Скрыть
4:2
4:3
4:4
4:5
4:6
4:7
4:9
4:10
4:11
4:12
4:13
4:14
4:15
Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар.
Ўз виждонларини гўё қизиган темир билан доғлаган ёлғончиларнинг риёкорлигига қойил қоладилар.
Улар уйланишни ман этадилар ва Худо яратган ҳар хил овқатлардан тийилишни буюрадилар. Ҳолбуки, ҳақиқатни билиб олган имонлилар шукрона қилиб овқат ейиши керак.
Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Агар шукрона билан қабул қилинса, ҳеч бир нарса рад этилмаслиги лозим.
Чунки у Худонинг каломи ва дуо билан муқаддас қилинади.
Сен бу тўғрида биродарларингга ўгит-насиҳат қилсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Имонимизнинг улуғ ақида ва таълимотларини ўзлаштириб, булардан руҳан озиқланиб борасан.
Сафсатабоз кампирларга хос диёнатсиз афсоналардан юз ўгир. Художўйлик йўлида машқ қил.
Жисмоний машқдан оз фойда бўлади. Художўйликдан эса жуда катта фойда бўлади, чунки унинг эвазига ҳозирги ҳамда келажак ҳаётда мукофотлар бор.
Бу сўз тўғри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир.
Ана шу мақсадда биз меҳнат қиламиз ва заҳмат чекамиз. Биз бутун инсонларни, айниқса имонлиларни Қутқарувчи барҳаёт Худога умид боғлаганмиз.
Бу ўгитларни таъкидлаб ўргатгин.
Сенинг ёшлигингни ҳеч ким хор қилмасин. Сен сўзда, юриш-туришда, муҳаббатда, имонда, пок руҳда имонлиларга ўрнак бўл.
Мен келгунимча тиловат, насиҳат ва таълим билан машғул бўл.
Пайғамбар каромат қилиб, оқсоқоллар кенгаши бошингга қўл қўйиб дуо қилишганда, сен махсус руҳий қобилиятга эга бўлгансан. Бу қобилиятингни ишга сол, ялқовлик қилма.
Ҳамма бу ишлар билан шуғуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай бағишла.
Ўзингга ва таълимотингга эҳтиёт бўл, фаолиятингни астойдил давом эттир. Бу билан ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible