Скрыть
1:4
1:10
Азалдан бор бўлган Ҳаёт Каломи борасида биз эшитиб тамошо қилган, кўзларимиз кўрган, қўлларимиз сезганини сизларга маълум қилмоқдамиз.
Ҳаёт зоҳир бўлди, Отанинг ҳузуридаги абадий Ҳаёт бизга зоҳир бўлди. Биз Уни кўрдик ва шоҳид бўлиб сизларга билдирмоқдамиз.
Сизлар биз билан муносабатда бўлинглар, деб мана шу кўриб эшитганларимиздан сизларни хабардор қилмоқдамиз. Биз эса Ота билан ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан муносабатдамиз.
Буларни сизларнинг шодлигингиз тугал бўлиши учун ёзяпмиз.
Масиҳдан эшитиб, сизларга билдираётган хабаримиз шуки, Худо – нур, Унда ҳеч қандай қоронғилик йўқ.
Агар У билан алоқа қиламиз, деб қоронғиликда юрсак, ёлғон гапириб, ҳақиқатга хилоф иш қилган бўламиз.
Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади.
Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.
Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир.
Агар гуноҳ қилганимиз йўқ десак, Худони ёлғончи қилиб қўйган бўламиз ва қалбимиздан Унинг каломи жой олмайди.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible