Скрыть
19:2
19:5
19:9
19:10
19:18
19:19
19:21
Глава 21 
21:10
21:11
21:13
21:16
21:17
21:18
21:20
21:21
21:22
21:26
Бундан кейин осмонда катта оломоннинг ғала-ғовурига ўхшаш баланд овозлар эшитдим:“Ҳаллелуя!Худойимизга тегишлидир нажоткорлик, улуғворлик, куч ва қудрат.
Унинг ҳукми ҳақ ва тўғридир.Ер юзини ўз зиноси билан бузган буюк фоҳишани У ҳукм қилди,Ўз қулларининг хунини ундан олди”.
Иккинчи марта дедилар:“Ҳаллелуя!Бобилнинг дуди абадулабад бурқирагай”.
Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўрт жондор ўзларини ерга ташлаб: “Омин! Ҳаллелуя!” – дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар.
Кейин тахтдан бир овоз келди:“Эй Худойимизнинг барча қуллари,Ундан қўрқувчи каттаю кичиклар,Унга ҳамду сано айтинглар!”
Сўнгра кўп халойиқ, шовуллаган сувлар, гумбурлаган момақалдироққа ўхшаш садолар эшитдим. Улар шундай дерди:“Ҳаллелуя!Ҳар нарсага қодир Худойимиз,Сарвари коинот Шоҳ ўрнини олди.
Унинг иззат-ҳурматини бажо келтирайлик,Севиниб хурсанд бўлайлик!Қўзининг никоҳ соати етди,Унинг келини ўзини ҳозирлади”.
Кийиниш учун келинга пок, оппоқ шойи берилди. Шойи – азиз-муқаддасларнинг солиҳлигидир.
Сўнг фаришта менга:- Ёз! – деди, – Қўзининг никоҳ оқшомига чақирилганлар бахтиёрдир!Яна менга:- Булар Худонинг ҳақ сўзларидир, – деди.
Мен унга сажда қилиш учун оёқларига йиқилдим. Лекин у менга шундай деди:- Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамкорингман, шунингдек, Исонинг шоҳиди бўлган ҳамма биродарларингнинг ҳамкориман. Худога сажда қил! Зеро Исога шоҳидлик пайғамбарлик руҳи билан тенгдир.
Бундан кейин осмон очилиб, у ерда бир оқ от турганини кўрдим. Отлиқнинг исми Содиқ ва Ҳақ эди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қилади.
Унинг кўзлари олов алангасидай. Бошида кўп тожи бор, пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилган.
У қонга бўялган кийим кийган, Унга “Худонинг Каломи” деб ном берилган эди.
Пок, оппоқ шойи кийган самовий қўшинлар оқ отда Унинг кетидан борарди.
Халқларга шикаст бериш учун Унинг оғзидан бир кескир шамшир чиқиб турарди. Қўлида темир таёқ билан уларни боқадиган Ўшадир. Ҳар нарсага қодир Худонинг қайноқ қаҳр-ғазаб шаробини тайёрлашга мосланган чархни Ўзи босади.
Унинг кийими ва белида шундай бир исм ёзилган: “Ҳокимларнинг Ҳокими – Шоҳаншоҳ”.
Шундан сўнг қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У баланд овоз чиқариб, осмон ўртасидан учиб бораётган барча қушларга шундай хитоб қилди: “Худонинг буюк базмига келинглар!
Шоҳлар, саркардалар, кучлилар мурдасини, оту отлиқлар мурдасини, ҳамма эркину тутқинлар, каттаю кичиклар мурдасини хомталаш қилиш учун тўпланинглар!”
Шундан кейин мен ҳайвонни, ер юзи шоҳларини, уларнинг қўшинларини кўрдим; улар от минган Чавандоз билан Унинг қўшинларига қарши жанг қилиш учун бир ерга тўпланган эдилар.
Ҳайвон ва унинг олдида ғаройиботлар қилган сохта пайғамбар асир тушдилар. Ҳайвоннинг тамғасини қабул қилиб, унинг тасвирига сажда қилганларни ўз ғаройиботлари билан алдаган сохта пайғамбар ана шу эди. Ҳар иккови ҳам олтингугурт билан ёнаётган оташ кўлига тириклайин ташланди.
Бошқалар эса от минган Чавандознинг оғзидан чиққан шамшир билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар уларнинг гўштини еб тўйди.
Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ғойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди.
Мен, Юҳанно, табаррук шаҳар – Қуддусни кўрдим; у куёви олдига безаниб чиқаётган келин каби осмондан, Худо ҳузуридан тушаётган эди.
Мен Арши Аълодан келган баланд бир овозни эшитдим, у шундай деди:“Мана, Худонинг макони инсонлар аро!Худонинг Ўзи одамлар ичра яшар.Улар Худонинг халқи бўлгай,Худонинг Ўзи улар ичра маскан қилгай.
Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшни артиб олур.Энди ўлим сира бўлмас.Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оғриқ ҳам бўлмас.Зеро аввалгилар ўтиб кетди”.
Тахтда ўтирган Сиймо: “Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!” – деди. Кейин менга: “Буларни ёзиб қўй, бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир!” – деди.
Сўнг менга қараб, деди: “Амалга ошди! Ибтидо ва Интиҳо, Бош ва Сўнг Ўзимман. Мен чанқаганга оби ҳаёт булоғидан текин баҳра бераман.
Ғолиб келганга булар насиб қилади. Мен унинг Худоси бўламан, у Менинг ўғлим бўлади.
Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир”.
Шу пайт охирги етти балога тўлдирилган еттита косани ушлаган етти фариштадан бири олдимга келди ва мен билан гаплашиб: “Бу ёққа кел, Қўзига келин бўладиган аёлни сенга кўрсатаман”, – деди.
Фаришта мени Илоҳий Руҳнинг таъсирида баланд, юксак бир тоққа олиб чиқди-да, менга кўкдан, Худо ҳузуридан тушаётган табаррук шаҳар – Қуддусни кўрсатди.
Шаҳар Худонинг улуғвор жамоли билан балқир, унинг сайқали қимматбаҳо тош, биллур олмосга ўхшар эди.
Унинг девори қалин ва баланд эди; ўн икки дарвозаси бўлиб, дарвозалари устида ўн иккита фаришта ўлтирар эди. Дарвозаларда исмлар – Бани Исроилнинг ўн икки қабиласи номлари ёзилган эди.
Шарқдан уч, шимолдан уч, жанубдан уч ва ғарбдан уч дарвоза бор эди.
Шаҳар деворларининг ўн икки пойдевори бўлиб, уларда Қўзининг ўн икки ҳаворийси номлари ёзиб қўйилган эди.
Мен билан гаплашган фариштанинг қўлида шаҳарни, унинг дарвозаларию деворини ўлчаш учун олтиндан бир ўлчагичи бор эди.
Шаҳар тўртбурчак шаклда жойлашган, унинг бўйи эни билан тенг эди. Фаришта шаҳарни ўлчагич билан ўлчади, у ўн икки минг ўқ отими экан. Унинг эни, бўйи ва баландлиги бир-бирига тенг эди.
Фаришта шаҳарнинг деворларини ҳам ўлчади; у инсонлар ўлчовида ҳам, фаришталар ўлчовида ҳам юз қирқ тўрт тирсак чиқди.
Деворлар олмосдан, шаҳар эса шишадай тиниқ, соф олтиндан қурилган эди.
Шаҳар деворларининг пойдеворлари турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди: биринчи пойдевор олмосдан, иккинчиси кўк ёқутдан, учинчиси ақиқдан, тўртинчиси зумраддан эди.
Бешинчиси фируза, олтинчиси лаъл, еттинчиси сариқ ёқут, саккизинчиси кўк зумрад, тўққизинчиси забаржад, ўнинчиси яшил ақиқ, ўн биринчиси ложувард, ўн иккинчиси бинафшаранг ёқутдан эди.
Ўн икки дарвоза – ўн икки марвариддан иборат эди, яъни ҳар бир дарвоза битта марвариддан ясалган эди. Шаҳарнинг кўчаси эса бамисоли шаффоф шишадек, соф олтиндан эди.
Бу шаҳарда маъбад кўрмадим. Чунки ҳар нарсага қодир Худойи Таоло ва Қўзининг Ўзи шаҳарнинг маъбадидир.
Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки Худонинг улуғвор жамоли уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг ёритқичи бўлади.
[Қутулган] халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи подшоҳлари унга ўз шон-шуҳратларини келтирадилар.
Шаҳар дарвозалари кун бўйи очиқ туради, сира ёпилмайди, чунки у ерда тун бўлмайди.
Халқларнинг барча давлату савлати унга киритилади.
Лекин ҳеч қандай мурдор нарса, ҳеч бир разил ёки ёлғончи киши унга кирмайди; фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар киради.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible