Скрыть
10:1
10:2
10:7
10:10
10:14
10:17
Глава 13 
13:2
13:4
13:5
13:6
13:10
Эй биродарлар, юрагим орзу-армони ва Худодан ёлворган таваллойим – исроилликларнинг қутулишидир.
Уларнинг Худо йўлида ғайратлари борлигига гувоҳдирман. Бироқ бу ғайрат ҳақиқий тушунчага асосланган эмас.
Худонинг Ўзи одамларни оқлаб солиҳ дейишини улар англамасдан, ўз солиҳликларини ўрнатишга интилдилар, якка Ўзи одамларни оқлаб солиҳ деган Худога илтижо қилмадилар.
Масиҳ эса – Қонуннинг охиридир. Масиҳга эътиқод қилган ҳар бир гуноҳкорни Худо оқлайди.
Илоҳий Қонунга риоя қилиш билан ўзини оқламоқчи бўлганлар ҳақида Мусо пайғамбар бундай ёзган: “Қонунни бажо келтирган одам шу билан яшайверади”.
Имонга таянган солиҳлик эса бундай сўзлаяпти: “Юрагингда: Осмонга ким чиқади? – дема (гўё Масиҳни ерга тушириш учун).
Ёки: Ернинг қаърига ким тушади? – дема” (гўё Масиҳни тирилтириш учун).
Оят нима дейди, эшит:“Калом сенга яқиндир,Сенинг оғзингу дилингдадир”.Мана бу – биз тарғиб қилиб юрган имон каломи.
Агар сен Исони Раббим деб, оғзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан.
Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутулиш учун оғиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир.
Тавротда ёзилганидай: “Унга эътиқод қилган ҳеч кимса уятга қолмас”.
Бу масалада яҳудий билан ғайридин орасида фарқ йўқдир. Худди ўша Раб – ҳамманинг Раббидир. Исмини чақирганларнинг ҳаммаси учун У эҳсонга бойдир.
Чунки “Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур”.
Аммо улар инонмасдан туриб, Уни қандай чақирадилар? У ҳақда эшитмаган ҳолда, Унга қандай инонадилар? Тарғиб қилувчи бўлмаса, қандай эшитадилар?
Юборилмасдан туриб, Каломни қандай тарғиб қиладилар? – Тавротда ёзилганидек:“Нақадар гўзалдир эзгулик муждасин,Тинчлик Хушхабарин келтирган оёқлар!”
Ҳолбуки, Хушхабар келтирувчиларга ҳамма қулоқ солмади. Худди Ишаъё пайғамбар айтганидек:“Ё Раббий!Бизнинг хабаримизга ким ишонди?”
Шундай қилиб, имон – эшитишдан, эшитиш эса – Масиҳ каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади.
Аммо мен шундай сўрайман: Улар эшитмадими? – Албатта, эшитдилар, мана Забурда қандай ёзилган*:“Уларнинг оҳанги бутун дунёга ёйилди,Сўзлари эса ернинг тўрт тарафига етиб борди”.
Яна сўрайман: Исроил билмас эдими? – Аввало, Мусо пайғамбар орқали Худо шундай деган:“Мен сизда халқим бўлмаганлар устидан рашк уйғотурман,Фаҳмсиз бир қавм ила ғазабингизни қўзғатурман”.
Ишаъё пайғамбар эса Худо каломини* жасурона гапириб деган:“Мени изламаганларга Ўзимни топтирдим,Мени сўрамаганларга Ўзимни зоҳир этдим”.
Лекин Исроил ҳақида Худо шундай деган:“Мен бўйсунмас ва қайсар бир халққаКун бўйи қўлларимни чўзиб турдим”.
Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган.
Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Худонинг амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўз-ўзларини ҳукмга дучор қиладилар.
Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар бошлиқлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхши иш қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан.
Чунки бошлиқ сенинг манфаатинг учун Худонинг хизматкоридир. Аммо ёмон иш қилсанг, қўрқ. Чунки у қилични беҳуда кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилганга ғазабнок жазо берувчи сифатида Худонинг хизматкоридир.
Шунинг учун фақат ғазабдан қўрққанликдангина эмас, балки виждон юзасидан ҳам итоат қилмоқ лозимдир.
Солиқ тўлашингизнинг сабаби ҳам шу. Чунки солиқ йиғиш билан машғул бўлган амалдорлар бу иш билан Худога хизмат қиладилар.
Ҳар бир кишига ўз ҳақини беринглар: солиқ йиғувчига – солиқ; бож олувчига – бож; қўрқувга лойиқ бўлганга – қўрқув; ҳурматга лойиқ бўлганга – ҳурмат.
Бир-бирингизни севишдан бошқа ҳеч кимдан бир нарса бурчли бўлманглар. Чунки ўзгани севадиган киши Илоҳий Қонунни бажо келтирган бўлади.
“Зино қилма”, “Қотиллик қилма”, “Ўғрилик қилма”, [”Ёлғон гувоҳлик берма”,] “Тамагирлик қилма” ва бунга ўхшаш яна қанча амрлар бор бўлса, ҳаммаси шу сўзда хулоса қилинади: “Ўзгани ўзинг каби севгин”.
Севувчи киши ўзгага ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, севиш – бутун Илоҳий Қонунни бажо келтириш билан баробардир.
Ҳозирги вақт-соатнинг аҳамиятини билиб, шундай ҳаракат қилинглар. Мана, сизларнинг уйқудан уйғониш вақт-соатингиз келиб қолди! Биз имон келтирган вақтдан кўра, ҳозирги вақтда қутулишимиз яқинроқдир.
Кеча ўтиб кетиб, кундуз яқинлашди. Шунинг учун қоронғилик ишларидан фориғ бўлиб, нур аслаҳаларини кийиб олайлик.
Айш-ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, шаҳватпарастлик ва фисқ-фужур билан эмас, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик билан эмас, балки кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик.
Раббимиз Исо Масиҳни совутдай* кийиб олинглар ва табиатингизнинг гуноҳли ҳавас-эҳтиросларини қониқтиришга интилманглар.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible