Скрыть
5:11
5:12
5:13
Масиҳ чеккан азоб-уқубатларнинг шоҳиди ҳамда Унинг намоён бўлажак улуғворлигининг қатнашчиси сифатида ўзимдай оқсоқоллардан ўтиниб сўрайман:
назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу ишни мажбурий эмас, балки Худога ёқадиган даражада кўнгилдан чиқариб қилинглар. Қабиҳ ғаразгўйликсиз, сидқидилдан иш тутинглар.
Қўлингиз остидаги сурувга ҳукмронлик қилмасдан, яхши ўрнак кўрсатинглар.
Ана шунда, Бош Чўпон осмондан намоён бўлганда, сизлар сўлмас, улуғ жамол тожига сазовор бўласизлар.
Эй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомалада бўлинглар. Чунки “Худо мағрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир”.
Шундай қилиб, ўз вақтида бизларни юксалтирсин деб, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар.
Бутун ғамларингизни Худога ташланглар, Унинг Ўзи сизларга ғамхўрлик қилади.
Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди.
Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар.
Худо ҳар хил меҳру иноятнинг манбаидир. Исо Масиҳ орқали У бизни Ўзининг абадий, улуғвор жаннатига даъват этган. Қисқа бир муддат азоб чекканингиздан кейин, Ўзи сизларни мақсадингизга эриштиради, куч-қудратли, саботли ва мустаҳкам қилиб қўяди.
Шон-шуҳрат ва салтанат абадулабад Уникидир. Омин.
Буларни ўзимнинг фикримча ишончли бўлган биродаримиз Силван орқали сизларга қисқача ёзиб юбордим. Шу билан сизларга далда бериб, таъкидлаб айтмоқчиманки, бу азоб-уқубатлар* Худонинг ҳақиқий иноятидан далолат беради. Унинг иноятида собит қолинглар.
Худо ўзингиз каби танлаган Бобилдаги Масиҳ жамоати ва ўғлим Марк сизларга салом йўлламоқдалар.
Бир-бирингизни муҳаббат билан ўпиб саломлашинглар. Исо Масиҳга тегишли бўлган ҳаммаларингизга тинчлик бўлсин. Омин.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible