Скрыть
1:1
1:2
1:4
1:5
1:7
1:8
1:9
1:12
1:16
1:17
1:18
1:19
1:20
1:22
1:24
1:25
Филиппи шаҳридаги Исо Масиҳ уммати бўлган барча Худонинг азизларига, айниқса имонлилар жамоатининг бошлиқлари ва хизматкорларига, Исо Масиҳнинг қуллари биз – Павлус ва Тимўтийдан салом!
Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
Сизларни ҳар сафар хотирлаганимда, Худойимга шукроналар дейман.
Ҳар қачон ҳамма ибодатларимда барчаларингиз учун севинч билан илтижо қиламан.
Чунки сизлар биринчи кундан то ҳозирга қадар Инжил Хушхабарини ёйишимда иштирок этиб келмоқдасизлар.
Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман.
Менинг ҳаммаларингиз ҳақингизда шундай фикр қилишим ўринлидир. Сизлар менинг кўнглимдасизлар. Чунки кишанбандлигимга қарамасдан, ҳар бирингиз Хушхабарни ҳимоя қилиш ва қарор топтиришимда мени ёқлаб келмоқдасизлар, шу тариқа Худонинг менга берган иноятидан ҳам баҳраманд бўлиб келмоқдасизлар.
Мен Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан сизларнинг ҳаммаларингизга иштиёқманд бўлганимга Худо шоҳиддир.
Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман.
Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар
ва Исо Масиҳ орқали униб-ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон-шараф келтиринглар.
Эй биродарлар, шуни билишингизни истайманки, менинг бошимга тушган шароитлар Инжил Хушхабари янада кўпроқ муваффақият қозонишига хизмат қилди.
Мана, менинг Масиҳ учун қамалганлигим бутун сарой аҳлига ва қолган ҳамма одамларга ҳам маълум бўлди.
Шунингдек, Раббимиз Исога қарашли бўлган биродарларимизнинг кўпчилик қисми ҳам менинг кишанбандлигимдан руҳланиб, Раббимиз каломини янада ботирлик билан тарғиб қила бошладилар.
Тўғри, баъзилар ҳасад ва рақобат руҳи билан Масиҳни тарғиб қиляптилар, бошқалар эса яхши ният билан тарғиб қиляптилар.
Баъзилар мен Хушхабарни ҳимоя қилиш учун тайин этилганимни тан олиб, муҳаббат билан ҳаракат қиляптилар.
Бошқалар эса менинг кишандаги қийинчилигимни орттиришни ўйлаб, рақобат руҳида, нопок ният билан Масиҳни тарғиб қилмоқдалар.
Хўш, унда нима бўпти? Хоҳ мунофиқлик билан, хоҳ самимийлик билан бўлсин, ҳар ҳолда Масиҳ тарғиб этилмоқда. Мен бунга севиняпман. Ва яна севинаман,
чунки биламанки, сизнинг дуоларингиз орқали ва Исо Масиҳнинг Руҳи ёрдамида мен озодликка чиқаман.
Яшасам ҳам, ўлсам ҳам, ҳар ҳолда хижолатда қолмаслигимга қаноат ҳосил қилдим. Ҳар доим бўлиб келганидек, ҳозир ҳам Масиҳ менинг вужудимда улуғлансин, деган умидда яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим.
Мен учун ҳаёт – Масиҳдир, ўлим эса – ютуқдир.
Агарда бу баданда яшаётганим менинг ишимга самара келтираётган бўлса, унда нима танлашимни ҳам билмайман.
Мени униси ҳам, буниси ҳам тортади. Бир ёқдан тугаб, Масиҳ билан бирга бўлишни орзу қиламан, чунки бу жуда ҳам яхши бўларди.
Аммо иккинчи ёқдан менинг баданда қолишим сизлар учун яна ҳам кераклидир.
Бунга ишончим комил, шунинг учун қолишимни биламан. Сизлар имонда ривож топиб қувонишингиз учун, мен ҳаммаларингиз билан бирга қоламан.
Шундай қилиб, олдингизга иккинчи дафъа келишимда, сизлар мен сабабли Исо Масиҳ ҳузурида яна кўпроқ фахрлана оласизлар.
Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен хоҳ келиб дийдорингизни кўрсам ҳам, хоҳ сизлардан узоқ бўлсам ҳам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан курашиб бораётганингизни билиб олай.
Сизларга қаршилик кўрсатаётганларнинг ҳеч қандай дўқ-пўписаларидан чўчиманглар. Ана шу уларнинг ҳалок бўлишидан, сизларнинг эса халос бўлишингиздан далолат бермоқда. Зотан бу – Худонинг иши.
Худо сизларга Масиҳга ишонишнигина эмас, балки Масиҳ учун азоб чекиш тақдирини ҳам насиб этган.
Менинг сиз кўрган ва ҳозир ҳам эшитаётган курашимга сизлар шериксизлар.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible