Скрыть
3:2
3:5
3:6
3:8
3:14
3:15
Ўша кунларда Яҳё пайғамбар пайдо бўлиб, Яҳудия чўлида воизлик қила бошлади.
У: “Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!” – деб хитоб қилар эди.
Бу воқеа эса Ишаъё пайғамбарга ваҳий қилинган шу оятга тўғри келади:“Мана, чўлда нидо янграмоқда:Худованд йўлини тайёрлангиз,Равон айлангиз сўқмоқларин! – дея”.
Яҳёнинг ўзи туя жунидан кийим кийиб, белига теридан камар тақар эди. Унинг егулиги эса чигиртка билан ёввойи асал эди.
Қуддусда, Яҳудия юрти бўйлаб ва Ўрдун дарёси атрофида яшовчиларнинг ҳаммаси Яҳё пайғамбарнинг олдига чиқар эди.
Улар гуноҳларини эътироф этиб, Яҳёнинг буйруғи билан Ўрдун сувига чўмиб имон келтирар эдилар.
Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан ҳам талай киши чўмиш учун унинг олдига келаётганларини Яҳё кўриб, уларга деди: “Вой илонлар зоти! Бошингизга келадиган Худо ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди?
Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринглар!
“Иброҳим бизнинг отамиз”, деб кўнглингиздан ўтказманглар. Мен сизларга айтаманки, Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.
Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди-ку. Яхши мева бермаган ҳар қандай дарахт кесилиб оловга ташланади.
Мен сизларни тавбага чақириш учун сувга чўмдириб юрибман. Лекин менинг кетимдан Келаётган мендан қудратлидир. Мен Унинг чориқларини кўтаришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради.
Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У ўз хирмонини шопириб ташлайди; буғдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас ўтда ёндириб юборади”.
Ўшанда Исо Яҳёнинг ҳузурида сувга чўмиш учун Жалиладан Ўрдун дарёси бўйига келди.
Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб:- Мен Сенинг ҳузурингда имон келтиришим керак эди. Сен бўлсанг, менинг олдимга келяпсанми? – деди.
Исо унга жавоб бериб:- Энди рози бўл, чунки биз шу йўсинда илоҳий амрни тўла бажаришимиз ўринлидир, – деди.Шундан кейин Яҳё Исога изн берди.
Исо дарёга тушди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Худонинг Руҳи каптардай Исонинг устига тушиб қўнгани кўринди.
Осмондан эса: “Бу Менинг севикли Ўғлимдир, Ундан мамнунман”, – деган нидо келди.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible