Скрыть
4:1
4:3
4:6
4:7
4:9
4:10
4:11
Шундан кейин бир қараган эдим, осмонда ланг очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари мен билан гаплашган карнай садосига ўхшаш ўша овоз яна эшитилди: “Бу ёққа чиқ, бундан кейин нима юз беришини сенга кўрсатаман”.
Шу пайт мен Илоҳий Руҳнинг таъсирида қолдим. Бир қарасам, осмонда бир тахт – Арши Аъло турар, унда бир Сиймо ўтирар эди.
Ўтирган Сиймо олмос ва лаълга ўхшаш ялтироқ эди. Арши Аъло атрофида зумраднамо камалак бор эди.
Теваракда яна йигирма тўртта тахт турар, бу тахтларда бошларида олтин тож ва оқ кийим кийган йигирма тўрт нафар оқсоқол ўтирар эди.
Арши Аълодан чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдираган овози келарди. Арши Аъло олдида Худонинг етти Руҳи бўлган еттита машъал ёниб турарди.
Арши Аълонинг олд қисмида ойнага ўхшаган, биллурдай денгиз бор эди.Арши Аълонинг ўрта қисми ва атрофларида тўртта жондор турар эди, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланган эди.
Биринчи жондор арслонга, иккинчиси бузоққа ўхшар эди, учинчи жондорнинг юзи одамсимон, тўртинчиси эса учаётган бургутга ўхшар эди.
Бу тўрт жондорнинг ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар ичин-ташин, ҳар тарафлама кўзлар билан қопланган эди. Кечасию кундузи улар тинмай шу сўзларни такрорлайди:“Азалдан бор бўлган, ҳозир бор,Келажакда ҳам бор бўлғусиСарвари коинот, Тангри ТаолоМуқаддас, муқаддас, муқаддасдир!”
Жондорлар Арши Аълода ўтирган, то абад барҳаёт Сиймога иззат-икром ва шукроналар қилиши билан,
йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Сиймо олдида ерга ясланиб, сажда қилиб, тожларини тахт олдига ташлаб, шундай дейдилар:
“Ё Раббимиз, ё Худойимиз!Сен шон-шуҳрат, иззат-икром,Куч-қудратни эгаллашга лойиқсан.Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг,Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди”.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible