Скрыть
15:1
15:5
15:6
15:7
Мен осмонда одатдан ташқари ажойиб бошқа бир аломат кўрдим: қўлида охирги етти бало бор етти фаришта. Ана шу балолар билан Худонинг ғазаби тамом бўлади.
Мен гўё олов аралаш ойнадан ясалган бир денгизни ҳам кўрдим. Ҳайвонга, унинг тасвири, [тамғаси] ҳамда номининг сонига қарши ғалаба қозонганлар Худонинг чангларини қўлга олиб, шу ойна денгизнинг устида турган эдилар.
Улар Худо қули Мусонинг куйини ва Қўзининг куйини куйлаб, шундай дердилар:“Ё Раббий, Тангри Таоло,Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот!Сенинг ишларинг буюк ва ажойибдир.Эй элу халқлар Подшоҳи!Сенинг йўлларинг тўғри ва ҳақдир.
Эй Худованди карим!Ким чўчимас экан Сендан?Ким улуғламас экан исмингни?Зеро ёлғиз Ўзинг муқаддассан.Жамики эллар ҳузурингга келиб,Сенга бош эгиб сажда қилгайлар.Барчага аён бўлди одил ҳукмларинг”.
Шундан сўнг қарадим-у, самодаги маъбад, яъни Шаҳодат Чодири очилганини кўрдим.
Етти балога ҳоким етти фаришта тоза ва порлоқ зиғир мато кийган ва кўксига олтин камарлар боғлаган ҳолда маъбаддан чиқдилар.
Тўрт жондордан бири етти фариштага абадулабад барҳаёт Худонинг ғазаби билан тўлиқ еттита олтин коса берди.
Маъбад Худонинг улуғворлиги ва қудратидан дуд билан тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким маъбадга кира олмади.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible