Скрыть
14:1
14:2
14:4
14:5
14:7
14:8
14:9
14:10
14:11
14:12
14:14
14:15
14:16
14:18
14:20
14:21
14:22
14:25
14:28
14:29
Глава 15 
15:1
15:4
15:8
15:9
15:10
15:11
15:13
15:14
15:17
15:19
15:22
15:23
15:24
Глава 16 
16:1
16:2
16:6
16:8
16:9
16:10
16:12
16:14
16:16
16:17
16:18
16:19
16:20
16:21
16:24
16:25
16:28
16:29
16:30
16:31
Исо шогирдларига деди*:- Юрагингиз ғаш бўлмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонингиз!
Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаса эди, Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман, деб айтармидим?
Мана, Мен бориб сизларга жой тайёрлайману, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман.
Мен борадиган жойни сизлар биласизлар, йўлни ҳам биласизлар.
- Раббим! – деди Унга Тўма, – Қаерга боришингни билмаймиз-ку, йўлни ҳам қандай била оламиз?
Исо унга деди:- Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди.
Агар Мени билсангиз, Отамни ҳам биласизлар. Бундан буён Уни биласизлар, Уни кўргансизлар.
Филип Исога деди:- Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли!
- Филип, – деди унга Исо, – Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман-у, Мени танимайсанми? Мени кўрган Отамни кўрган бўлади. Энди сен қандай қилиб, “Отани бизларга кўрсат”, деяпсан?
Мен Отамда ҳозирман, Отам эса Менда ҳозир, сен бунга ишонмайсанми? Мен сизларга Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман, балки Менда ҳозир бўлиб турган Отам Ўз ишларини бажармоқда.
Менга ишонинглар; Мен Отамда ва Отам Менда ҳозирдир. Бордию бунга ҳам ишонмасангизлар, ақалли бажараётган ишларимнинг ўзи орқали Менга ишонинглар.
Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман.
Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўғли орқали улуғлансин.
Ҳа, Менинг номим учун нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман.
- “Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар.
Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади.
Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди.
Сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман.
Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар; Мен ҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар.
Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар.
Ким Менинг амрларимни билса-ю, уларга амал қилса, у Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман”.
Ишқариёт бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди:- “Раббим, бу қанақаси, Сен Ўзингни дунёга эмас, бизга кўрсатмоқчисан?”
Исо унга шундай жавоб берди:- “Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг ҳузурига келиб, Ўзимизга маскан яратамиз.
Мени севмаган киши сўзларимга амал қилмайди. Сизлар тинглаётган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отамникидир.
Буни, Мен сизлар билан эканман, айтдим.
Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади”.
“Мен сизларга тинчлик қолдиряпман; Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик дунё берган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар.
Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мен сизлардан кетиб, яна қайтаман. Агар Мени севганингизда эди, Отам олдига кетяпман деганимга қувонар эдингизлар. Зеро Отам Мендан улуғдир.
Бу ҳодисалар содир бўлганда ишонинглар деб, ҳали содир бўлмасдан олдин Мен бу ҳақда сизларга айтдим.
Сизлар билан сўзлашишга унча кўп вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ҳокими келяпти, Менга эса у мутлақо ҳоким эмас.
Лекин дунё билсинки, Мен Отамни севаман, Отам Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман. Қани, туринглар, бу ердан кета қолайлик”.
“Мен ҳақиқий токман, Отам эса Боғбондир.
Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди.
Менинг сизга айтган сўзим орқали сизлар ҳозирдан тозасизлар.
Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токда қолмаган новда ўз-ўзидан ҳосил беролмайди; шу сингари, агар сизлар Мен билан алоқада қолмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар.
Мен – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.
Ким Мен билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса териб, ўтга улоқтириб ёндиришади.
Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар.
Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуғланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар”.
“Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар.
Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар.
Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим.
Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар.
Ким ўз жонини дўстлари учун бағишласа, бундан ортиқ севги йўқ.
Агар сизлар буюрганларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар.
Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим.
Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим. Шундай қилиб, Менинг номимдан Отадан нимаики сўрасангизлар, У сизларга беради.
Хуллас, сизларга буйруғим шу: бир-бирингизни севинглар!”
“Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мендан нафратланган.
Сизлар бу дунёники бўлсангиз эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Ҳолбуки, сизлар бу дунёники эмассизлар; Мен сизларни дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади.
Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар.
Одамлар сизларга неки қилсалар, Менинг номим учун қиладилар; чунки Мени Юборганни танимайдилар.
Агар Мен келиб уларга айтмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса гуноҳлари узрсиз қолди.
Мендан нафратланган Отамдан ҳам нафратланган бўлади.
Агар Мен улар орасида бошқалар сира қилмаган ишларни намоён қилмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Энди бўлса ишларимни кўрдилар-у, Мендан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар.
Бу эса уларнинг Тавротдаги: “Мендан ноҳақ нафратландилар”, – деган оят бажо бўлиши учун содир бўлди.
Отам ҳузуридан Мен сизларга юборадиган Юпатувчи, яъни Отам наздидан чиқувчи Ҳақиқат Руҳи келгач, У Мен тўғримда гувоҳлик беради.
Сизлар ҳам гувоҳлик берасизлар, чунки бошданоқ Мен билан биргасизлар”.
“Мен буларни сизлар васвасага тушманглар, деб айтдим.
Сизларни ибодатхонадан ҳайдаб юборадилар. Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди.
Бу ишларни Отамни ҳам, Мени ҳам танимаганлари учун қиладилар.
Буларни сизларга ҳозирдан маълум қилиб қўйяпман, токи ўша вақт-соат келганда, сўзларимни эсга олинглар.Аввалдан сизларга буларни айтишимга ҳожат йўқ эди, чунки сизлар билан бирга эдим.
Энди эса Мени Юборганнинг олдига кетяпман. Лекин орангиздан ҳеч ким Мендан: “Қаерга кетяпсан?” деб сўрамаяпти.
Буларни сизларга айтганим учун, дилингиз ғам-қайғуга ботган.
Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар Мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман.
У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади.
Дунёнинг гуноҳи шундан иборатки, одамлар Менга ишонмайдилар.
Илоҳий адолат шундаки, Мен Отамнинг олдига кетяпман ва сизлар Мени бошқа кўрмайсизлар.
Илоҳий ҳукм эса шундан далолат берадики, бу дунёнинг ҳокими ҳукм қилинган.
Сизларга яна айтадиганларим кўпу, лекин энди ичингизга сиғдиролмайсизлар.
Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади.
У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, шу билан Мени улуғлайди.
Отам эга бўлган ҳамма нарса Меникидир. Ана шу сабабдан, У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, деб айтдим.
Кўп ўтмай, сизлар Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай, кўрасизлар. Чунки Мен Отамнинг олдига кетяпман”.
Шу пайтда Исонинг шогирдлари бири иккинчисига:- Ажабо, У бизга нима деяпти ўзи? “Кўп ўтмай Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар”, деди. “Отамнинг олдига кетяпман”, деб ҳам айтди.
“Кўп ўтмай” дейиши билан нима демоқчи экан, биз англай олмадик, – дер эдилар.
Исо шогирдлари Ўзидан гап сўрамоқчи бўлганликларини пайқади ва сўз олди:- Кўп ўтмай Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар, деб Мен сизларга айтдим-ку, наҳотки бу гапимни муҳокама қиляпсизлар?
Сизларга ростини айтайин: сизлар йиғлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади.
Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди деб қувонади ва чеккан дардини унутиб юборади.
Шунга ўхшаш, сизлар ҳам энди ғам-қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман ва юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни эса сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди.
Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга ростини айтайин: агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради.
Ҳозиргача Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар ва қувончингиз камол топади.
- Шу вақтгача сизларга рамз билан гапириб келдим. Лекин шундай бир вақт келадики, энди сизларга рамз билан гапирмай, Отам ҳақида очиқдан-очиқ хабар қиламан.
Ўша куни истаганингизни Менинг номимдан сўрайсизлар. Мен эса сизлар учун Отамдан илтимос қиламан, деб айтмаяпман.
Отамнинг Ўзи сизларни севади, чунки сизлар Мени севиб, Худо ҳузуридан чиққанимга ишондингизлар.
Мен Отамнинг ҳузуридан чиқиб, дунёга келдим. Энди яна дунёни тарк этиб, Отамнинг олдига кетмоқдаман.
- Мана, ҳозир Сен очиқ сўзлаяпсан, ҳеч рамз қўлламаяпсан, – дейишди шогирдлар Исога.
- Ҳозир кўриб турибмизки, Сен ҳаммасини биласан. Бирон-бир кишининг савол беришига ҳам муҳтож эмассан. Ана шунинг учун биз Сен Худо ҳузуридан чиққанингга ишонамиз.
- Энди ишонасизларми? – деди Исо уларга.
- Мана, ҳар бирингиз ўз томонингизга тўзиб, Мени ёлғиз қолдирадиган вақт-соат келади ва ҳатто келди ҳам. Бироқ Мен ёлғиз эмасман, чунки Отам Мен биландир.
Буларни сизларга Менда хотиржам бўлишингиз учун айтдим. Дунёда қайғу-алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible