Скрыть
2:3
2:5
2:6
2:7
2:8
2:9
2:10
2:11
2:12
2:13
2:14
2:15
2:16
2:18
2:19
2:20
2:22
2:23
2:25
2:26
2:27
2:37
2:38
2:40
2:41
2:42
2:43
2:45
Глава 4 
4:1
4:3
4:4
4:5
4:7
4:9
4:10
4:13
4:14
4:15
4:16
4:17
4:20
4:21
4:22
4:23
4:24
4:25
4:30
4:33
4:34
4:35
4:36
4:37
Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиғилиб турган эдилар.
Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандек бир шовқин келди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди.
Оловга ўхшаш алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди.
Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан янги тилларда гапира бошлашди.
Ўша замонда Қуддусда фалак остидаги ҳамма эллардан келган диндор яҳудийлар турар эди.
Бу товушни эшитганларида, эл-улус бир жойга ялпи тўпланиб келди. Ҳар бири ўз шевасида гапиришаётганини эшитиб, эсанкираб қолди.
Ҳамма ҳайрату таажжубга тушиб, ўзаро: “Бу гапираётганларнинг ҳаммаси жалилалик эмасми? – дейишарди.
- Қандай қилиб ҳар биримиз ўз она тилимизни эшитяпмиз?
Парфияликлар, мидияликлар, эламликлар; Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понт ва Асия юртларида яшовчилар,
Фригия, Памфилия, Миср ва Ливиянинг Киринея атрофидаги ерларда яшовчилар, Римдан келганлар, яҳудийлар билан яҳудий динига кирганлар ҳам,
критликлар билан араблар ҳам бизнинг тилларимизда Худонинг улуғ ишлари ҳақида гапираётганларини эшитяпмиз”, – дер эдилар.
Ҳамма довдираб қолиб, бир-бирига: “Бу қандай гап?” – деб таажжуб изҳор этарди.
Бошқалари эса масхара қилиб: “Улар мусаллас ичиб маст бўлишибди”, – деб айтишарди.
Унда Бутрус ўн бир ҳаворий билан бирга оёққа қалқиди-да, овозини баландлатиб халойиққа хитоб қилди:“Эй барча яҳудийлар ва Қуддусда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солиб, шуни билиб қўйинглар:
Бу одамлар сиз ўйлагандек маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку!
Бу воқеа билан Йўэл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо келмоқда. У айтган эди:
“Мана, охирги кунларда воқе бўлади,- дейди Худованд –Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман.Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар,Йигитларингиз ваҳий кўрадилар,Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар.
Ўша кунларда Мен қулу чўриларим устигаЎз Руҳимни ёғиндай юбораман,Улар эса башорат берадилар.
Юксакликда, осмонда ғаройибот,Тубанликда, ер юзида эса ажойибот,Қон, олов ва паға-паға тутун барпо қиламан.
Худованднинг улуғ ва нурафшон куни келишидан аввал,Қуёш қоронғиликка, ой эса қонга айланиб кетади.
Ўшанда Худованд исмини айтиб чақирганҲар бир киши нажот топади”.
Эй Исроил эрлари, бу сўзларни тингланглар! Носиралик Исо – қилган қудратли ва ажойиб мўъжизалари асосида Худо томонидан тасдиқланган кишидир. Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар.
Худонинг азалий мурод-мақсади ва чексиз билимига кўра қўлингизга топширилган ўша Одамни сизлар тутиб, қонунсизлар қўли билан хочга михлатиб ўлдирдингизлар.
Лекин Худо ўлим занжирларини узиб, Уни тирилтирди, чунки ўлим Уни ушлаб туриши мумкин эмас эди.
Довуд Забурда* У ҳақда деганидай:“Худовандни доимо олдимда кўрдим.У ўнг томонимда бўлгани учун,Мен ҳеч қачон иккиланмадим.
Шул боис юрагим қувонур,Тилимдан шод-хуррамлик тўкилур,Бундан сўнг таним умидвору бехатар бўлур.
Сен жонимни ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан,Азизингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан.
Ҳаёт йўлларини менга билдириб келдинг,Ўз ҳузурингда мени бахт-қувончга тўйдирасан”.
Эрлар, биродарлар! Сизларга улуғ отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапиришимга ижозат берилсин: у ҳам ўлди, ҳам кўмилди ва унинг қабри бугунгача бизда бордир.
У пайғамбар бўлгани учун билар эдики, Худо унга қасам ичиб берган ваъдаси бўйича ўз уруғидан бўлганлардан бирини [Масиҳ қилиб, ўлимидан кейин тирилтириб] тахтига ўтирғизади.
У Масиҳнинг тирилишини олдиндан кўриб, Унинг жони ўликлар диёрига ташланмаслиги, жасади эса чиришни кўрмаслиги тўғрисида каромат қилган эди.
Ана бу Исони Худо тирилтириб қўйди, биз ҳаммамиз эса бунинг гувоҳларимиз.
У Худонинг қудрати билан юксалтирилгандан кейин, Ота Худонинг ваъдаси бўйича олган Муқаддас Руҳни бизга ёғиндай юборди. Ҳозир сизлар бу воқеани кўриб, эшитиб турибсизлар.
Довуд ўзи осмонга чиқмаган бўлса-да, шуни айтиб кетган:“Худованд менинг Раббимга деди:
Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча,Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.
Шундай қилиб, бутун Исроил аҳли узил-кесил билсинки, сизлар хочга михлаган бу Исони Худо – Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади”.
Бу сўзларни эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди, Бутрус ва бошқа ҳаворийларга:- Биродарлар, биз нима қилайлик? – дейишди.
Бутрус уларга деди:- Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон келтиринглар. Шундай қилиб, Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар.
Чунки бизнинг Раббимиз – Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун берган.
Бутрус бошқа кўп сўзлар билан тингловчиларни огоҳлантириб: “Бу бузуқ наслдан халос бўлинглар!” – деб ўтинар эди.
Шундай қилиб, унинг сўзини чин кўнгилдан қабул қилганлар сувга чўмиб имон келтирдилар. Ўша куни уч мингга яқин жон жамоатга қўшилди.
Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар.
Ҳар бир жонда хавотир бор эди. Ҳаворийлар эса Қуддусда кўп ажойиб ва мўъжизакор ишлар қилмоқда эдилар.
Бутун имон топганлар ҳамжиҳат бўлиб, ҳамма нарсалари муштарак эди.
Мол-мулкларини сотиб ҳаммага, ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб, ёрдамлашар эдилар.
Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиғилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди.
Худонинг ҳамду саноси уларнинг тилидан тушмас, бутун халқнинг кўнглини хушлардилар. Худо эса кун сайин нажот топганларни имонлилар жамоатига қўшиб қўяр эди.
Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганда, руҳонийлар, маъбад миршаббошиси ҳамда саддуқий мазҳабидан бўлганлар уларнинг устига бостириб келдилар.
Улар Исони ибрат қилиб кўрсатиб, ўликларнинг тирилиши ҳақида халққа таълим бераётганлари учун, дин пешволари жуда аччиқланган эдилар.
Бутрус билан Юҳаннони ушладилар ва энди вақт кеч бўлди, деб эртагача уларни қамоқхонада қолдирдилар.
Сўзни эшитганларнинг кўплари эса имон келтирдилар; бу одамларнинг сони беш мингга яқин эди.
Эртаси куни яҳудийларнинг бошлиқлари, оқсоқоллари ва уламолари Қуддусда тўпландилар.
Олий руҳоний Ҳанан, Каяфа, Юҳанно, Искандар ва олий руҳоний авлодидан бўлган бошқаларнинг ҳаммаси шу ерда эдилар.
Иккала ҳаворийни ўртада турғизиб: “Сизлар қандай ваколат билан ва кимнинг номидан буни қилдингизлар?” – деб сўрашди улардан.
Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга деди: “Эй халқнинг раҳнамолари, Исроилнинг оқсоқоллари!
Агар бугун бир хаста одамга қилинган эзгу иш, унинг қандай шифо топгани ҳақида биздан жавоб талаб қилаётган бўлсангиз,
унда ҳаммангизга – бутун Исроил халқига маълум бўлсинки, сизлар хочга михлаб қўйган ва Худо эса тирилтирган носиралик Исо Масиҳ исми ҳақи бу одам қаршингизда соппа-соғ турибди.
Бу Исо – оятдагидек*: “Сиз бинокорлар менсимаган, лекин пештоқнинг боши бўлиб қолган тошдир”. Бошқа ҳеч кимдан нажот йўқ.
Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ”.
Руҳонийлар Бутрус ва Юҳаннонинг бу жасоратини кўриб ва улар ўқимаган, оддийгина одамлар эканларини билиб, жуда ҳайрон қолдилар. Уларнинг Исо билан бирга бўлганликларини пайқаб олдилар.
Шифо топган одамнинг ҳам улар билан бирга турганини кўриб, уларга қарши ҳеч нарса айта олмадилар.
Уларга кенгашдан ташқарига чиқиб кетишни буюриб, сўнгра ўзаро муҳокама қилишга тушдилар.
“Бу одамларни нима қилишимиз керак? Уларнинг қўли билан очиқдан-очиқ бир мўъжиза қилинганини бутун Қуддус аҳли билиб олди-ку! Бизлар буни рад қилолмаймиз.
Лекин халқ орасида бу гап яна кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга дўқ урамиз, яна тағин бу исм тўғрисида бошқа ҳеч кимга сўзламасинлар”, – дейишди.
Сўнгра уларни чақириб, Исо номини тилга олиб мутлақо таълим берманглар, деб буюрдилар.
Лекин Бутрус ва Юҳанно уларга жавоб бериб: “Ўзларингиз қарор қилинглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Худо олдида тўғри бўладими?
Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз”, – дейишди.
-
Кенгаш аъзолари жазо бериш учун ҳеч қандай асос тополмагач, уларга яна бир дўқ уриб, қўйиб юбордилар. Мўъжиза натижасида шифо топган одам қирқ ёшдан ошганини бутун халқ билиб, юз берган воқеа учун Худога ҳамду сано айтишар эди.
Бутрус билан Юҳанно озодликка чиқарилгандан кейин, ўртоқларининг қошига бориб, олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг барча айтганларини сўзлаб бердилар.
Улар буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилиб дедилар:“Эй бизнинг Эгамиз, еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Худо!
Сен Муқаддас Руҳ орқали Ўз қулинг – отамиз Довуд оғзи ила дегансан:“Миллатлар нега исён кўтаряптилар?Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар?
Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб,Худованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар”.
Ҳақиқатан ҳам, Ҳирод билан Пўнтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу муқаддас Ўғлонинг Исога қарши қўл кўтаришди.
Сен Ўз қудратинг ва хоҳишинг билан аввалдан белгилаган ишларнинг ҳаммасини бажаришди.
Энди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла.
Азиз Ўғлонинг Исо исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!”
Ибодат қилиб бўлгач, улар йиғилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар.
Инонганларнинг жамоати бир жон, бир тан эди. Ҳеч бири мулкидан бирон нарсани меники демас эди, ҳамма нарсани умумий деб билишар эди.
Ҳаворийлар эса Раббимиз Исо Масиҳ қайта тирилди, деб жуда таъсирчан тарзда гувоҳлик беришар эди. Худонинг буюк инояти барчада намоён бўлаётган эди.
Ораларида муҳтож киши йўқ эди. Чунки ерлари ёки уй-жойлари бор бўлганларнинг ҳаммаси мулкларини сотар, эвазига олган пулларини келтириб,
ҳаворийларнинг ихтиёрига топширардилар. Шу йўсинда пул ҳар бирига эҳтиёжига кўра тақсимланар эди.
Шулар каби Юсуф исмли, левитлар авлодига мансуб кипрлик бир киши бор эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда берувчи” деган ном беришган эди.
У ўз ерини сотиб, пулини ҳаворийларнинг ихтиёрига топширди.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible