Скрыть

Евангельские и Апостольские чтения 05 декабря 2023 

1 Тим. 5:1-10 (зач. 285 от полу́). Лк. 17:20-25 (зач. 86) – за понедельник и за вторник (под зачало): 1 Тим. 5:11-21 (зач. 286). Лк. 17:26–37 (зач. 87). Апп.: Флм. 1:1-25 (зач. последи́ 302). Лк. 10:1-15 (зач. 50).

Апостола Павла 1-е послание к Тимофею
1 Тим. 5:1-10 (зач. 285 от полу́).

5:1
5:2
5:3
5:4
5:6
5:7
5:9
Чол одамни койима, лекин отангдек унга насиҳат қил. Ёшларга укаларингдек,
кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок руҳ билан насиҳат қил.
Чиндан кимсасиз қолган тул хотинларни ҳурмат қил.
Лекин тул хотиннинг болалари ёки набиралари бор бўлса, улар энг аввал ўз оиласига Худо буюрганларини бажо келтиришни ўргансинлар, катталарни сийлаб уларга тегишли ҳақини берсинлар. Бу Худога мақбул бўлади.
Чиндан тул ва ёлғиз қолган хотин Худога умид боғлаб, кечаю кундуз узлуксиз тоат-ибодат қилади.
Лекин кайф-сафо билан яшаган тул хотин тириклигида ҳам ўликдир.
Гуноҳкор бўлмаслиги учун тулларга бу ўгитларни уқтир.
Ким ўз қавм-қариндошлари, хусусан оила аъзолари ҳақида ғамхўрлик қилмаса, у имонни инкор этган, имонсиздан ҳам баттар ҳисобланади.
Туллар рўйхатига ёзиладиган бева аёл битта эркакка теккан бўлиши ва олтмиш ёшдан кам бўлмаслиги шарт.
Шунингдек, у яхшилик қилувчи деб ном чиқарган, болалар тарбиялаган, мусофирларни қабул қилган, азизларнинг оёқларини ювган, қайғу-алам чекувчиларга ёрдам берган ҳамда хайрли ишларга астойдил берилган бўлиши лозим.
17:20
17:21
17:22
17:24
Фарзийлар Исога:- Худонинг Шоҳлиги қачон келади? – деган саволни беришди. Исо уларга жавоб берди:- Худонинг Шоҳлиги кўзга кўриниб келмайди.
“Қара, у бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, – деб ҳам айтишмайди. Мана, Худонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир.
Сўнг Исо шогирдларига қайрилиб, деди:- Шундай кунлар келадики, Инсон Ўғлининг биттагина кунини кўришга ҳавас қиласизлар, бироқ кўролмайсизлар.
Сизларга: “Мана, у бу ерда”, ёки “Мана шу ерда”, деб айтишса, борманглар, уларнинг орқасидан қувманглар.
Чунки чақмоқ чақиб, фалакни бир учидан бошқа учигача ярқиратиб юборганидек, Инсон Ўғли ҳам Ўз кунида худди шундай пайдо бўлади.
Лекин ундан аввал У кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак.

Апостола Павла 1-е послание к Тимофею
Лк. 17:26–37 (зач. 87).

5:11
5:12
5:13
5:14
5:15
5:16
5:17
5:19
5:20
Ёш тул хотинларни рўйхатга қабул қилма. Чунки уларнинг нафси Масиҳга хилоф равишда жунбушга келгандан кейин, эрга тегишни орзу қилиб қоладилар.
Шунда улар Масиҳга* берган аввалги ваъдасини бузиб, гуноҳкор бўладилар.
Бундан ташқари уйма-уй кезиб, саёқ юришни ҳам ўрганадилар. Ва саёқ юрибгина қолмасдан, гап сотиб, бошқаларнинг ишига аралашиб, лозим бўлмаган нарсаларни гапирадилар.
Шу сабабдан ёш туллар эрга тегиб бола туғиши, рўзғор бошқаришини истайман, улар ғанимнинг бўҳтон қилиши учун ҳеч бир фурсат бермаслиги керак.
Чунки аллақачон баъзилари шайтоннинг гапига қулоқ солиб гумроҳ бўлдилар.
Агар бир имонлининг тул қолган қариндошлари бор бўлса, уларга ўзи ёрдам берсин, имонлилар жамоатига юк бўлмасин. Имонлилар жамоати чиндан кимсасиз бўлган тул хотинларга ёрдам бера олсин.
Имонлилар жамоатига яхши бошчилик қилаётган, хусусан ваъзхонлик ва таълим беришда заҳмат чекаётган оқсоқоллар икки баробар ҳурматга сазовор бўлсинлар.
Чунки Тавротда: “Ғалла янчаётган ҳўкизнинг оғзини тўсма” ва “Юмушчи ўзига яраша иш ҳақига муносибдир”, – дейилган.
Икки ёки уч гувоҳ бўлмасдан, ҳеч бир оқсоқолга қўйилган айбни қабул қилма.
Гуноҳ қилиб юрганларни эса ҳамманинг олдида фош қил, токи бошқаларнинг ҳам дилига қўрқув кирсин.
Худо, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар олдида сени қаттиқ огоҳлантираман: ҳеч бир ишда юз-хотирчилик ва тарафкашлик қилмай, бу буйруқларга риоя қил.
17:27
17:29
17:30
17:31
17:34
17:36
Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган кунларда ҳам шундай бўлади.
Нуҳ кемага кирган кунига қадар едилар, ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Ва тўфон келиб, ҳаммани ҳалок қилди.
Лут кунларида ҳам шундай бўлди: еб-ичдилар, олди-сотди қилдилар, экин-тикин ва бинокорлик билан машғул бўлдилар.
Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани ҳалок қилди.
Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади.
У кунда томнинг устида бўлган киши уйда қолдирган анжомларини олиш учун пастга тушмасин. Шунингдек, даладаги ҳам қайтиб келмасин.
Лутнинг хотинини эслаб туринглар.
Кимки жонини сақлашга ҳаракат қилса, уни йўқотади. Кимки жонини фидо қилса, уни қутқаради.
Сизга яна айтаманки, ўша кеча бир тўшакда икки киши бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
Икки аёл бирга тегирмон тортаётган бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
[Икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.]
Шогирдлар Исодан сўради:- Раббий, бу воқеалар қаерда юз беради?- Мурда қаерда бўлса, калхатлар ҳам ўша ерда тўпланади, – деди Исо.

Апостола Павла послание к Филимону
Лк. 10:1-15 (зач. 50).

1:1
1:2
1:3
1:5
1:7
1:8
1:9
1:11
1:12
1:13
1:14
1:15
1:17
1:18
1:19
1:20
1:21
1:23
1:24
1:25
Мен, Исо Масиҳ учун банди бўлган Павлус ҳамда укамиз Тимўтийдан севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом!
Синглимиз Аффия билан сафдошимиз Архиппга, шунингдек, хонадонингда йиғилиб турадиган имонлиларнинг ҳаммасига салом йўллаймиз.
Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.
Мен дуоларимда ҳар доим сени эслаб, Худойимга шукур қиламан.
Чунки Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча аҳли мўминга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб тураман.
Сенинг имон йўлида қилаётган фаолиятинг таъсирчан бўлгай, Масиҳдан бизга насиб бўладиган бутун хайр-баракани билиб олгайсан.
Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди. Биродарим, сен туфайли аҳли мўминнинг кўнгли тинч.
Майли, шундай бўлса ҳам, Масиҳ номидан сенга буйруқ беришга тўла ваколатим борлигини айтсам бўлади.
Бунинг ўрнига мен, мўйсафид Павлус, энди Исо Масиҳ учун банди, меҳрибонлик билан сендан илтимос қиламан.
Мен маҳбуслигимда кўрган ўғлим Ўнисим ҳақида сендан илтимос қилмоқчиман.
Ўнисим бир вақтлар сенга фойдасиз эди, энди эса сенга ҳам, менга ҳам фойдалидир. Мен уни сенга қайтариб юборяпман.
Уни, яъни ўзимнинг жон-дилимни, яхши қабул қил!
Мен Инжил учун қамоқда ётибман, шунинг учун Ўнисимни ўз олдимда олиб қолиб, сенинг ўрнингда менга хизмат қилишини истар эдим.
Аммо сенинг розилигингсиз ҳеч бир иш қилишни хоҳламадим. Чунки сенинг қиладиган илтифотинг мажбурият юзасидан бўлмай, балки ихтиёрий бўлишини истадим.
Наҳотки сен умрбод қабул қилишинг учун Ўнисим сендан вақтинчалик айрилган бўлса?
Сен уни энди қул каби эмас, балки қулдан юқори, севикли ука сифатида қабул қил. Мен уни жуда яхши кўраман. Сен эса уни ҳам одам боласи сифатида, ҳам Раббимизнинг боласи сифатида яна кўпроқ севишинг шубҳасиз.
Агар сен мени сафдошинг билсанг, Ўнисимни мени қабул қилгандай қабул қил.
Агарда у сени бирор нарсада хафа қилган бўлса ёки сендан қарздор бўлган бўлса, буни менинг зиммамга юкла.
Мен, Павлус, буни ўз қўлим билан ёзяпман: мен тўлайман. Ахир, сенга ўз ҳаётинг билан мендан қарздор эканлигингни айтаётганим йўқ!
Ҳа, биродарим, Раббимиз ҳақи сендан бир фойдаланай! Масиҳ ҳақи кўнглимни тинчитгин!
Сен менинг сўзларимга қулоқ солиб, айтганларимни қиласан, ҳа, бундан ҳам кўпроқ қиласан, деб ишониб, буларни ёздим.
Бундан ташқари, менга бир турар жой ҳам тайёрла. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига умид қиламан.
-
Мен билан бирга Исо Масиҳ учун маҳбус бўлган Эпафрас, ҳамкорларим Марк, Аристарх, Димас, Луқо сенга салом йўллаяптилар.
Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларнинг руҳингизга ёр бўлсин. Омин.

Евангелие от Луки
Лк.10:1-15

10:1
10:6
10:8
10:9
10:10
10:14
10:15
Бу ҳодисалардан кейин Раббимиз Исо бошқа етмиш шогирдни танлаб, Ўзи ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳар, ҳар бир жойга Ўзидан олдин бориб турсин учун уларни иккита-иккитадан юборди.
Уларга хитобан деди: “Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз. Ўз ҳосилингни йиғиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Эгасига илтижо қилинглар.
Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман.
Ҳамён ҳам, тўрва ҳам, чориқ ҳам олманг, йўлда ҳеч кимга салом ҳам берманглар.
Қайси уйга кирсангизлар, аввал бошда: “Уйингизга тинчлик бўлсин”, деб салом беринглар.
Агар у ерда бирор тинчликсевар бўлса, унинг боши саломат бўлади. Бўлмаса, саломингиз сизларга қайтиб келади.
Кирган уйда қолинглар, сизларга нимаики берсалар, уни еб-ичинглар. Чунки меҳнаткаш ўз меҳнатига яраша тақдирланмоққа муносибдир. Уйма-уй ўтиб юрманглар.
Қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилсалар, олдингизга қўйилганни енглар.
Ўша ердаги касалларга шифо бериб, уларга: “Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар.
Агарда қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда кўча-кўйда баралла:
“Шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб, ўзингизга қолдириб кетяпмиз. Бироқ шунга қарамай билиб қўйингларки, Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди”, деб айтинглар.
Сизларга гапим шуки, қиёмат* кунида у шаҳардан кўра Садўм шаҳрининг ҳоли енгилроқ бўлади”.
“Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир билан Сидўн шаҳарларида яратилганда, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга ўтириб, тавба қилган бўлардилар.
Мана, қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳоли енгилроқ бўлади.
Эй сен, кўккача ўрлаган Кафарнаҳум, тубан кетажаксан тамуғга!
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible