Скрыть
1:7
1:10
1:12
1:14
1:15
1:17
1:19
1:21
1:22
1:23
1:24
1:25
1:26
Глава 3 
3:1
3:2
3:3
3:4
3:5
3:6
3:7
3:9
3:10
3:12
3:16
3:19
3:24
Глава 5 
5:1
5:2
5:4
5:5
5:6
5:7
5:8
5:9
5:10
5:11
5:13
5:15
5:16
5:17
5:18
5:19
5:21
5:22
5:23
5:24
5:25
5:26
5:27
5:33
5:34
5:35
5:40
5:42
Глава 10 
10:1
10:2
10:3
10:4
10:5
10:7
10:8
10:9
10:10
10:11
10:13
10:14
10:16
10:17
10:18
10:19
10:21
10:22
10:24
10:25
10:27
10:29
10:30
10:31
10:32
10:33
10:35
10:42
10:44
10:45
10:48
-
Эй Теофил, Исонинг бажаришга ва ўргатишга киришган ҳамма нарсаларини, чунончи Унинг дастлабки кунларидан бошлаб, то Ўзининг танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ амри ила буйруқлар бериб, осмонга кўтарилган кунигача рўй берган ҳамма воқеаларни илк китобимда қаламга олдим.
Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, қирқ кун мобайнида ҳаворийларига зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида уларга сўзлар ва кўп ишонарли исботлар билан Ўзини барҳаёт қилиб кўрсатар эди.
Уларни тўплаб, буюриб деди:- Қуддус шаҳридан кетиб қолманглар, балки Отамнинг берган ваъдаси амалга ошгунча у ерда кутиб туринглар. Сизлар бу ваъдани Мендан эшитгансизлар.
Яҳё пайғамбар одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирган, сизлар эса кўп ўтмай Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар.
Ҳаворийлар шундай йиғилган пайтда, Исодан сўрадилар:- Ё Раббий, Сенинг Исроилда Шоҳликни тиклашинг шу вақтга тўғри келмайдими?
Исо уларга деди:- Отам Ўз эрки билан белгилаб қўйган вақту фурсатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас.
Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар.
Буларни айтгач, Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ғойиб бўлди.
Исо кўтарилаётиб, ҳаворийлар осмонга тикилиб турган пайтда, оқ кийим кийган икки зот уларнинг ёнида пайдо бўлди:
- Эй жалилаликлар! Нега сизлар осмонга қараб турибсизлар? Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, худди шундай қайтиб келади, – дейишди.
Шундан сўнг ҳаворийлар Зайтун тоғидан Қуддусга қайтиб келдилар. Бу тоғ Қуддусдан бир чақиримлик йўлчалик яқиндир.
Улар шаҳарга кириб, қўнган хонадонларининг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис, Филип ва Тўма, Бартолмей ва Матто, Алфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар Симун ва Ёқуб ўғли Яҳудо ўша ерда эдилар.
Уларнинг ҳаммаси, шу жумладан, Исонинг онаси Марям, бошқа хотин-қизлар ҳамда Исонинг укалари якдиллик ва сидқидиллик билан тоат-ибодатга берилган эдилар.
Ўша кунларда юз йигирмага яқин имонли биродарлар йиғини олдида Бутрус оёққа турди-да, сўзга чиқиб:
“Эрлар, биродарлар! – деди. – Исони тутиб берганларнинг сарвари бўлмиш Яҳудо ҳақида Муқаддас Руҳнинг Довуд пайғамбарга берган ояти бажо келиши керак эди.
Бу киши сафимизга қўшилиб, ўша хизматидан қисматига ярашасини олган эди.
У ҳаром йўл билан қўлга киритган пулига бир ерни сотиб олиб, гуп этиб қулаб тушди-ю қорни ёрилди, бутун ичак-човоқлари чиқиб кетди.
Бу ҳодиса бутун Қуддус аҳлига маълум бўлди ва у ер маҳаллий тилда Ҳақалдама, яъни “Қон Ери” деб аталиб қолди.
Забур китобида ёзилганидай:“Унинг маскани ҳувиллаб қолсин,Унда истиқомат қилувчи қолмасин”.Ва шунингдек:“Унинг ўрнини бошқаси олсин”.
-
Шундай қилиб, энди сафимизга қўшиладиган киши, худди бизларга ўхшаб Раббимиз Исонинг тирилганига шоҳид бўлган биров бўлмоғи керак. Раббимиз Исо орамизда яшаган бутун замонда, яъни Яҳё пайғамбарнинг одамларни дарёда тавба қилдириш давридан бошлаб, то Исо орамиздан юксакликка олинган кунга қадар бизлар билан бирга юрган одамлардан бири бўлиши лозим”, – деди.
Шунга кўра икки кишини: Юстус лақабли ва Барсабо деб ҳам аталувчи Юсуф ҳамда Маттияни олға чиқаздилар.
-
Кейин ибодат қилиб дедилар: “Эй бутун инсонларнинг қалбини биладиган Раббимиз! Яҳудонинг ўз жойига бориб, тарк этган ҳаворийлик хизматини бўйнига олиши учун бу икки кишидан қай бирини танладинг, уни кўрсатгин!”
Шундан сўнг улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиянинг чекига тушди ва у ўн бир ҳаворийга қўшилди.
Бир куни Бутрус билан Юҳанно ибодат маҳали – соат учда бирга маъбадга чиқаётган эдилар.
У ерда онадан туғма шол бўлган биров ҳам бор эди. Бу одамни маъбадга кираётганлардан садақа тилаш учун ҳар кун маъбаднинг Гўзал деган дарвозаси ёнига келтириб қўяр эдилар.
У маъбадга кириб келаётган Бутрус билан Юҳаннони кўрибоқ, улардан ҳам садақа сўради.
Бутрус билан Юҳанно эса кўзларини унга тикиб:- Бизларга қара! – дедилар.
У одам улардан бирон нарса олишни умид қилиб, уларга диққат билан қарар эди.
Бутрус унга:- Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман: носиралик Исо Масиҳ номидан сенга айтаман, ўрнингдан туриб юр! – деди-ю,
ўнг қўлидан тутиб, уни оёққа турғизди. Бирданига унинг тиззалари билан тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди.
У дик этиб оёққа турди-да, юра бошлади. Худога ҳамд айтиб, ирғиб-сакраб юрганича, улар билан маъбадга кирди.
Бутун халқ эса у одамнинг Худони қандай олқишлаб бораётганини кўрди.
Маъбаднинг Гўзал деган дарвозасида садақа сўраб ўтирадиган одам бунинг ўзи эканини улар пайқагач, у билан юз берган мўъжиза қаршисида ғоят ажабланиб ҳайрон қолдилар.
Соғайган шол Бутрус билан Юҳаннонинг олдидан кетмай тургани учун, бутун халқ ҳайрон бўлиб, уларнинг ҳузурига югуриб келди. У ер Сулаймон равоқи эди.
Бутрус буни кўриб, халққа хитобан: “Эй Исроил эрлари! – деди. – Нима учун бунга ҳайрон бўляпсизлар? Гўё бизлар ўз қудратимиз ёки тақводорлигимиз билан ўша кишини оёққа турғизганимиздек, бизларга нега қараб турибсизлар?
Мана, ота-боболаримизнинг Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси Ўзининг Ўғлони Исони юксалтириб, шон-шарафга сазовор қилган. Сизлар эса Унинг хоинлари бўлдингизлар. Пилат Уни қўйиб юборишга қарор қилганда, Пилатнинг олдида Уни рад қилдингизлар.
Қотил одамнинг сизларга бахш этилишини сўраб, муқаддас ва солиҳ Бўлганни рад қилдингизлар.
Ҳа, Ҳаёт Соҳибини ўлдирдингизлар. Бироқ Худо Уни тирилтирди ва биз бунга гувоҳмиз.
Бу сизлар кўрган ва билган одам эса Исонинг исми ҳақи, Унинг исмига ишониш сабабли олдингизда соппа-соғ турибди. Ҳаммангизнинг кўз ўнгингизда бу одамга шифо берган нарса – Исо номидан қилинган эътиқоддир.
Энди биродарлар, бошлиқларингиз каби сизлар ҳам бу ишни билмасдан қилганингизни биламан.
Худо-ку барча пайғамбарлар оғзи ила Масиҳнинг азоб чекишини олдиндан хабар қилган эди ва Ўз сўзини ана шу йўсинда бажо келтирди.
Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар,
токи Худо сизларга фароғат кунларини бахш этсин ва азалдан тайинлаган Исо Масиҳни олдингизга юборсин.
Гарчи, Худо қадимдан бери муқаддас пайғамбарлар оғзи билан билдирган борлиқни тузатиш вақти бўлмагунга қадар, У осмонда қолиши керакдир.
Мусо пайғамбар ота-боболаримизга гапириб деган: “Раббингиз бўлган Худованд сизларга биродарларингиз орасидан мен каби бир Пайғамбар зоҳир қилгай. Бутун ишларда сизларга нимаики гапирса, Унга қулоқ солингизлар.
Ўша Пайғамбарга қулоқ солмаган ҳар бир жон ўз халқи орасидан қириб ташлангай”.
Шунингдек, Шомуил пайғамбардан бошлаб, ундан кейин гапирган бутун пайғамбарлар ҳам бу кунларга қарата башорат қилганлар.
Сизлар эса пайғамбарлар ворислари, Худо ота-боболарингиз билан қилган аҳднинг ворисларисизлар. Худо: “Ер юзидаги барча халқлар сенинг наслингдан барака топадилар”, – деб Иброҳим билан аҳд тузган эди.
Шундай қилиб, Худо ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариб, баракали қилай, деб Ўзининг Ўғлони Исони тирилтирди ва биринчи галда сизларга юборди”.
Яна Ҳанания деган бир киши билан хотини Саффира бор эдилар. Бу киши бир ерни сотиб,
хотинининг розилиги билан ўша пулдан бир қисмини олиб яширди, бир қисмини эса келтириб ҳаворийларнинг ихтиёрига топширди.
Бутрус унга деди:- Эй Ҳанания, нега энди сен шайтонга юрагингни бой бериб, Муқаддас Руҳга ёлғон гапирдинг, ернинг пулидан бир қисмини олиб яширдинг?
Сотишдан олдин у сеники эмасмиди? Сотилгандан кейин ҳам пули сенинг ҳукмингда эмасмиди? Нима учун дилингда бундай ният қилдинг? Сен одамларга эмас, балки Худога ёлғон гапирдинг.
Ҳанания бу сўзларни эшитиши биланоқ ерга йиқилиб жон берди. Буни эшитганларнинг ҳаммасини қаттиқ даҳшат қоплади.
Йигитлар ўликни кафанлашга киришдилар ва ташқарига чиқариб кўмдилар.
Бундан қарийб уч соат кейин, бўлиб ўтган воқеадан хабарсиз Ҳананиянинг хотини ҳам кириб келди.
Бутрус бурилиб, ундан сўради:- Менга айтгин, ерни шунчага сотдингизларми?- Ҳа, шунчага, – деди аёл.
Бутрус:- Нега сизлар Тангри Руҳини синаб кўришга келишдингизлар? Мана, эрингни кўмганлар эшикдан киришяпти. Энди сени ҳам ташқарига олиб чиқишади, – деди.
Шу ондаёқ аёл Бутруснинг оёқларига йиқилиб, жон берди. Йигитлар ичкарига кириб, уни ўлиб ётган ҳолда кўрдилар. Ўлигини ташқарига олиб чиқиб, эрининг ёнига кўмдилар.
Бу воқеаларни эшитган бутун имонлилар жамоати ва бошқа ҳаммани қаттиқ даҳшат қоплади.
Халқ орасида ҳаворийларнинг қўллари билан кўп ажойиб ва мўъжизали ишлар содир бўлар эди. Ҳамма имонлилар якдиллик билан Сулаймон равоқида йиғилиб турдилар.
Халқ шарафлаётган бўлса-да, аммо ташқаридан ҳеч ким улар билан қўшилишга журъат эта олмас эди.
Шунга қарамай, Исони Раббим деб тан олиб, жамоатга қўшилган эркак ва аёлларнинг сони тобора ортиб борар эди.
Бутрус ўтиб кетаётганда, ҳеч бўлмаса унинг сояси баъзилар устига тушсин деб, хасталарни кўчаларга чиқазиб, замбил ва каравотларга ётқизиб қўйишар эди.
Теваракдаги шаҳарлар аҳолиси ҳам Қуддусга кўплашиб келиб, ўзларининг касал ва ёмон руҳлардан қийналган одамларини келтирар эдилар. Қийналганларнинг ҳаммаси эса шифо топар эдилар.
Шунинг кетидан олий руҳоний ва унинг саддуқий мазҳабидаги барча маслакдошларининг ғашлиги келди.
Ҳаворийларни қўлга олиб, давлат қамоқхонасига ташладилар.
Лекин Худованднинг фариштаси кечаси зиндоннинг эшикларини очиб, уларни ташқарига чиқариб қўйди.
“Боринглар, маъбадга чиқиб, бу абадий* ҳаёт сўзларининг барини халққа айтаверинглар!” – деди фаришта.
Ҳаворийлар бу сўзга қулоқ солиб, эрта тонг маъбадга кириб таълим бера бошладилар.Шу пайтда олий руҳоний ва у билан бирга бўлганлар келиб, Исроил ўғилларининг оқсоқоллар мажмуи бўлган Олий Кенгашни йиғилишга чақирдилар, ҳаворийларни келтириш учун зиндонга одам юбордилар.
Лекин хизматкорлар бориб, зиндонда уларни топмай, қайтиб келиб:
- Биз қамоқхонани бутун эҳтиёткорлик билан қулфланган ва қоровулларни эшиклар олдида турган ҳолда кўрдик. Лекин очиб қараганимизда, ичкарида ҳеч кимни топмадик, – деган хабарни бердилар.
Маъбад миршаббошиси ва барча олий руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳайрон бўлишди. “Бу нима бўлиши мумкин?” деб ўйланиб қолдилар.
Ўша пайтда бир одам хабар олиб келиб:- Мана, сизлар зиндонга ташлаган одамлар маъбадда халққа таълим бериб юришибди, – деди.
Миршаббоши хизматчилари билан бирга бориб, уларни олиб келтирди. Халқ бизларни тошбўрон қилар, деб қўрққанлари учун уларга зўрлик ишлатмадилар.
Ҳаворийларни олиб келиб, Олий Кенгаш ҳузурида турғизиб қўйишди. Олий руҳоний уларни сўроқ қилди:
- Бу исм асосида таълим берманглар, деб сизларга қаттиқ тақиқ қилмаганмидик? Мана, таълимотингиз билан Қуддусни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга туширмоқчисизлар, – деди.
Бутрус ва бошқа ҳаворийлар бунга жавобан:- Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак.
Сизлар ёғочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Худоси тирилтириб қўйди.
Исроил халқи гуноҳ қилишдан қайтиб кечирим топсин, деб Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Халоскор қилиб қўйди.
Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдек, Худога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда, – дедилар.
Кенгаш аъзолари буни эшитгач, қаттиқ ғазабланиб ҳаворийларни ўлдиришга қасд қилдилар.
Лекин фарзий мазҳабидаги бир Таврот тафсирчиси, бутун халқнинг ҳурматини қозонган Гамалиэл исмли бир киши Кенгашда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқазиб туришни буюрди.
Сўнг Кенгаш аъзоларига хитоб қилди:“Эй Исроил эрлари, бу одамлардан эҳтиёт бўлинглар! Сизлар нима қилмоқчисизлар?
Мана, бундан олдин ўзини бир буюк кишидек кўрсатган Февда пайдо бўлди-ку, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. У ўлдирилди, унга қўшилганларнинг ҳаммаси эса тарқаб, йўқолиб кетишди.
Ундан кейин, аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган вақтда жалилалик Яҳудо пайдо бўлиб, анча халқни орқасидан эргаштириб борди. Лекин у ҳам ҳалок бўлди ва унга эргашганларнинг барчаси тарқаб кетишди.
Энди сизлар бу одамлардан қўл тортинглар, дейман, уларни қўйиб юборинглар! Чунки агар бу қилинган ташаббус, бу ҳаракат инсон иши бўлса, вайрон бўлади.
Лекин агар Худодан бўлса, сизлар уни бузолмайсизлар. Яна сиз ҳам Худога қарши уруш қилганлардан бўлиб қолманглар!”
Кенгаш аъзолари Гамалиэлнинг маслаҳатига кўнишди. Ҳаворийларни чақириб, уларни калтаклашга буюришди. Сўнг Исо номидан сўзлашларини тақиқлаб, уларни қўйиб юборишди.
Ҳаворийлар эса, Раббимиз Исо номи учун ҳақоратга сазовор бўлдик, деб қувониб, Кенгашдан чиқиб кетишди.
Улар ҳар куни маъбадда ва хонадонларда таълим бериш, Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёйишдан тинмас эдилар.
Кесария шаҳрида Корнилий исмли бир одам бор эди. У “Итальян” деган полкда юзбоши,
бутун хонадони билан Худодан қўрқадиган диндор бир одам эди. Халққа кўпдан-кўп садақа бериб, доимо Худога ибодат қиларди.
Бир куни тушдан сўнгги соат учлар чамасида Худонинг бир фариштаси унинг олдига келганини у ваҳийда очиқ кўрди. Фаришта унга деди:- Корнилий!
- Лаббай, Ҳазрат? – деди Корнилий унга ваҳима билан тикилиб.Фаришта деди:- Қилган ибодату садақаларинг Худо ҳузурида ижобат бўлди.
Энди Яффага одамлар юбориб, Бутрус лақабли Симун деган кишини олдингга чақиртир.
У уйи денгиз бўйида бўлган Симун исмли кўнчиникида меҳмон бўлиб турибди. [Унинг сенга айтадиган сўзларидан ўзинг билан бутун хонадонинг нажот топасизлар.]
Унга гапирган фаришта кетгандан сўнг, Корнилий хизматкорларидан иккисини ва унинг хусусий вазифадори бўлган диндор бир аскарни чақирди.
Уларга ҳамма нарсани тушунтириб, Яффага жўнатди.
Эртаси куни туш чамасида, бу одамлар йўл юриб шаҳарга яқинлашарканлар, Бутрус ибодат қилиш учун томга чиқди.
У оч қолганини ҳис этиб, овқат егиси келди. Овқатни тайёрлар эканлар, у руҳланиб ўзини йўқотди.
Осмон очилиб, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда пастга тушиб келаётганини кўрди.
Рўмолнинг ичида ерга хос ҳар хил тўрт оёқли ва судралувчи ҳайвонлар ҳамда кўкда учувчи қушлар бор эди.
Бир овоз унга хитоб қилиб:- Бутрус, тур ва сўйиб егин! – деди.
Бутрус:- Асло, ё Раббим! Мен мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса еган эмасман, – деди.
Яна овоз иккинчи марта унга эшитилиб:- Худо ҳалол деганини сен ҳаром дема! – деб айтди.
Бу манзара уч марта такрорланди. Сўнг идиш яна осмонга кўтарилди.
Бутрус гангиб қолган эди. Мен кўрган ваҳийнинг нима маъноси бор экан, деб ўйлаб турганда, Корнилий томонидан юборилган одамлар Симуннинг уйини суриштириб дарвоза бўсағасида тўхтаб қолишди.
Улар овозларини баландлатиб:- Бутрус лақабли Симун шу ердами? – деб сўрашди.
Бутрус эса ҳануз ваҳийни ўйлаб, мулоҳазага чўмиб ўтирарди. Муқаддас Руҳ унга: “Мана, уч киши сени излаяпти.
Ўрнингдан тургин-да, пастга туш ва ҳеч шубҳа қилмасдан улар билан бирга боргил, чунки уларни Мен юбордим”, – деди.
Бутрус пастга тушиб, Корнилий томонидан юборилган одамларга:- Сизлар излаётган одам мен бўламан. Нима юмуш билан бу ерга келдингизлар? – деди.
Улар Бутрусга:- Корнилий исмли, бутун яҳудий халқи орасида яхши ном чиқарган, солиҳ, Худодан қўрқадиган бир юзбоши бор. Муқаддас фаришта унга, сени ўз уйига чақиртириб, айтганларингга қулоқ беришини буюрибди, – дейишди.
Шунда Бутрус уларни ичкарига чорлаб, меҳмон қилди.Эртаси куни Бутрус жойидан қўзғалиб, келганлар билан йўлга чиқди. Яффадаги имонлилардан баъзи одамлар ҳам унга ҳамроҳ бўлди.
Иккинчи куни Кесарияга келишди. Корнилий эса ўз қариндошлари ва яқин дўстларини бир жойга тўплаб, уларни кутиб турарди.
Бутрус ичкарига кирганда, Корнилий уни қаршилаб, оёқларига йиқилиб сажда қилди.
Бироқ Бутрус:- Тур, мен ҳам бир инсонман, – деди-ю уни оёққа турғизди.
Бутрус Корнилий билан суҳбатлашиб уйга кираркан, тўпланиб турган катта жамоани кўрди.
Уларга айтди:- Бошқа қабила кишиси билан алоқа қилиш, иноқлашиш яҳудий бир одам учун жоиз эмаслигини биласизлар. Лекин Худо ҳеч бир одамни ифлос ёки ҳаром деб ҳисобламаслик лозимлигини менга кўрсатди.
Шунинг учун мен чақирилганимда, сўз қайтармай келдим. Энди айтинглар-чи, нима учун мени чақирдингизлар?
Корнилий сўз бошлади:- Бундан тўрт кун аввал, салкам айни шу маҳалда мен уйимда рўза тутардим. Соат учда ибодат қилаётганимда, бирданига порлоқ кийимли бир одам рўпарамда пайдо бўлди.
“Корнилий! – деди у. – Худо ибодатингни эшитди ва садақаларингни мақбул топди.
Энди Яффага одам юбор, денгиз бўйидаги кўнчи Симуннинг уйида меҳмон бўлиб турган Бутрус лақабли Симунни чақиртир. Унинг сенга айтадиган сўзлари бор”, – деди.
Мен ҳам ўша заҳоти сенинг олдингга одамларни юбордим ва хайрият, келганинг яхши бўлди-да. Энди Худо сенга буюрган сўзларининг ҳаммасини тинглаш учун биз барчамиз бу ерда Худонинг ҳузурида ҳозирмиз.
-
Бутрус сўз бошлади:“Ҳақиқатан, Худонинг юз-хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўғрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишини мен энди чинакамига тушундим.
Худо Ўз каломини Исроил ўғилларига юбориб, Исо Масиҳ номидан тинчлик муждасини эълон қилди. Исо Масиҳ эса ҳамманинг Раббидир.
Яҳё пайғамбар ваъз қилиб, халқни сувда тавба қилдириб юргандан кейин, Жалиладан бошлаб бутун Яҳудия юрти бўйлаб содир бўлган воқеаларни сизлар биласизлар.
Носира шаҳридан чиққан Исони Худо юборди. Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соғайтирар эди.
Мана биз яҳудийларнинг мамлакатида ва Қуддус шаҳрида Исонинг қилган барча ишларига гувоҳмиз. Унинг Ўзини эса ёғочга осиб ўлдирдилар.
Аммо Худо учинчи куни Уни тирилтириб, кўзларга намоён қилди.
Исо тирилгандан кейин бутун халққа эмас, балки Худо олдиндан танлаган, У билан еб-ичган шоҳидларга – бизларгагина зоҳир бўлди.
Худо Исони тиригу ўликларни ҳукм қилувчи этиб тайинлаган. Бу ҳақда гувоҳлик бериб, халққа ваъз айтишимизни Худонинг Ўзи буюрган.
Исога инонган ҳар бир кишининг гуноҳлари Унинг номи билан кечирилади, деб қадимий пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳодат берганлар”.
Бутрус ҳали гапириб турганда, каломни эшитаётганларнинг барчаси устига Муқаддас Руҳ тушди.
Бутрус билан бирга келганлар Исога ишонган яҳудийлар эди. Муқаддас Руҳ ғайрияҳудийларга ҳам насиб бўлганини улар кўриб, ҳайратда қолдилар.
Чунки у кишиларнинг янги тилларда сўзлашиб, Худони улуғлаётганларини эшитиб туришарди.Шунда Бутрус сўз олди:
“Худди бизлар каби Муқаддас Руҳни қабул қилган бу одамларнинг сувга чўмиб имон келтиришига ким моне бўла олар экан?” – деди-ю,
уларни Исо Масиҳ номи билан чўмдиришни буюрди. Шундан кейин улар Бутрусдан бир неча кун қолишини илтимос қилишди.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible