Скрыть
1:6
1:8
1:10
1:12
1:13
1:15
1:18
1:19
1:22
1:24
1:25
1:27
1:29
1:30
1:31
1:32
Глава 2 
2:2
2:3
2:9
2:10
2:14
2:15
2:18
2:20
2:22
2:23
Худонинг Инжил Хушхабарини етказмоққа махсус сайланган ва ҳаворийликка чорланган Исо Масиҳнинг қули – Павлусдан салом.
Худо қадимданоқ ўз пайғамбарлари орқали муқаддас ёзувларда башорат қилганидек, ушбу Хушхабар Унинг Ўғли ҳақидадир.
Исо Масиҳ жисман Довуд зурриёти эса-да,
руҳан илоҳийлик касб этади. У қайтадан тирилиб, Худонинг Ўғли эканини қудратли равишда намоён қилди.
Шундай қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номидан барча халқларни имонга бўйсундирайлик, деб Худо Унинг исми ҳақи бизга иноят қилди ҳамда ҳаворийликни ато этди.
Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар.
Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин.
Энг аввало, имонингиз шуҳрати бутун дунёга таралаётганини кўриб, Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Худойимга шукр айтаман.
Худо менга шоҳиддирки, мен Унинг Ўғлининг Хушхабарини тарғиб этишда сидқидилдан хизмат қилибгина қолмасдан, узлуксиз ибодатларимда сизларни хотирлайдирман.
Худо хоҳласа, ниҳоят ёнингизга бориш насиб этсин, деб тоат-ибодатдаман.
Мустаҳкамланишингиз учун сизларга бирон руҳий инъом бахш этай, деб сизларни кўришни кўп орзу қиламан.
Яна тўғриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман.
Эй биродарлар, бошқа халқларда бўлгани каби, сизларда ҳам мен туфайли бирор натижа бўлсин, деб кўп дафъа ёнингизга келишни ният этганим, лекин ҳозиргача қаршиликларга дуч келганимдан бехабар қолишингизни истамайман.
Мен юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман.
Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан келганича, Инжил Хушхабарини етказишга тайёрман.
Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир.
Бу Хушхабарнинг мағзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади. Тавротда* ёзилганидек: “Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур”.
Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ғазаби тўкилишга тайёр.
Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир; Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган.
Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ.
Чунки улар Худони идрок этганлари ҳолда, Уни Худо сифатида улуғламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига бемаъни хаёлларга берилиб, уларнинг бефаросат диду дилига зулмат тушди.
Ўзларини ақлли билиб, ақлдан ноқис бўлиб қолдилар.
Мангу барҳаёт Худонинг улуғвор жамолини улар дунёдан ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи суратидаги бутларга алмаштирдилар.
Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Улар бир-бирининг баданларида беҳаёлик қилиб, тубанлашиб кетдилар.
Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Холиқ ўрнига махлуққа сиғиниб топиндилар. Холиқи оламга эса абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин.
Шу сабабдан Худо уларни беҳаё эҳтиросларга топширди. Уларнинг хотинлари табиий алоқани ғайритабиий алоқа билан алмаштирдилар.
Шунга ўхшаб, эркаклар ҳам аёл билан табиий алоқани ташлаб, бир-бирига шаҳвоний муносабатни қизитдилар. Эркак билан эркак шармандагарчилик қилиб, бузуқликларига яраша жазони ўзларидан олдилар.
Худони тан олишни лозим кўрмаганлари учун, Худо уларни бузуқ фикрга, лозим бўлмаган ишларни қилишга гирифтор қилди.
Улар ҳар турли ҳақсизлик, зино, ёвузлик, тамагирлик ва гина-кудуратга тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфеълликка муккасидан кетгандирлар.
Улар тили аччиқ, туҳматчи, худобезор, дилозор, кибрли, мағрур, бадният, ота-онага итоатсиз,
андишасиз, бевафо, илтифотсиз, муросасиз ва бераҳмдирлар.
Бундай ҳаракат қилувчилар ўлимга сазовор, деган Худонинг адолатли ҳукмини улар билган ҳолда, нафақат бу ишларни ўзлари қиладилар, балки бу ишларни қилувчиларни қўллаб-қувватлайдилар.
Шунинг учун билки, эй ҳукм қилувчи киши, сен ким бўлишингдан қатъи назар, узринг қабул қилинмайди. Сен бошқа одамни ҳукм этиш баробарида ўзингни ҳам маҳкум этасан. Чунки, эй ҳукмловчи, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан-ку!
Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишда ҳақли эканини биламиз.
Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми, эй одам?
Ёки Худонинг муруввати сени тавбага келтиришини билмай, Унинг илтифоти, мулойимлиги ва сабрининг чексизлигига бепарво қарайсанми?
Мана, сен саркаш ва тавба қилмовчи қалбинг туфайли Худонинг одил ҳукми амалга ошажак қаҳр-ғазаб кунигача ўзингга-ўзинг ғазаб тўплаб юрибсан-ку.
Худо ҳар кимни қилмишига яраша тақдирлайди.
Яхши ишда қунт қилиб, улуғ қадриятни ва мангуликни излаганларга У абадий ҳаёт ато этади.
Аммо худбинлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай, ҳақсизлик пайидан бўлганларга қаҳру ғазабини сочади.
Аввало яҳудий, сўнг ўзга халқ кишиси бўлиб ёмонлик қилувчи ҳар бир банданинг жонини У қийноқ ва қайғуга солади.
Аввало яҳудий, сўнг ўзга халқ кишиси бўлиб яхшилик қилувчи ҳар бир бандага эса иззат, ҳурмат ва эсонлик насиб этади.
Зероки, Худо юз-хотир қилиб ўтирмайди.
Илоҳий* Қонунни билмай туриб гуноҳ қилганлар Қонундан ташқари ҳалок бўладилар. Илоҳий* Қонунни била туриб гуноҳ қилганлар эса қонуний равишда жазоланадилар.
Чунки Худо Қонунни эшитганларни эмас, балки бажо келтирганларни оқлайди.
Илоҳий Қонуни йўқ халқлар ўз-ўзларидан бу Қонунда буюрилгандек қилганларида, улар Илоҳий Қонунга эга бўлмай туриб, ўзлари учун ўзлари қонундирлар.
Бу билан улар Илоҳий Қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳамда бири иккинчисини гоҳ қоралаб, гоҳ оқловчи фикрлари бунга гувоҳдир.
Мен тарғиб этаётган Инжил Хушхабарига кўра, Худо Исо Масиҳ орқали инсонларнинг сирли ишларини муҳокама этадиган кунда ана шундай бўлади.
Мана, сен ўзингни яҳудий деб, Илоҳий Қонунга суяниб, Худо билан мақтаниб юрибсан.
Сен Худонинг хоҳиш-иродасини билиш ва яхшини ёмондан фарқ қилишни Илоҳий Қонундан ўрганиб олибсан.
-
Сен Илоҳий Қонундаги илму маърифат ҳамда ҳақиқатнинг моҳиятига англаб етибсан-у, кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим бўлганингга ишонч ҳосил қилибсан.
Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан?
“Ўғрилик қилма”, деб насиҳат қилиб, ўзинг ўғрилик қиласанми? “Зино қилма”, деб туриб, ўзинг зино қиласанми? “Бутлардан жирканаман”, деб, бутхоналарни талайсанми?
Илоҳий Қонунни мақтайсан-у, унга амал қилмай Худони таҳқирлайсанми?
Худди Тавротда* ёзилгани каби:“Сизлар боис мажусийлар орасидаХудо исми мудом куфр қилинадир”.
Суннат масаласига келайлик. Агар сен Илоҳий Қонунга риоя қилсанг, суннатнинг фойдаси бор. Лекин Қонунни бузсанг, сенинг суннатинг суннатсизлик кабидир.
Шунингдек, агар суннат қилинмаганлар Илоҳий Қонунга амал қилсалар, уларнинг суннатсизлиги суннат бўлган каби қабулга ўтмайдими?
Одатан суннат бўлмаган ҳолда Илоҳий Қонунга амал қилган кимдир суннат ҳамда Қонун эгаси бўлган сен, қонунбузарни айбламайдими?
Зотан, зоҳиран яҳудий асл яҳудий эмас ва зоҳиран, жисмангина қилинган суннат асл суннат эмас.
Фақат ботинан яҳудий асл яҳудийдир. Шунингдек, асл суннат – дил суннатидир. Бу эса Қонун битигидан қатъи назар, Худо Руҳи таъсирида содир бўладиган суннатдир. Бундай суннатни қабул қилган киши одамларнинг эмас, Худонинг мақтовига сазовор бўлади.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible