ягона бир Одам, яъни Исо Масиҳ соясида одамлар энди Худонинг чексиз иноятига эришиб, оқланадилар ва ҳаётда ҳукм сурадилар.
Шунга кўра, битта гуноҳкорнинг иши барча одамзодни ўлимга маҳкум этган бўлса, энди эса битта Солиҳнинг иши одамларни оқлайди ва абадий ҳаётга ноил этади.
Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди эса бир Кишининг итоаткорлиги туфайли кўп одамлар солиҳ деб қабулга ўтадилар.
Шу орада Илоҳий Қонун пайдо бўлган, натижада жиноят кўпайган эди. Аммо гуноҳ кўпайган сари, Худо инояти ҳам шунчалик орта борди.
Хулласи калом, илгари гуноҳ ўлим сари ҳоқонлик қилган бўлса, энди эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги Худо инояти гуноҳкорни оқлаб, абадий ҳаёт сари ҳукм сурмоқда.
Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир.
Исо Масиҳ умматига ҳаёт берувчи Руҳнинг Қонуни мени гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди.
Инсон табиати ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Қонун улгура олмаган ишни эса Худо қилди: У Ўз Ўғлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка бағишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди.
Худо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, деб қилди.
Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар.
Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир.
Башарий табиатнинг мурод-мақсади Худога душманликдир; чунки бундай табиат Худонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди.
Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Худога манзур бўла олмайдилар.
Худо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун, сизлар энди табиатингиз амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир.
Агар Масиҳ ичингизда экан, бадан гуноҳ учун ўлимга маҳкум бўлса-да, руҳ оқланганингиз учун ҳаётдир.
Чунки Исо Масиҳни тирилтирган Худонинг Руҳи сизнинг вужудингизда яшаяпти. Агар Худо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак.
Шундай қилиб, эй биродарлар, табиатимиз амри билан яшаш учун биз бу табиат талаблари олдида мажбур эмасмиз.
Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз, руҳан* ўлишингиз муқаррар. Лекин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан ўлдирсангиз, руҳан* яшайсизлар.
Худо Руҳи билан бошқариладиган барча Худонинг фарзандидир.
Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўғиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз.
Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради.
Агар Худонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мерос олиш ҳуқуқига ҳам эгадирмиз. Худонинг қут-баракаларидан мерос улуши олувчилар сифатида Масиҳнинг ворисдошларимиз. Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз.
Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.
Мана, Худо Ўз фарзандларини зоҳир қилишини бутун махлуқот муштоқ бўлиб кутмоқда.
Чунки махлуқот ўткинчиликка маҳкум бўлган. Бу эса махлуқотнинг ўз ихтиёри билан эмас, балки махлуқотни яратган Худонинг ихтиёри билан бўлган.
Айни замонда махлуқотнинг ўзи ҳам фано қуллигидан озод этилмоқ ва Худо фарзандларининг улуғвор эркинлигига эришмоқ умидига эгадир.
Биламизки, борлиқ махлуқот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туғиш азобини чекиб ётибди.
Ва фақат махлуқотгина эмас, балки биз ўзимиз ҳам ичимиздан оҳ-нола қилаётибмиз. Биз келгуси* ҳосилнинг илк маҳсулидай Худо Руҳини олган бўлсак ҳам, ўғил қилиб олинишни, вужудимиз қутулишини интизор бўлиб кутяпмиз.
Бизнинг нажотимиз умиддадир. Кўзга кўриниб турган нарса эса умид эмас. Ким кўриб турган нарсани умид қилар экан?
Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади.
Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади.
Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади.
Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.
Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўғлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўғил кўп биродарлар орасида Тўнғич бўлсин.
Худо азалдан белгилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуғликка ҳам сазовор қилди.
Энди бунга нима деймиз? Агар Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан?
Худо Ўз Ўғлини аямай, балки ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, У билан бирга ҳамма нарсани ҳам бизга бермасмикан?
Худо танлаган кишиларни ким айбдор қилар экан? Худонинг Ўзи уларни оқлаган-ку.
Бизни ким маҳкум қилар экан? Ўлган ҳам тирилган Исо Масиҳ Худонинг ўнг томонида туриб, биз учун шафоат қилмоқда-ку.
Худонинг севгисидан бизни ким жудо қилар экан: қайғуми, сиқилишми, қувғинми, очликми, яланғочликми, хавф-хатарми ёки қиличми?
Мана, Забурда* ёзилганидек:“Сен туфайли бизни ҳар кун ўлдирмоқдалар,Қурбонлик қўйлар деб ҳисоблайдилар”.
Аммо бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз.
Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар,
на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible