Скрыть
1:2
1:3
1:5
1:6
1:8
1:9
1:14
1:17
1:22
1:23
1:24
Глава 3 
3:1
3:4
3:5
3:9
3:20
3:21
3:23
3:25
Инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланган мен – Павлус,
шунингдек, мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия ўлкасидаги Масиҳ жамоатларига салом йўллаймиз.
Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ила тинчлик бўлсин.
Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз асрдан қутқармоқчи бўлиб, гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди, шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди.
Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин.
Ҳайронман, сизлар қанчалик тез Масиҳнинг иноятли даъватидан юз ўгириб, бошқа бир “Инжил”га сажда қилдингизлар!
Аслида бошқа Инжил йўқ. Фақат баъзилар сизларни чалғитиб, Масиҳ Хушхабарини бузиб кўрсатишни хоҳлайдилар.
Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошқа бир “хушхабар” келтирса, лаънати бўлсин.
Биз олдин ҳам айтган эдик, ҳозир яна айтяпман: агар кимки сизлар қабул қилган Инжилга зид бўлган хабарни тарғиб этса, лаънати бўлсин!
Энди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми? Наҳотки инсонларга ёқмоқчи бўлсам? Агар мен ҳали ҳам инсонларга ёқмоқчи бўлганимда эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим!
Эй биродарлар, сизларга эълон қилмоқдаман: мен тарғиб этаётган Инжил инсон ижоди эмас.
Чунки мен уни инсондан қабул қилмаганман ва ҳеч кимдан таълим олмаганман; балки Исо Масиҳдан ваҳий олганман.
Менинг яҳудий динида кечган илгариги ҳаётим ҳақида эшитгансизлар; Худонинг умматига ҳаддан ташқари жабр-зулм қилиб, уни вайрон қилар эдим.
Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудийликда хийла муваффақият қозонган эдим, ота-боболарим урф-одатларига ўта жонкуяр эдим.
Аммо Худо мурувват қилиб, онам қорнидаёқ мени танлаган, Ўз инояти билан мени даъват этган эди.
Мен дунё халқлари орасида Худо Ўғлининг Хушхабарини тарғиб қилишим учун, Худо Ўз вақтида Ўғлини менга зоҳир қилди. Шунда мен дарҳол одамзод билан маслаҳатлашмадим,
ўзимдан илғор ҳаворийларни кўргани Қуддусга бормадим. Балки Арабистонга кетиб, кейин яна Дамашққа қайтдим.
Сўнгра, уч йилдан кейин, Бутрус билан танишмоқ учун Қуддусга бордим ва унинг ёнида ўн беш кун бўлдим.
Лекин Раббимиз Исонинг укаси Ёқубдан бошқа ҳаворийларнинг ҳеч бирини кўрмадим.
Мен сизларга нима ёзаётган бўлсам, Худо шоҳид, ёлғон эмас.
Ундан сўнг Сурия ва Киликия мамлакатларига бордим.
Яҳудия ўлкасидаги Масиҳ жамоатлари эса мени шахсан танимас эдилар.
Улар фақат: у бир вақтлар бизларга жабр-зулм қилиб юрган киши эди, энди илгари илдизи билан қуритмоқчи бўлган имонни ўзи тарғиб қилмоқда, деган гапларни эшитар,
мен учун Худони улуғлар эдилар.
Эй бефаҳм галатияликлар! Ҳақиқатга бўйсунмаслик учун сизларни ким сеҳрлаб қўйди? Сизларнинг кўз ўнгингизда Исо Масиҳнинг хочга михлаб қўйилгани аниқ тасвир этилмаганмиди?
Сизлардан бир нарсанигина билмоқчиман, сизлар Муқаддас Руҳни қандай қабул қилдингизлар: Таврот Қонунига амал қилиш биланми ёки имон тўғрисидаги хабарни эшитиш биланми?
Сизлар шунчалик фаҳмсизмисизлар? Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаб, энди ўзингизнинг башарий кучингиз билан битирмоқчимисизлар?
Бекорга шунча синовлардан ўтдингизларми? Ҳақиқатан ҳам бекорга эдими?
Худо сизларга Ўз Руҳини бахш этиб, орангизда ажойиб мўъжизалар яратмоқда. У буни Қонунга амал қилганингиз учун қиляптими ёки эшитганларингизга имон келтирганингиз учунми?
Иброҳим пайғамбардан ибрат олайлик: У Худога ишонди ва шунинг учун оқланди.
Шундан билингларки, ким имонга эга бўлса, у Иброҳимнинг ўғли саналади.
Худо Иброҳимга: “Бутун халқлар сендан барака топажаклар” деб, унга даставвал Хушхабар келтирган эди. Тавротнинг ана шу ояти аниқ кўрсатадики, Худо инсонни миллатига қарамай, имони туфайли оқлайди.
Имон соҳиби Иброҳим пайғамбарга шундай эргашган ҳамма аҳли имон худди Иброҳимдай Худо раҳматига эришади.
Илоҳий Қонунга амал қилдим, деб ўзини оқламоқчи бўлган барча кишилар лаънат остидадирлар. Чунки Тавротда шундай ёзилган: “Қонун китобининг ҳар бир моддасига қаттиқ риоя қилмайдиган барча лаънати бўлади”.
Шундай экан, Илоҳий Қонунга амал қилиш билан ҳеч ким Худо олдида ўзини оқлаёлмаслиги аниқдир. Тавротда ёзилганидек*: “Имони билан оқланган киши яшайверади”.
Қонунга амал қилиш эса имонга боғлиқ эмас, аксинча, Тавротда*: “Бу буйруқларни бажо келтирган киши шу билан яшайверади”, деб ёзилган.
Масиҳ эса биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилди, худди Тавротда ёзилганидек: “Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир”.
Шу йўсин Худо Иброҳимга ваъда қилган қут-баракалар Исо Масиҳ орқали мажусийларга ҳам насиб этди, биз имонимиз туфайли Худо ваъда берган Муқаддас Руҳни қабул қилдик.
Биродарлар! Одамлар ҳаётидан бир мисол келтирай: одам қилган васиятни ҳеч ким бекор қилолмайди ва унга қўшолмайди.
Худонинг Иброҳим ва унинг зотига берган улуғ ваъдалари бундан кам эмас. Худо Иброҳимга: “Сенинг зотларингга бераман” деб, кўпчилик ҳақида гапирмади, аксинча: “Сенинг зотингга бераман” деб, битта кишини, яъни Масиҳни кўзда тутди.
Шуни айтмоқчиманки, Илоҳий Қонун Иброҳимдан тўрт юз ўттиз йил кейин пайдо бўлган бўлса-да, Худонинг Иброҳим билан олдинроқ тасдиқлаган аҳдини ўртадан кўтармади, Худонинг Масиҳ ҳақида берган ваъдасини бекор қилмади.
Агар мерос Қонунга амал қилиш шарти билан берилганда эди, ваъда бекорга чиққан бўлур эди. Аммо Худо меросни Иброҳимга ваъда бўйича ато қилди.
У ҳолда Илоҳий Қонун нима учун берилган? Илоҳий Қонун гуноҳкорлигимизни очиқ кўрсатиш учун, илоҳий ваъдага қўшимча қилиб берилган. Ваъдани олган Иброҳим Зоти келмагунча, бу Қонун жорий бўлиши керак эди. Илоҳий Қонун фаришталар орқали берилган, воситачи эса уни халққа эълон қилган.
Ваҳоланки, битта одам иш қилганда, воситачи керак бўлмайди. Худо эса биттадир.
Демак, Илоҳий Қонун Худонинг ваъдаларига зидми? – Асло! Агар абадий* ҳаёт ато қилишга қодир бир Қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз Қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди.
Аммо Муқаддас Китоб бутун борлиқни гуноҳнинг ҳокимияти остида деб эълон қилган. Демак, илоҳий ваъда фақат Исо Масиҳга ишониш орқали рўёбга чиқади ва барча имонлиларга насиб этади.
Бўлғуси имон пайдо бўлишидан аввал, биз бу имоннинг ваҳий қилинишини кутиб турган тутқунлардай эдик, Илоҳий Қонун назорати остида қамаб қўйилган эдик.
Бошқача айтганда, биз имон билан оқланишни кутар эканмиз, Қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз бўлган.
Лекин имон пайдо бўлганидан сўнг, биз энди Қонуннинг тарбиясида эмасмиз.
Шундай қилиб, сизлар, Исо Масиҳга ишонган ҳамма, Худонинг ўғилларисизлар.
Сизлар Масиҳни тан олиб, сувда имон келтирдингизлар ва ҳар бирингиз Масиҳни кийиб олдингизлар.
Энди на яҳудий бор, на юноний, на қул бор, на озод, на эркак бор, на аёл. Сиз Исо Масиҳ уммати бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар.
Агар Масиҳники бўлсангизлар, у ҳолда Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, шунингдек, Худо Иброҳимга ваъда қилган меросдан баҳрамандсизлар.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible