Скрыть
3:2
3:4
3:5
3:7
3:9
3:10
3:11
3:12
3:15
3:17
3:18
3:20
3:21
3:22
3:23
3:24
3:25
3:30
Глава 5 
5:1
5:2
5:3
5:4
5:5
5:6
5:7
5:8
5:9
5:11
5:12
5:13
5:14
5:15
5:16
5:19
5:20
5:21
5:24
5:25
5:26
5:31
5:34
5:35
5:38
5:41
5:42
5:43
5:45
5:47
Глава 8 
8:1
8:2
8:3
8:4
8:6
8:7
8:8
8:9
8:10
8:11
8:13
8:14
8:15
8:16
8:19
8:20
8:22
8:24
8:25
8:26
8:27
8:29
8:30
8:31
8:33
8:36
8:37
8:38
8:40
8:41
8:42
8:43
8:45
8:46
8:48
8:49
8:50
8:51
8:52
8:53
8:55
8:57
8:58
8:59
Глава 11 
11:1
11:3
11:5
11:6
11:7
11:11
11:12
11:13
11:14
11:15
11:16
11:17
11:18
11:19
11:20
11:21
11:22
11:23
11:25
11:28
11:29
11:30
11:31
11:32
11:33
11:34
11:35
11:36
11:38
11:39
11:40
11:41
11:42
11:43
11:44
11:45
11:46
11:48
11:49
11:51
11:54
11:56
11:57
Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди.
Бу одам бир кун кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди:- Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қилолмайди.
Исо унга шундай жавоб берди: – Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туғилмаса, Худо салтанатини кўролмайди.
- Кекса одам яна қандай туғила олади? Онасининг қорнига иккинчи гал кириб туғила оладими? – деб сўради Никодим.
Исо жавоб берди:- Сенга ростини айтай: агар ким сувдан ва Руҳдан туғилмас экан, Худо салтанатига киролмайди.
Танадан туғилган танадир, Руҳдан туғилган эса Руҳдир.
Сизлар юқоридан туғилишингиз керак, деганимга таажжубланма.
Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасан-у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсан. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.
- Бу қандай бўлиши мумкин? – сўради Никодим.
Исо унга жавоб берди:- Сен Исроилнинг устозисан-ку ахир, нега буни билмайсан?
Сенга ростини айтай: Биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар Бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар.
Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўғрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар?
Осмонда турадиган ва осмондан тушган Инсон Ўғлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас.
Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўғли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак.
Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади.
Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўғли орқали қутқариш учун Ўғлини дунёга юборди.
Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўғли исмига ишонмаган.
Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди.
Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди.
Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Худога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин.
Шундан кейин Исо билан шогирдлари Яҳудия юртига келдилар. Исо улар билан бир муддат у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирар эди.
Яҳё ҳам Салим яқинидаги Эйнон ерида халқни дарёга чўмдириб юрган эди. У ер серсув бўлиб, одамлар оқиб келар эди.
Яҳё эса ҳали зиндонга ташланмаган эди.
Шу маҳал Яҳёнинг шогирдлари билан яҳудий мансабдорлари* орасида таҳорат ҳақида баҳс бўлди.
Охири Яҳёнинг олдига бориб дедилар:- Устоз! Ўрдун дарёсининг нариги бўйида сен билан бўлган, сен гувоҳлик берган Одам бор-ку, ўша Одам энди халқни сувда тавба қилдириб юрибди, ҳамма ҳам Унинг олдига боришяпти.
Бунга жавобан Яҳё деди:- Агар осмондан насиб бўлмаса, инсон ҳеч нарсани сиғдира олмайди.
Мен Масиҳ эмасман-у, фақат Унинг олдидан юборилганман, деб айтганимга ўзингиз гувоҳсизлар.
Келин кимга тегишли бўлса, куёв ўшадир. Лекин куёвнинг ёнида туриб унга қулоқ солган дўсти куёвнинг овозини эшитибоқ, севиниб қувонади. Худди шундай: менинг қувончим энди комил бўлди.
Масиҳ улғайиши, мен эса пасайишим керак.
Юқоридан келган Зот ҳаммадан устундир. Ердан бўлган ерга мансубдир ва ерга хос гапиради. Осмондан Келган эса ҳаммадан устундир.
У кўргани ва эшитгани ҳақида гувоҳлик беради, аммо ҳеч ким Унинг гувоҳлигини тан олмайди.
Унинг гувоҳлигини тан олувчи киши эса Худонинг ҳақлигини тасдиқлайди.
Худо юборган Зот Худонинг сўзларини гапиради; Худо Ўз Руҳини чексиз-ўлчовсиз беради.
Ота Ўғлини севади, У ҳамма нарсани Унинг қўлига топширган.
Кимки Худо Ўғлига ишонса, абадий ҳаётга эришади. Ўғилга ишонмаган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ғазабига учрайди.
Бу ҳодисалардан кейин яҳудийларнинг байрами бўлди ва Исо Қуддусга борди.
Қуддуснинг Қўй дарвоза номли кираверишида яҳудийча Байт-Ҳасда деган беш шийпонли бир ҳовуз бор эди.
Бу шийпонларда кўр, чўлоқ, майиб-мажруҳ жуда кўп беморлар ётар, [сувнинг қимирлашини интизор бўлиб кутардилар.
Чунки Худованднинг бир фариштаси гоҳ-гоҳ ҳовузга тушиб, сувни ҳаракатга келтирар эди. Сув қимирлаши билан ҳовузга биринчи бўлиб ким тушса, ҳар қандай хасталикдан халос бўлар эди.]
Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бери касал бўлиб ётган бир киши бор эди.
Исо унинг ётганини кўрди, узоқ вақтдан бери хаста эканлигини пайқади-да,- Соғайишни истайсанми? – деб сўради ундан.
Бемор Исога жавоб берди:- Ҳа, Ҳазрат! Лекин сув қимирлаганда, мени ҳовузга туширадиган одамим йўқ. Мен боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади.
- Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр! – деди Исо беморга.
У эса шу ондаёқ соғайиб қолди. Тўшагини олиб, юриб кетди.У кун дам олиш куни эди.
Шунинг учун яҳудий мансабдорлари* соғайиб кетган одамга:- Бугун дам олиш куни-ку, сенга тўшагингни кўтариш мумкин эмас! – дейишди.
- Мени соғайтирган Одам менга: “Тўшагингни олиб юр”, деб айтди-да, – деди у одам.
- “Тўшагингни олиб юр”, деб айтган Одам ким? – деб сўрадилар.
Шифо топган одам эса Унинг кимлигини билмас эди, у ерда халқ кўплигидан Исо Ўзини четга олган эди.
Кейинроқ Исо у одамни маъбадда учратиб қолди.- Мана, сен соғайдинг. Энди бошқа гуноҳ қилма, тағин бошингга янада ёмон кун келмасин, – деди унга.
Бу одам бориб, уни соғайтирган Исо эканлигини яҳудий мансабдорларига* хабар қилди.
Улар эса, дам олиш кунида бундай ишлар қилиб юрибди, деб [Исонинг жонига қасд қилиб,] Уни қувғин қила бошладилар.
Аммо Исо уларга шундай деди:- Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман, – деди.
Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди.
Буларга қарши Исо деди: “Сизларга ростини айтай: Ўғил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Ота нималарни қилса, Ўғил ҳам худди шуларни қилади.
Чунки Ота Ўғлини севади, Ўзи қилган ҳамма нарсани Ўғлига кўрсатади. Сизларни таажжубда қолдиргудек, бундан каттароқ ишларни ҳам кўрсатади.
Ота қандай қилиб ўликларни тирилтириб уларга ҳаёт бахш этса, Ўғил ҳам кимни истаса, ўшанга ҳаёт бахш этади.
Шунингдек, Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини бутунлай Ўғлига берган,
токи ҳамма Отани қандай ҳурмат қилса, Ўғлини ҳам шундай ҳурмат қилсинлар. Ким Ўғилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади.
Сизларга ростини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эга бўлади. У ўлимдан ҳаётга ўтгани учун ҳукм қилинмайди.
Сизларга ростини айтай: ўликлар Худо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади ва келиб қолди ҳам. Унинг овозини эшитганлар эса тирилиб кетадилар.
Чунки Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи бўлгани каби, Ўғлига ҳам ҳаёт манбаи бўлишни ато қилган.
Ота ҳукм қилиш ваколатини ҳам Ўғлига берган, чунки У Инсон Ўғлидир.
Бунга таажжубланмангиз, қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Худо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади.
Шунда ўликлар қабрдан чиқадилар; яхшилик қилганлар яшаш учун, ёмонлик қилганлар эса ҳукм қилиниш учун тириладилар”.
“Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман.
Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди.
Мен ҳақимда бошқа гувоҳлик берувчи бор ва биламанки, Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқатдир.
Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди.
Гарчи Мен инсоннинг гувоҳлигини қабул қилмасам-да, лекин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман.
Яҳё – ёниб, нур сочиб турган чироқ эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар.
Бироқ Мен Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Чунки Отамнинг тамомлашим учун берган ишлари, шу бажараётган ишларимнинг ўзи Мени Отам юборганлигига гувоҳлик бермоқда.
Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини ҳам эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансизлар.
Унинг каломи ҳам кўнгилларингиздан жой олмайди, чунки У юборган Зотга ишонмаяпсизлар.
Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради.
Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку.
Мен инсонлардан таҳсин-тасанно қабул қилмайман.
Лекин сизларни биламан, қалбларингизда Худога муҳаббат йўқ.
Мен Отамнинг номидан келган бўлсам-да, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Ўз номи билан келадиган аллакимни қабул қилаверасизлар.
Сизлар-ку бир-бирингиздан таҳсин-тасанно олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам ишона олардингиз?
Мен сизларни Отам олдида айблайман, деб ўйламанглар. Сизларни айбловчи ўзингиз умид боғлаган Мусо бўлади.
Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди.
Мусонинг ёзувларига ишонмабсизларми, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?”
Исо Зайтун тоғи томон кетди.
Эрталаб яна маъбадга қайтиб келди. Бутун халқ Унинг олдига келар, У эса одамларга таълим бериб ўтирар эди.
Шу орада уламолар билан фарзийлар бир аёлни Исонинг олдига келтиришди, уни зино қилаётганда ушлаб олишган эди.
- Устоз! – дейишди аёлни ўртага қўйиб. – Бу аёл зино қилаётганида ушланди.
Мусо пайғамбар Қонунимизда бундайларни тошбўрон қилишни буюрганлар. Сен нима дейсан?
Бу сўроқ билан Исони тузоққа илинтириб айбламоқчи эдилар. Исо эса уларга эътибор бермай, энгашиб бармоғи билан ерга ёзар эди.
Улар бу ҳақда сўрайвергач, Исо тик турди-да:- Сизнинг ичингизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин, – деди.
Сўнг яна энгашиб ерга ёзаверди.
Улар бу гапни эшитиб, виждонан фош бўлишди. Чоллардан бошлаб, кексаю ёш ҳаммаси бирин-кетин кета бошлашди. Охирида ёлғиз Исо билан ўртада турган аёл қолди.
Исо ўрнидан турди-да, аёлдан бошқани кўрмай:- Эй аёл! – деди, – сени айбловчилар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими?
- Ҳеч ким, Ҳазрат! – деб жавоб берди аёл.- Мен ҳам сени маҳкум қилмайман, – деди Исо. – Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма.
Исо яна халққа хитоб қилди:- Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади.
Исонинг шу сўзига қарши фарзийлар:- Сен Ўзингга Ўзинг шоҳидлик беряпсан. Сенинг шоҳидлигинг ҳақиқат эмас, – дейишди.
Исо шундай жавоб берди:- Мен Ўзимга Ўзим шоҳидлик берсам ҳам, тўғри шоҳидлик бераман. Чунки Мен қаердан келиб, қаерга кетаётганимни биламан. Сизлар эса Менинг қаердан келиб, қаерга кетаётганимни билмайсизлар.
Сизлар ташқи қиёфага қараб ҳукм қиласизлар; Мен эса ҳеч кимни ҳукм қилмайман.
Агарда Мен ҳукм қилсам ҳам, тўғри ҳукм қиламан. Чунки ёлғиз эмасман, Мени юборган Отам Мени ёқлайди.
Мана, ўзларингизнинг Тавротда: “Икки шоҳиднинг гувоҳлиги тўғридир”, деб ёзилган.
Шундай қилиб, Ўзимга Ўзим ҳам шоҳидлик бераман, Мени юборган Отам ҳам шоҳидлик беради.
- Сенинг Отанг қаерда? – деб сўрадилар Исодан. У бунга жавобан:- Сизлар на Мени, на Отамни танийсизлар. Агар Мени таниганингизда, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар, – деди.
Бу сўзларни Исо маъбадда таълим бераётиб, садақа қутисининг олдида айтди. Ҳеч ким Уни тутиб олмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали келмаган эди.
Исо уларга яна деди:- Мен кетяпман. Сиз Мени қидирасиз-у, гуноҳкор бўлиб ўласизлар. Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар.
- Наҳотки У Ўзини Ўзи ўлдиради? “Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар”, деб айтяпти-ку, – дейишди ўзаро яҳудийлар.
Исо уларга шундай деди:- Сизлар пастдансиз, Мен эса юқориданман. Сизлар бу оламдан, Мен эса бу оламдан эмасман.
Сиз гуноҳкор бўлиб ўласизлар, деб айтдим-ку сизларга. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар.
- Сен кимсан? – деб сўрашди шу маҳал Исодан. Исо шундай деди:- Бошданоқ сизларга қандай айтган бўлсам, худди Ўшаман.
Сиз ҳақингизда айтадиган ҳамда ҳукм ўтказадиган кўп нарсаларим бор. Бироқ Мени Юборган ҳақиқатгўйдир, Мен Ундан нима эшитган бўлсам, ўшани дунёга маълум қиламан.
Улар эса Исо Ўз Отаси ҳақида гапираётганини тушунмадилар.
Исо Ўз сўзида давом этди:- Инсон Ўғлини юқорига кўтарганингизда, Ўша Мен эканлигимни билиб қоласизлар. Ўшанда сизлар Мен Ўзимчалик ҳеч нарса қилмаслигимни, аксинча, Отам Менга қандай ўргатган бўлса, шундай сўзлаётганимни биласизлар.
Мени Юборган Ўзим биландир. Отам Мени ёлғиз қолдирмаган, Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан.
Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар.
Шу вақт Исо Унга ишонган яҳудийларга деди:- Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.
Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади.
- Биз Иброҳим наслимиз, – деб жавоб берди улар. – Ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз. Сен қандай қилиб, “Озод бўласизлар”, деяпсан?
- Сизларга гапнинг ростини айтсам, – деди Исо, – гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир.
Қул уйда умрбод турмайди, ўғил умрбод туради.
Шундай қилиб, агар Ўғил сизларни озод қилса, ҳақиқатан эркин бўласизлар.
Иброҳим насли эканлигингизни биламан. Бироқ Менинг жонимга қасд қилмоқчисизлар. Чунки Менинг сўзим қалбингизга ўрнашмайди.
Мен Отамнинг ҳузурида нима кўрган бўлсам, ўшани сўзлаб бераман. Сизлар эса ўз отангиз ҳузурида кўрганларингизни бажарасизлар.
Улар Исога жавобан:- Бизнинг отамиз Иброҳим-ку, – дейишди.- Агар сиз Иброҳим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилар эдингизлар, – деди Исо.
- Энди бўлса, Худодан эшитган ҳақиқатни сизларга сўзлаб бераётган Одамни – Мени ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай йўл тутмаган эди.
Сизлар ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар.- Биз фаҳшдан туғилган эмасмиз-ку, бизнинг битта Отамиз бор, У Худодир, – деб жавоб беришди Исога. У уларга шундай деди:
- Агар Отангиз Худо бўлганида эди, Мени севар эдингиз, чунки Мен Худодан чиқдим. Мен Ўзимча келганим йўқ, Мени У юборди.
Нега айтганларимни англамаяпсизлар? Сабаб, Менинг сўзимни эшита олмайсизлар.
Сизларнинг отангиз – иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлғон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлғончи, ёлғоннинг отасидир.
Аммо Мен ҳақиқатни сўзлаётганим учун, Менга ишонмаяпсизлар.
Қайси бирингиз Мени бирон гуноҳ билан айблай оласиз? Агарда ҳақиқатни сўзлаётган бўлсам, нега Менга ишонмаяпсизлар?
Ким Худоники бўлса, Худонинг сўзларини эшитади. Сизлар эса Худога бегона бўлганингиз учун, эшитмаётирсиз.
Бунга жавобан яҳудийлар:- Сен самарияликсану, Сени жин урибди, деб хато қилмабмиз! – дейишди.
- Мени жин ургани йўқ, – деди Исо. – Мен фақат Отамни ҳурмат қиламан. Сизлар эса Мени бадном қиляпсизлар.
Мен Ўз шуҳратимни изламайман, Мени Улуғловчи ва Ҳукмловчи бор.
Сизларга ростини айтайин: ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди.
- Энди биз биламиз, Сени жин урибди, – дейишди яҳудийлар Унга. – Иброҳим ва пайғамбарлар бари ўлиб кетган, Сен эса: “Ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди”, деяпсан-а?!
Наҳотки Сен вафот этган отамиз Иброҳимдан ҳам катта бўлсанг? Пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам ўлиб кетишган. Сен Ўзингни ким деб ҳисоблайсан?
Исо жавоб берди:- Агар Мен Ўзимни Ўзим улуғласам, Менинг улуғлигим пучдир. Отамнинг Ўзи Мени улуғлайди. Сизлар Уни Худойимиз дейсизлар,
аммо аслида Уни таниганингиз йўқ. Мен эса Уни таниб-биламан. Агар Уни билмайман, десам, сизларга ўхшаган ёлғончи бўламан. Бироқ Мен Уни таниб-биламан ва Унинг каломига риоя қиламан.
Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлган эди. Энди кўриб, хуррам бўлди.
- Сен ҳали эллик ёшга тўлганинг йўғу, Иброҳимни ҳам кўрибсан-а?! – дейишди яҳудийлар Унга.
Исо уларга:- Сизларга ростини айтай: Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим, – деди.
Шунда Исога отиш учун тош олдилар. Лекин Исо улардан чекиниб, маъбаддан ташқарига чиқди. [Халқнинг ўртасидан ёриб ўтиб, узоқлашиб кетди.]
Байтания деган қишлоқда Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва Марта номли опа-сингил ҳам шу қишлоқда яшар эдилар.
Раббимиз Исога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди.
Опа-сингил Исога:- Ҳазрат, Сенинг азиз дўстинг касал бўлиб ётибди, – деб хабар етказишди.
Исо буни эшитиб:- Бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Худонинг улуғланишига, шунингдек, Худо Ўғлининг улуғланишига сабаб бўлади, – деди.
Исо Марта ва унинг синглисини ҳамда Лазарни севар эди.
Аммо Лазарнинг бемор бўлиб ётганини билса ҳам, ўша жойда яна икки кун қолди.
Бундан сўнг У шогирдларига:- Яна Яҳудияга борамиз, – деди.
- Устоз, – деди шогирдлари, – яқиндагина яҳудияликлар Сени тошбўрон қилмоқчи эдилар-ку! Энди яна у ерга бормоқчимисан?
Исо жавоб берди:- Кундуз ўн икки соат-ку! Ким ёруғда юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг ёруғини кўради.
Кечаси юрган эса қоқилади, чунки ёруғлик у билан эмас.
Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди:- Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйғотгани кетяпман.
- Ҳазрат, агар ухлаб қолган бўлса, тузалиб кетади, – деди шогирдлари.
Исо Лазарнинг ўлимини назарда тутган эди. Шогирдлар эса Исо одатдаги уйқу тўғрисида гапирди, деб ўйладилар.
Кейин Исо уларга очиғини айтди:- Лазар вафот этди.
Мен сизлар учун хурсандманки, ўша ерда йўқ эдим, чунки бу сизларнинг имон топишингизга ярайди. Қани энди юринглар, унинг олдига борайлик.
Шунда “Эгиз” лақабли Тўма бошқа шогирдларга:- Қани юринглар, биз ҳам У билан ўламиз! – деди.
Исо у ерга етиб бориб билдики, Лазарнинг дафн қилинганига тўрт кун бўлган экан.
Байтания қишлоғи Қуддусдан яқин уч чақиримча ерда эди.
Кўп яҳудийлар Марта билан Марямнинг олдига акасининг вафоти муносабати ила тасалли бериш учун борган эдилар.
Марта Исонинг келаётганини эшитиб, Уни кутиб олгани чиқди. Марям эса уйда ўтирар эди.
- Ҳазрат! – деди Марта Исога. – Агар Сен бу ерда бўлганингда эди, менинг акам ўлмас эди.
Аммо ҳозир ҳам биламан, Сен Худодан нима сўрасанг, Худо Сенга беради.
- Сенинг аканг тирилади, – деди Исо.
- Биламан, қиёматда, охиратда тирилади, – деди Марта.
Исо унга деди:- Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди.
Кимда-ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми?
- Ҳа, Раббим, – деди Марта, – Сен оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғлисан, деб ишонаман.
Шундай деди-ю, Марта бориб синглиси Марямни яширинча чақирди.- Устоз шу ерда, У сени чақиряпти, – деди Марямга.
Марям буни эшитгач, шошиб ўрнидан турди-да, Исонинг олдига жўнади.
Исо ҳали қишлоққа кирмаган, Марта Уни кутиб олган жойда пойлаб турар эди.
Марям билан уйда қолган, унга тасалли бераётган яҳудийлар унинг шошилиб ўрнидан туриб ташқарига чиққанлигини кўришди. Марям йиғлагани қабрга кетяпти, деб ўйлашиб, унинг орқасидан кетаверишди.
Марям Исо турган ерга етиб келиб Уни кўрди-ю, оёқларига ўзини ташлаб:- Ҳазрат! – деди, – агар Сен шу ерда бўлганингда, менинг акам ўлмас эди!
Марям ҳам, у билан келган яҳудийлар ҳам йиғлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кетди.
- Уни қаерга қўйдингизлар? – деб сўради.- Бориб кўргин! – дедилар.
Исонинг кўзи ёшланди.
Яҳудийлар:- Қаранг, уни нақадар севар экан! – дейишди.
Лекин улардан баъзилари:- Кўрнинг кўзларини очган бу Киши наҳот унинг ўлмай қолиши учун бирор нарса қилолмаган бўлса? – дедилар.
Исо тағин қаттиқ изтироб чекиб, қабр олдига келди. Қабр бир ғор бўлиб, унинг оғзида тош ётган эди.
Исо:- Тошни кўтаринглар! – деди. Марҳумнинг синглиси Марта Унга:- Ҳазрат, У қабрга қўйилганига тўрт кун бўлди, энди ҳидланиб қолган, – деди.
- Агар инонсанг, Худонинг улуғворлигини кўрасан, деб сенга айтган эдим-ку, – деди Исо.
Шундай қилиб, марҳум ётган ғор оғзидан тошни кўтариб олдилар. Исо эса осмонга кўз тикканча:- Эй Ота! – деди, – Мени эшитганинг учун Сенга ташаккур билдираман.
Сен Мени доимо эшитишингни биламан-у, лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, улар Мени Сен юборганингга ишонсин деб айтдим.
Шундай деди-ю, баланд овоз билан хитоб қилди:- Лазар, ташқарига чиқ!
Шу пайт қўлу оёқлари дока билан боғланган, юзи рўмол билан ўралган жасад чиқиб келди.- Уни ечинтириб, қўйинглар, кетаверсин, – деди Исо одамларга.
Марямни йўқлагани келган яҳудийлардан кўпи Исонинг қилган ишини кўриб, Унга ишонишди.
Аммо баъзилари фарзийларнинг олдига бориб, Исонинг қилганларини айтиб беришди.
Шундан кейин олий руҳонийлар ва фарзийлар кенгашга йиғилишди.- Биз нима қилайлик? Бу Одам жуда кўп мўъжизалар яратиб юрибди-ку! – дейишди ўзаро.
- Агар Уни ўз эркига қўйиб берсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, муқаддас* жойимизни ҳам, халқимизни ҳам босиб оладилар.
Улардан бири, шу йили бош олий руҳоний бўлган Каяфа сўз олди:- Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар.
Бутун миллат ҳалок бўлганидан кўра, битта киши халқ учун ўлиши биз учун яхшироқ эканини ўйламадингизларми?
Бу сўзлар ундан ўзича чиқмаган эди. У шу йили бош олий руҳоний сифатида каромат қилиб, Исо халқ учун ўлишини олдиндан айтган эди.
Амалда Исо ёлғиз яҳудий* халқи учунгина эмас, балки тарқалиб гумроҳ бўлган барча Худо фарзандларини ҳам йиғиб бирлаштириш учун ўлиши керак эди.
Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Исони ўлдиришга тил бириктирдилар.
Исо эса энди яҳудийлар орасида очиқ юролмайдиган бўлиб қолди. У ердан саҳро яқинидаги Эфрайим шаҳрига борди. Ўша жойда Ўзининг шогирдлари билан қолди.
Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқин эди. Мамлакатнинг ҳамма ёғидан эл-улус байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришарди.
Шу вақтда Исони излардилар. Маъбадда йиғилиб турганлар ўзаро: “Қандай ўйлайсизлар, У байрамга келармикан?” – деб сўраб-суриштирар эдилар.
Олий руҳонийлар ва фарзийлар эса Исони қўлга олиш ниятида юриб: “Ким Унинг қаердалигини билиб қолса, хабар қилсин”, деган фармон чиқардилар.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible