Скрыть
12:3
12:5
12:12
12:13
12:14
12:16
12:17
12:18
12:23
12:25
12:26
12:27
12:28
12:29
12:30
12:32
12:34
12:36
12:37
12:38
12:40
12:41
12:43
12:44
12:45
12:46
12:48
12:49
12:52
12:55
12:56
12:57
12:59
Глава 13 
13:1
13:2
13:3
13:4
13:5
13:8
13:9
13:10
13:11
13:12
13:13
13:15
13:16
13:17
13:19
13:21
13:23
13:26
13:28
13:31
13:32
13:33
13:35
Глава 14 
14:1
14:2
14:3
14:4
14:5
14:6
14:7
14:9
14:10
14:13
14:14
14:15
14:17
14:18
14:19
14:20
14:22
14:23
14:25
14:28
14:29
14:30
14:31
14:32
14:33
14:35
Глава 15 
15:1
15:2
15:3
15:5
15:6
15:7
15:8
15:9
15:10
15:11
15:12
15:13
15:14
15:15
15:16
15:17
15:18
15:19
15:20
15:21
15:22
15:23
15:25
15:26
15:27
15:28
15:29
15:30
15:31
15:32
Глава 16 
16:1
16:2
16:3
16:4
16:5
16:6
16:7
16:8
16:11
16:12
16:19
16:20
16:21
16:22
16:23
16:24
16:26
16:27
16:28
16:30
16:31
Глава 17 
17:2
17:4
17:5
17:7
17:8
17:9
17:13
17:15
17:16
17:17
17:18
17:19
17:20
17:21
17:22
17:24
17:27
17:29
17:30
17:31
17:34
17:36
Глава 18 
18:2
18:3
18:4
18:5
18:6
18:8
18:10
18:12
18:13
18:17
18:19
18:21
18:23
18:25
18:26
18:27
18:29
18:30
18:33
18:34
18:36
18:37
18:38
18:39
18:40
18:41
18:42
18:43
Глава 19 
19:1
19:2
19:3
19:4
19:5
19:6
19:7
19:9
19:11
19:13
19:14
19:15
19:16
19:18
19:19
19:20
19:21
19:23
19:24
19:25
19:28
19:30
19:31
19:32
19:33
19:34
19:36
19:37
19:39
19:41
19:42
19:44
19:47
19:48
Глава 20 
20:2
20:3
20:4
20:5
20:7
20:8
20:10
20:11
20:12
20:13
20:16
20:18
20:19
20:21
20:22
20:23
20:24
20:26
20:29
20:30
20:31
20:32
20:33
20:34
20:35
20:36
20:38
20:39
20:41
20:44
20:45
20:47
Глава 21 
21:2
21:4
21:7
21:9
21:11
21:13
21:17
21:18
21:21
21:23
21:24
21:26
21:29
21:30
21:31
21:32
21:38
Шу орада мингларча одам тўпланиб, бир-бирини эзаётгандай туюлар эди. Исо олдин Ўз шогирдларига қараб сўзлай бошлади: “Фарзийларнинг хамиртурушидан (яъни риёкорлигидан) эҳтиёт бўлинглар!
Очилмай қоладиган ҳеч ёпиқ нарса йўқ, билинмай қоладиган ҳеч қандай сир йўқ.
Сизнинг қоронғиликда сўзлаганларингиз ёруғликда эшитилажак, берк эшиклар орқасида қулоққа шивирлаганларингиз томлар узра эълон этилажак”.
“Мен сиз, дўстларимга айтаман: баданни ўлдириб, кейин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар.
Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: кишини ўлдиргандан кейин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Худодан* қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман, Ундан қўрқинглар!
Бешта чумчуқ икки тангага сотилмайдими? Худо ҳузурида буларнинг бириси ҳам унутилмаган.
Сизларга келсак, бошингиздаги сочлар ҳам бари саноқли. Демак, қўрқманглар, сиз кўпдан-кўп чумчуқлардан қадрлироқсиз.
Сизларга яна шуни айтай: кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Инсон Ўғли ҳам Худо фаришталари олдида уни тан олади.
Бироқ кимда-ким инсонлар олдида Мени инкор этса, у Худо фаришталари олдида ҳам инкор этилади.
Кимки Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳни куфр қилса, кечирилмайди.
Сизларни диний ҳайъатлар ва бошлиқлар, ҳокимлар олдига олиб келганларида, нима деб, қандай гапириб ўзимизни ҳимоя қиламиз, деб қайғурманглар.
Чунки нима дейиш кераклигини ўша онда Муқаддас Руҳ сизларга ўргатади”.
Халойиқ ичидан кимдир Исога:- Устоз, акамга айт, меросни мен билан бўлсин, – деди.
Исо унга:- Эй инсон! Мени сизларга ким қози ёки мерос бўлувчи қилиб қўйди? – деди.
Кейин халойиққа:- Эҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар турли тамагирликдан сақланглар. Зеро инсон умри унинг мол-мулки кўплигига боғлиқ эмас, – деди.
Исо уларга шундай масал келтирди:“Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил бериб турар экан.
Бой ўз-ўзига:- Нима қилай? Ҳосилни қўядиган жойим йўқ, – деб ўйлаб юрган экан.
- Мана бундай қиламан, – дебди охири, – омборларимни бузиб, каттароғини қураман, бутун ғалла ва молларимни шу ерга жойлайман.
Сўнг ўз-ўзимга: Эй жоним, дейман, сен кўп йилларга етгулик давлат тўпладинг. Энди роҳат қил, еб-ичгин, кайф-сафо сургин, – дебди.
Лекин Худо унга:- Эй нодон! Бу кечаёқ жонинг олинади. Шунда бу тежаб қўйганларинг кимга қолади? – дебди.
Ўзи учун бойлик тўплаб, Худо назарида бойимаган кишининг қисмати ана шундай бўлади”.
Исо шогирдларига яна деди: “Бинобарин, сизларга айтаманки, нима еймиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар.
Жон овқатдан, тан эса кийимдан аълодир.
Қарғаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари ва на қўрхоналари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан нақадар қадрлисизлар!
Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан?
Бу қадар кичик ишни қилишга қурбингиз етмас экан, бошқа нарсалар ташвишини қилмоқ не даркор?
Пиёзгулларга қаранглар, улар қандай ўсади! Улар меҳнат ҳам қилмайди, чарх ҳам йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам буларнинг биридай кийинмаган эди.
Бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган дашт ўтига Худо бундай зеб берган бўлса, сизларни ундан кам кўрармикин, эй имони сустлар!
Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайғуриб юриб безовта бўлманглар.
Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лекин сизларнинг Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади-ку!
Сизлар, яхшиси, Худо Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолгани сизга насиб этади.
Қўрқмагил, эй кичик пода! Отангиз Шоҳликни сизларга беришни муносиб кўрди.
Мол-мулкингизни сотиб, садақа беринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар қилиб, кўкларда битмас-туганмас хазина ҳозирланглар. У ерда уларга ўғри ҳам яқинлашмас, куя ҳам тушмас.
Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур”.
“Белларингиз белбоғлиқ, чироқларингиз ёниб турсин!
Сизлар хўжайин тўйдан қайтишини кутиб турган, у келиб эшикни тақиллатиши билан очиб беришга тайёр турган одамлардек бўлинглар.
Хўжайин келганда ҳушёр ҳолда кўрган хизматкорлар бахтлидир! Сизларга чинини айтайин, у хизматкорларини ўтқазиб, бел боғлаганча ўзи уларнинг хизматига тушиб кетади.
Хоҳ ярим кечада, хоҳ тонготарда хўжайин келиб қолса-ю хизматкорларини шундай ҳолда учратса, улар қандай бахтлидирлар!
Аммо билингларки, агар уй эгаси ўғри қай соатда келишини билганда, у бедор бўлиб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди.
Шунингдек, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар, чунки Инсон Ўғли сиз ўйламаган соатда келиб қолади”.
Шу пайт Бутрус Исодан: “Раббий, Сен у масални фақат биз учун айтяпсанми, ёки ҳамма учунми?” – деб сўради.
Раббимиз Исо деди: “Уй аҳлига ўз вақтида ризқ-рўз тарқатиш учун хўжайин хизматкорларига бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли уй бошқарувчи ким?
Хўжайин келиб, хизматкорини юмуш қилиб турганда кўрса, у қандай бахтлидир!
Сизларга чинини айтайин, ўзининг бутун мол-мулклари устидан уни назоратчи қилиб қўяди.
Мабодо у хизматкор ўз кўнглида: “Хўжайиним яқин орада келмайди”, деб қаролу чўриларни ура кетса-да, еб-ичиб маст-аласт бўлса,
у хўжайин хизматкори кутмаган бир кунда, ўйламаган бир соатда келиб қолади-ю, уни тилка-пора қилиб, бошига даҳрийлар кунини солади.
Хўжайиннинг хоҳишини билиб, тайёр бўлмаган, хўжайин истагича иш тутмаган хизматкор кўп таёқ ейди.
Билмай туриб жазога муносиб иш қилган хизматкор эса оз таёқ ейди. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади”.
“Мен ер юзига ўт ёқиш учун келдим. Ўт эндиёқ аланга олишини қанчалик истардим!
Мен жуда оғир дард-аламни бошдан кечиришим керак. Бу амалга ошмагунча нақадар қийналаман!
Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйлайсизларми? Сизга йўқ, аксинча, низо солгани келганман, деяпман.
Зеро бундан буён бир уйда беш киши ўзаро бўлинган бўлади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши тарафкашлик қилади.
Ота ўғлига қарши, ўғил отасига қарши, она қизига қарши, қиз онасига қарши, қайнона келинига қарши, келин қайнонасига қарши чиқади”.
Исо халқ оммасига яна ушбуни ҳам айтди: “Сиз ғарбдан булут кўтарилганини кўрдингизми, ҳамон “жала бўлади” дейсизлар ва худди шундай бўлади.
Жануб шамоли эсган вақтда сизлар “жазирама иссиқ бўлади” дейсизлар ва шундай бўлади.
Эй риёкорлар! Еру кўк юзини аниқлай биласиз-у, нега бу вақт-соатнинг маъносини била олмайсизлар?
Наҳотки ўзингизча тўғри йўлни пайқамасангиз?
Сен рақибинг билан бирга маҳкамага бораётганингда, йўл-йўлакай у билан келишишга ҳаракат қил. Акс ҳолда у сени қозининг олдига судраб келади, қози сени зиндонбонга топширади, зиндонбон эса сени зиндон қаърига ташлайди.
Сенга гапим шуки: сўнгги тийинни тўламагунингча, у ердан чиқмайсан”.
Ўша вақтда кимлардир Исога келиб, ҳоким Пилат ўлдирган жалилаликлар ҳақида хабар қилишди. Пилат уларни тиғдан ўтказиб, қонларини ўзлари сўйган қурбонлар қонига аралаштириб ташлаган эди.
Исо хабарчиларга деди: “Сизнингча, бу жалилаликлар бошқа бутун Жалила кишиларидан кўпроқ гуноҳкор бўлгани учун шунчалик жафо чекдиларми?
Сизга йўқ дейман. Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз.
Масалан, Силоам минораси қулаганда, ўн саккиз киши эзилиб нобуд бўлган эди. Сизлар бу кишиларни Қуддусда яшовчи ҳаммадан кўра айбдорроқ деб ўйлайсизми?
Сизга йўқ дейман. Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз”.
Исо қуйидаги масални ҳам айтиб берди: “Бир кишининг узумзорида ўтқазилган анжир дарахти бор экан. Киши келиб, ундан мева излабди-ю, лекин тополмабди.
У боғбонга:- Мен уч йилдан бери бу анжир дарахтидан мева излаб келаман ва тополмайман. Уни кесиб ташла, нега у ерни банд қилиб турибди? – деб айтибди.
Боғбон эса шундай жавоб берибди:- Хўжайин, дарахтингиз бу йил ҳам турсин. Мен унинг ён-бағирларини бир чопиб гўнг солай.
Балки мева берар. Майли, агар бермаса, унда келгуси йил кесиб ташларсиз”.
Шанба куни Исо яҳудий ибодатхоналарининг бирида таълим бераётган эди.
У ердаги бир аёл ўн саккиз йилдан бери ёмон руҳдан қийналиб оғриган, икки букилган, қаддини сира тиклаёлмас эди.
Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди:- Эй хотин, сен дардингдан халос бўлдинг!
Сўнг қўлларини аёлнинг бошига қўйди. Аёл қадди тикланди-қолди, Худога олқишлар айта бошлади.
Исо дам олиш куни ҳам шифолаш билан машғул эканини кўрган жамоабоши аччиқланиб, жамоага:- Ишлаш учун олти кун бор. Даволанмоқчи бўлсангиз, шанбадан бошқа кун келинглар, – деди.
Раббимиз Исо унга жавобан деди:- Эй мунофиқ! Шанба куни бўлишига қарамай, ҳар бирингиз ўз ҳўкиз ёки эшагингизни охурдан ечиб суғоргани олиб бормайсизми?
Шунга кўра, ўн саккиз йилдан бери шайтон боғлаб қўйган, бобомиз Иброҳим қизи ҳисобланган бу аёлни шанба куни кишанларидан озод қилиш ўринли эмасмиди?
Исонинг бу сўзлари Унга қаршилик кўрсатганларнинг ҳаммасини уятга қўйди. Бутун халқ эса Исо бажараётган барча ажойиб ишларни кўргани сайин қувонар эди.
Исо яна сўз олди: “Худонинг Шоҳлиги нимага ўхшаш? Уни нимага тенглаштирайин?
У бир одам ўз боғига эккан хантал уруғига ўхшар. Уруғ униб, улкан дарахт бўлибдики, шохлари аро кўк қушлари ҳам қўниб уя қурибди”.
Тағин деди: “Худонинг Шоҳлигини нимага ўхшатай?
У бир аёл бутун хамирни ошириш учун уч тоғора унга қориштириб солган хамиртуруш бурдасига ўхшар”.
Исо Қуддус томон йўл олиб, шаҳарма-қишлоқ юриб таълим берар эди.
Кимдир Унга савол берди:- Ҳазрат, нажот топадиганлар озми?Исо ҳаммага айтди:
“Тор эшикдан кириш учун жон куйдиринглар. Сизга шуни айтай:
Уй Эгаси туриб эшикни бекитиб қўйгач, кўплар кириш учун интиладилар, бироқ киролмайдилар. Ўшанда сизлар ҳам ташқарида қолиб:- Ё Раббий, ё Раббий, бизларга очиб бер! – деб эшикни тақиллата бошлайсизлар. Лекин У сизларга:- Ким ва қаердан эканингизни билмайман, – деб жавоб беради.
Шунда сизлар:- Биз Сенинг олдингда еб-ичдик, Сен бизнинг кўчаларда таълим бериб юрдинг-ку, – деб айтасизлар.
У эса:- Кимсиз, қаердансиз, билмайман, деб сизларга айтиб эдим-ку. Эй бадкирдорлар тўдаси, Менинг кўзимдан узоқлашинглар! – дейди.
Ўшанда йиғи-сиғи ва оҳу воҳлар чекасизлар. Чунки ўзингизни ташқарига қувғинди, Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва барча пайғамбарларни эса Худонинг Шоҳлиги соясида кўрасизлар.
Шарқу ғарбдан, шимолу жанубдан одамлар келиб, Худо Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар.
Ўша вақт баъзи охиргилар биринчи, биринчилар эса охирги бўладилар”.
Ўша куни фарзийлардан айримлари Исонинг олдига келиб:- Бу ердан чиқиб кет, чунки Ҳирод Сени ўлдирмоқчи, – дейишди.
Исо уларга шундай деди:- Бориб у тулкига айтинглар: Мен бугун ва эрта жинларни қувиб, шифокорлик қилмоқдаман. Учинчи куниёқ даврим тугар.
Шундай бўлса ҳам, Мен бугун, эрта ва индин Ўз йўлимдан оғмай юраверишим керак. Чунки пайғамбар Қуддусдан ташқарида ўлдирилиши маҳолдир.
О Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл қилиб, ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, лекин сиз истамадингиз.
Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтиб қўяй: “Худованд номидан Келаётган муборак”, – деб хитоб қилмагунингизча, Мени яна кўрмайсизлар.
Бир шанба куни Исо фарзийлар мазҳаби бошлиқларидан бирининг уйига меҳмонга борди. Уни зимдан кузатиб туришарди.
Исонинг олдида истисқо дардидан қийналиб юрган бир одам пайдо бўлди.
Исо уни кўриши билан Таврот тафсирчилари ва фарзийларга қайрилиб:- Дам олиш кунида кишини шифолаш мумкинми, йўқми? – деб сўради.
Улар эса индамадилар.Исо бу одамни ушлади-да, шифолаб, жўнатиб юборди.
Сўнг дин пешволарига деди:- Сизлардан кимнингдир ўғли ёки ҳўкизи қудуққа тушиб кетса, шанба куни бўлишига қарамай, дарҳол чиқариб олмасмидингиз?
Улар эса бу гапга бирон жавоб топа олмадилар.
Меҳмонлар тўрда ўтиришга интилаётганларини пайқаган Исо уларга ибратли нақл айтди:
“Сени биров никоҳ тўйига чақирса, тўрга чиқиб ўтираверма. Эҳтимол, таклиф этилганлар орасида сендан эътиборлироғи бўлиб қолар.
Шунда икковингизни ҳам чақирган мезбон келиб сенга: “Бу ўринни унга бўшатиб бер”, – дейиши мумкин. Сен эса хижолат тортиб, пойгаҳда ўтиришга мажбур бўласан.
Шунинг учун, таклиф этилган бўлсанг, пойгаҳда ўтириб тур, токи мезбоннинг ўзи келиб сенга: “Дўстим, илтимос тўрга чиққин”, – деб айтсин. Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сенинг ҳурматинг ортади.
Кимки ўзини юқори олса, пасайтирилади. Кимки ўзини паст олса, юксалтирилади”.
Сўнг Исо Ўзини таклиф қилган уй эгасига деди: “Тушки ёки кечки зиёфат қилганингда, дўст, ака-ука, қариндош-уруғ ва бой қўшниларингнигина чақириб турма. Чунки улар ҳам сени чақириб, қаримта қилишига тўғри келади.
Аксинча, зиёфат берганингда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақир.
Шунда сен бахтлисан. Чунки улар сенга қаримтасини қайтара олмаса-да, лекин қиёматда солиҳлар тирилганида сен бунинг қаримтасини кўрасан”.
Исо билан бирга дастурхон атрофида ўтирганлардан бири бу сўзларни эшитиб, Унга:- Худонинг Шоҳлигида туз тотган киши бахтлидир! – деди.
Исо ўз навбатида унга деди:“Бир одам кечки катта дастурхон ясаб, кўпларни таклиф этибди.
Зиёфат вақти етганда:- Келинглар, дастурхон тайёр бўлди, – деб меҳмонларни чақирмоқ учун хизматкорини юборибди.
Шунда ҳаммалари келишиб олгандек, узр сўрай бошлашибди. Биринчиси унга:- Мен ер сотиб олдим, бориб уни кўришим керак. Илтимос, мени кечиринг, – дебди.
Бошқаси эса:- Мен беш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани боряпман. Илтимос, мени кечиринг, – дебди.
Учинчи бирови ҳам:- Мен хотин олдим, шунинг учун келолмайман, – дебди.
Хизматкор қайтиб келиб, хўжайинига вазиятни тушунтирибди. Хўжайин ғазабланиб, хизматкорига:- Тез бўл, шаҳарнинг йўлак ва кўчаларини кезиб чиқ, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни бу ерга олиб кел, – дебди.
Хизматкор бориб келиб*:- Хўжайин, буюрганларингизни бажардим-у, яна ҳам бўш жой бор, – дебди.
Шунда хўжайин хизматкорига:- Йўлларга чиқ, сўқмоқларга бор, элни келишга қиста, токи уйим тўлсин, – дебди.
- Сизларга айтаманки, чақирилган одамлардан бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди. [Чунки даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.]”
Кўпдан-кўп халойиқ Исо билан бирга борар экан, У ўгирилиб уларга деди:
“Агар ким Менинг ҳузуримга келса-ю, ўзининг ота-онаси, хотини, бола-чақаси, ака-укаси, опа-сингиллари ва ҳатто ўз жонидан кўнгил узмаса, у Менинг шогирдим бўлолмайди.
Кимки ўз хочини кўтариб орқамдан юрмаса, Менинг шогирдим бўлолмайди.
Сизлардан бирортангиз иморат қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблағ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмайсизми?
Бўлмаса пойдевор солиб, иморат қура билмасангиз, ўтган-кетган кўриб:
“Бу одам қуришни бошлади-ю битира олмади”, – деб масхара қилишади.
Ёки қайси подшоҳ бошқа бир подшоҳга қарши урушга борса, ўзимнинг ўн минг аскарим билан йигирма минг аскарга қарши чиқишга кучим етармикан, деб олдиндан ўтириб маслаҳатлашмас экан?
Кучи етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб сулҳ сўрайди.
Шундай қилиб, сизлардан ҳар бирингиз ўзингизнинг бор-йўғингиздан кўнгил узмасангиз, Менинг шогирдим бўлолмайсиз.
Туз – яхши нарса. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна нима билан шўр қилиш мумкин?
Ерга ҳам, гўнгга ҳам ярамайди, уни ахлатга ташлаб юборадилар. Кимнинг эшитар қулоғи бўлса, эшитсин!”
Ҳар қандай гуноҳкор одамлар ва солиқчилар Исони тинглаш учун Унинг олдига оқиб келар эдилар.
Буни кўрган фарзийлар ва уламолар: “Мана, У гуноҳкорларни қабул қилиб, бирга еб-ичмоқда”, – деб норозилик билдирдилар.
Исо эса уларга қуйидаги масални айтиб берди:
“Сизлардан кимнингдир юзта қўйи бўлса-ю, улардан бирортасини йўқотса, тўқсон тўққизтасини даштда қолдириб, йўқолган қўйни топмагунча қидирмайдими?
Уни топгач, қувониб елкасига олиб кўтариб кетади.
Уйга келгач, дўстлари билан қўшниларини чақириб: “Мен билан бирга қувонинглар, мен йўқолган қўйимни топдим”, – дейди.
Сизларга айтаманки, худди шунга ўхшаб, тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққиз тақводордан кўра, тавба қилган биттагина гуноҳкор учун осмонда шодлик бўлади”.
“Ёки қайси бир аёлнинг ўнта кумуш тангаси бўлса-да, биттасини йўқотиб қўйса, у шам ёқиб пулни топмагунча уйини супуриб-сидириб синчиклаб қидирмайдими?
Пулни топгач, дугоналари билан қўшниларини чақириб: “Мен билан бирга қувонинглар, мен йўқолган тангамни топдим”, – дейди.
Сизларга айтаманки, худди шунингдек, тавба қилган битта гуноҳкор учун Худо фаришталари ҳузурида шодлик бўлади”.
Исо яна деди: “Бир одамнинг икки ўғли бор экан.
Уларнинг кичиги отасига:- Ота, мол-мулкингиздан менга тегишли қисмини беринг, – дебди.Ота бисотини икки ўғлига бўлиб берибди.
Бир неча кундан кейин кичик ўғил бор-йўғини йиғиштириб, узоқ бир мамлакатга кетибди. У ерда шалоқ яшаб, мол-дунёсини кўкка совуриб юрибди.
Борини исроф этгандан кейин, у мамлакатда оғир қаҳатчилик бошланибди, йигит ҳам муҳтожликка йўлиқибди.
У бориб, бу мамлакат фуқароларидан бирига ёлланибди. У эса йигитни ўз даласидаги тўнғизларни боқишга юборибди.
Ниҳоят, йигит тўнғизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдиришга ҳам зор бўлибди, лекин унга шуни ҳам раво кўришмас экан.
Ўзига келгач, у дебди: “Отамнинг қанчадан-қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб-тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман.
Энди отамнинг олдига борай ва унга: Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим.
Энди сизнинг ўғлингиз аталишга лойиқ эмасман. Мени ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилсангиз, бас, дейман”.
Йигит отаси олдига равона бўлибди. У ҳали узоқда келаётганлигидаёқ, отаси ўғлини кўриб, кўнгли бўшаб кетибди. Югурганча бориб, ўғлининг бўйнидан қучиб, юз-кўзларидан ўпибди.
Ўғли унга:- Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз деб аталишга лойиқ эмасман, – дебди.
Ота хизматкорларига шундай буюрибди:- Тез бўлинг, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинг, қўлига узук тақинг, оёқларига чориқ кийгизинглар.
Бўрдоқини олиб чиқиб, сўйинглар, еб-ичайлик, хурсандчилик қилайлик.
Чунки менинг бу ўғлим ўлган эди – тирилди, йўқолган эди – топилди.Шундай қилиб, хурсандчилик қила бошлабдилар.
Катта ўғил шу пайтда далада экан. Қайтаётиб уйга яқинлашганда, қулоғига чолғу ва ўйин-кулги садолари эшитилибди.
Хизматкорлардан бирини чақириб:- Нима гап? – деб сўрабди.
- Укангиз келди, отангиз уни соғ-саломат кўргани учун бўрдоқини сўйдилар, – дебди у.
Шунда катта ўғил аччиқланиб, ичкарига киргиси келмабди. Отаси эса ташқарига чиқиб, ўғлига ўтиниб гапирибди.
У отасига жавоб берибди:- Мен шунча йилдан бери сизга хизмат қиламан. Сира сизнинг буйруғингизга қарши чиққаним йўқ. Лекин дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун сиз менга битта улоқ ҳам атамадингиз.
Аммо мол-мулкингизни фоҳишаларга сарфлаб қайтган анави ўғлингизга бўрдоқи сўйибсиз!
Отаси унга шундай жавоб берибди:- Ўғлим! Сен доимо мен билан биргасан, менинг ҳамма нарсам сеники.
Бироқ бугун шодланиш, хурсандчилик қилиш керак. Чунки сенинг бу уканг ўлган эди – тирилди, йўқолган эди – топилди”.
Исо Ўз шогирдларига ҳам айтди:“Бир бойнинг хўжалик ишларини бошқарувчиси бор экан. Бойнинг қулоғига, иш бошқарувчи мол-мулкингизни бежо сарф қилиб юрибди, деган чақув етибди.
Шунда бой иш бошқарувчини чақириб:- Сен тўғрингда узунқулоқ гап юрибди. Ишларингнинг ҳисобини бер, сен энди уйимни бошқаролмайсан, – дебди.
Иш бошқарувчи ўзича:- Нима қилсам экан? – дебди. – Хўжайиним бошқарувчиликни қўлимдан оляпти. Ер қазишга кучим етмайди, тиланчилик қилиш эса менга уят.
Бошқарувчиликдан бўшатилганимдан сўнг одамлар яна ўз уйларига қабул қилишлари учун нима қилсам бўлади?Сўнг:- Ҳа, топдим! – дебди-да,
хўжайинидан қарз бўлганларнинг ҳар бирини алоҳида ёнига чақирибди. Биринчисидан сўрабди:- Хўжайинимдан қанча қарзинг бор?
- Юз кува зайтун мойи, – жавоб берибди у.- Тилхатингни ол, тезда ўтириб эллик кува деб ёз! – дебди унга иш бошқарувчи.
Кейин бошқасидан ҳам сўрабди:- Сенинг қанча қарзинг бор?- Юз қанор буғдой, – жавоб берибди у. Унга ҳам:- Тилхатингни ол, саксон қанор деб ёз! – дебди.
Хўжайини эса ўзининг бу шум иш бошқарувчисини, ақлли иш қилдинг, деб мақтабди. Чиндан ҳам бу дунёнинг одамлари ўзларига ўхшаганлар орасида нур аҳлидан кўра эс-ҳушлироқ ҳаракат қиладилар”.
“Мен сизга айтаманки, бу бевафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар.
Кичик ишда садоқатли бўлган буюк ишда ҳам садоқатлидир. Кичик ишда садоқатсиз бўлган буюк ишда ҳам садоқатсиздир.
Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?
Агар бошқаларнинг нарсасига содиқ бўлмасангиз, ўз насибангизни сизга ким беради?
Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хор қилади. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсиз”.
Фарзий мазҳабидагилар буларни эшитиб, пулпараст бўлганлари учун Исога мазах қила бошладилар.
Исо уларга деди: “Сиз одамлар олдида ўзингизни тақводор қилиб кўрсатасизлар, лекин Худо юрагингизни билади. Ана, одамларда кўкка кўтарилган неки бўлмасин, Худо назарида жирканчдир.
Таврот ва Пайғамбарлар даври Яҳё келгунча давом этди. У вақтдан буён Худо Шоҳлиги тўғрисидаги Хушхабар ваъз қилинмоқда ва ҳамма бу Шоҳликка кириш учун зўр бермоқда.
Бироқ Тавротдан бир чизиқ йўқолишидан кўра, еру осмоннинг йўқолиши осонроқдир.
Кимда-ким ўз хотинидан ажралиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади”.
“Кимхоб ва шойи кийимлар кийиб, ҳар куни дабдабали базмларда кайф-сафо сурган бир бой одам бор экан.
Бойнинг дарвозаси олдида ҳамма баданига яра тошган Лазар исмли бир қашшоқ гадой ётар экан.
У бой дастурхонидан тўкилган ушоқлар билан қорин тўйдиришни орзу қилар, итлар эса келиб унинг яраларини ялаб кетар экан.
Бир куни гадой ўлиб қолибди, фаришталар уни Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнига олиб борибдилар. Кейин бой ҳам ўлиб, уни кўмишибди.
Тамуғ азобидан ўтар экан, бой бошини кўтариб узоқдаги Иброҳимни ва унинг ёнидаги Лазарни кўрибди.
У фарёд кўтариб:- Эй Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб Лазарни юборгин, у бармоғининг учини сувга ботириб тилимга сув томизсин. Чунки мен бу оловда кўп азоб чекяпман, – дебди.
Иброҳим унга шундай жавоб берибди:- Унутма, ўғлим, сен ҳаётингда яхшилик насибангни олиб бўлдинг, Лазар эса ёмонлик насибасини олиб бўлди. Энди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан.
Бундан ташқари, сиз билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор. Бу ердан сиз томон ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томон ҳам ўтмайдилар.
- Ундай бўлса, эй ота, сендан ўтиниб сўрайман, Лазарни отамнинг уйига юборгин.
Менинг бешта укам бор. Улар ҳам бу азобли жойга келмасликлари учун уларни огоҳлантириб қўйсин, – дебди бой.
Иброҳим унга:- Улар Мусо пайғамбарни ва бошқа пайғамбарларни билишади, уларга қулоқ солишсин, – дебди.
Бой эса:- Йўқ, Иброҳим ота, қулоқ солмаслар. Фақат ўликлардан бири уларнинг олдига борса, ўшанда тавба қиларлар, – дебди.
Иброҳим шундай дебди:- Агар Мусо ва бошқа пайғамбарларга қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмайдилар”.
Исо ўз шогирдларига яна деди: “Васвасалар келиши шаксиздир. Лекин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой!
Бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздиргандан кўра, унинг бўйнига тегирмон тошини осиб, денгизга ташланиши у учун фойдалироқ бўлар эди.
Ўзларингизга эҳтиёт бўлинглар!Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер. Агар тавба қилса, уни кечир.
Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайтиб келиб: “Тавба қилдим”, – деса, уни кечириб юбор”.
Ҳаворийлар Раббимиз Исога:- Имонимизга имон қўш, – дедилар.
Раббимиз жавоб берди:- Агар зиғирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от”, – десангиз, дарахт сизга бўйсунади.
“Орангиздаги қай бирингиз қўш ҳайдовчи ёки подачи хизматкорингиз даладан қайтгач, унга: “Тез келиб дастурхонга ўтир”, – дейсиз?
Аксинча: “Кечки овқатимни тайёрла, ишга бел боғлаб, овқатланиб бўлгунимча менга хизмат қил, ундан кейин ўзинг еб-ичасан”, – демайсизми?
Хўжайин буюрган ишларни бажарган қул ташаккур олармикин? Қайдам.
Сизлар ҳам шунга ўхшаб, ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажаргандан сўнг: “Бизлар арзимайдиган қуллармиз, фақат зиммамиздаги ишни қилдик”, – денглар”.
Исо Самария билан Жалила оралиғидан ўтиб, Қуддус томон йўл олди.
У бир қишлоққа кираётганда, ўнта моховга дуч келди. Улар узоқда турганча
овозларини баланд қилиб:- Эй Устозимиз Исо, бизга раҳм қил! – дейишди.
Уларни кўрган Исо:- Бориб, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, – деди.Улар эса йўлда кетаётиб, моховдан фориғ бўлишди.
Улардан бири ўзининг шифо топганини пайқагач, баланд овоз билан Худони улуғлаб орқага қайтди.
Исонинг оёқларига йиқилиб Унга ташаккур билдирди. Бу одам самариялик эди.
Исо:- Шифо топган ўн киши эди-ку? Қолган тўққизингиз қани?
Худони улуғлаш учун шу бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими? – деди.
Сўнг у одамга:- Ўрнингдан туриб бора қол, ишончинг сени қутқарди, – деди.
Фарзийлар Исога:- Худонинг Шоҳлиги қачон келади? – деган саволни беришди. Исо уларга жавоб берди:- Худонинг Шоҳлиги кўзга кўриниб келмайди.
“Қара, у бу ерда”, ёки “Ана у ерда”, – деб ҳам айтишмайди. Мана, Худонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир.
Сўнг Исо шогирдларига қайрилиб, деди:- Шундай кунлар келадики, Инсон Ўғлининг биттагина кунини кўришга ҳавас қиласизлар, бироқ кўролмайсизлар.
Сизларга: “Мана, у бу ерда”, ёки “Мана шу ерда”, деб айтишса, борманглар, уларнинг орқасидан қувманглар.
Чунки чақмоқ чақиб, фалакни бир учидан бошқа учигача ярқиратиб юборганидек, Инсон Ўғли ҳам Ўз кунида худди шундай пайдо бўлади.
Лекин ундан аввал У кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак.
Нуҳ пайғамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўғли келадиган кунларда ҳам шундай бўлади.
Нуҳ кемага кирган кунига қадар едилар, ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Ва тўфон келиб, ҳаммани ҳалок қилди.
Лут кунларида ҳам шундай бўлди: еб-ичдилар, олди-сотди қилдилар, экин-тикин ва бинокорлик билан машғул бўлдилар.
Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани ҳалок қилди.
Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади.
У кунда томнинг устида бўлган киши уйда қолдирган анжомларини олиш учун пастга тушмасин. Шунингдек, даладаги ҳам қайтиб келмасин.
Лутнинг хотинини эслаб туринглар.
Кимки жонини сақлашга ҳаракат қилса, уни йўқотади. Кимки жонини фидо қилса, уни қутқаради.
Сизга яна айтаманки, ўша кеча бир тўшакда икки киши бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
Икки аёл бирга тегирмон тортаётган бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.
[Икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.]
Шогирдлар Исодан сўради:- Раббий, бу воқеалар қаерда юз беради?- Мурда қаерда бўлса, калхатлар ҳам ўша ерда тўпланади, – деди Исо.
Исо шогирдларига доимо, безмасдан ибодат қилиш кераклиги ҳақида масал айтиб берди:
“Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан.
Ўша шаҳарда бир тул аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига доим келиб:- Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, – деб ўтиниб юрибди.
Қози анча вақтгача эътибор бермас экан. Охирида у ўзи-ўзига:- Мен Худодан қўрқмайман, одамдан ҳам уялмайман.
Бироқ майли, бу тул аёл менга тинчлик бермаётгани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса у келавериб, жонимдан безор қилади, – дебди.
Эшитяпсизми, инсофсиз қози нима дебди, – давом этди Раббимиз Исо.
- Наҳотки Худо Ўзига кечаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса, наҳотки уларни кўп куттириб қўйса?
Сизларга айтаманки, уларни кўп ўтмай ҳимоя қилади. Бироқ Инсон Ўғли келганда, ер юзида имон топармикин?”
Ўзининг тақводорлигини пеш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди:
“Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар.
Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди:- Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман.
Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман.
Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича:- Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди.
Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади”.
Уларга қўли тегсин, деб Исонинг олдига ёш болаларни ҳам келтиришар эди. Шогирдлар буни кўриб, келтирувчиларни койий бошлашди.
Исо эса болаларни ёнига чақириб, шогирдларига шундай деди: “Болалар Менинг олдимга келишларига ижозат беринг, уларни койиманг. Зеро Худонинг Шоҳлиги шундайларникидир.
Сизларга чинини айтайин: кимки Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга киролмайди”.
Бошлиқлардан бири Исодан сўради:- Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим керак?
Исо унга деди:- Нега сен Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас.
Илоҳий амрларни биласан: “Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўғрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. Ота-онангни ҳурмат қил”.
- Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан амал қилиб келаман, – деди бояги бошлиқ киши.
Буни эшитиб, Исо:- Сенга яна бир нарса етишмайди: нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сот ва пулини камбағалларга бўлиш. Шундагина осмонда хазинанг бўлади. Ва сўнг келиб, Менга эргашгил, – деди.
Бошлиқ бу сўзни эшитиб, жуда хафа бўлди, негаки у ҳаддан зиёд бадавлат эди.
Исо унинг хафа бўлганини кўриб:- Мол-дунёси борлар Худо Шоҳлигига киришга нақадар қийналади!
Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир, – деди.
Буни эшитганлар эса:- Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? – деб сўрашди.
- Одамларга иложсиз нарса Худо учун иложи бордир, – деди Исо.
- Мана, биз мол-ҳолимизни қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик! – деди Бутрус.
Исо шогирдларига деди:- Сизларга чинини айтайин, Худо Шоҳлиги йўлида уй-жой, ота-она, ака-ука, опа-сингил ёки хотин-болаларини қолдириб кетган ҳар бир киши
бу дунёдаёқ қат-қат яхшиликлар топиб, у дунёда эса абадий ҳаётга муяссар бўлур.
Исо ўн икки шогирдини махсус чақириб уларга деди: “Биз энди Қуддусга яқинлашиб қолдик. Ана ўша ерда Инсон Ўғли тўғрисида ёзилган барча пайғамбар оятлари амалга ошади.
Уни мажусийларга топширадилар, Уни масхаралаб ҳақорат қиладилар, Унинг юзига тупурадилар.
Уни қамчилаб ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У қайта тирилади”.
Шогирдлар эса бу сўзлардан ҳеч нарса англамадилар. Бу сўзлар маъноси уларга сирли эди, айтилганни улар идрок этмадилар.
Исо Ерихо шаҳрига кириб келаётганда, бир кўр йўл чеккасида садақа сўраб ўтирар эди.
Олдидан халойиқ ўтиб кетаётганини эшитиб:- Нима гап? – деб сўради.
- Носиралик Исо ўтяпти, – деб унга хабар қилишди.
Шунда кўр:- Эй Довуд Ўғли Исо, менга раҳм қил! – деб бақириб юборди.
Олдинда кетаётганлар эса:- Жим бўл! – деб уни койиб қўйишди. Лекин у янада кучлироқ ҳайқира бошлади:- Эй Довуд Ўғли, менга раҳм қил!
Шунда Исо тўхтаб, кўрни ёнига келтиришларини буюрди. Кўр келгач,
Исо ундан сўради:- Сен нима қилишимни истайсан?- Ҳазрат, кўзларим кўрсин! – деди у.
Исо унга:- Кўзларинг кўрсин, ишончинг сени қутқарди, – деди.
Шу заҳоти кўрнинг кўзлари кўра бошлади. У Худога олқишлар айтганча Исонинг кетидан эргашди. Буни кўрган бутун халқ Худога ҳамду санолар айтди.
Исо Ерихо шаҳрига кириб, гузарларидан ўтиб борарди.
Йўлда Заккай исмли бир одам учради; у солиқчиларнинг бошлиғи бўлиб, жуда бой эди.
У Исони кўришга, ким эканлигини билишга ошиқар эди. Бироқ бўйи пастлиги туфайли ва халойиқ кўплигидан Уни кўролмади.
Исони кўриш учун олдинга югуриб, бир ёввойи анжир дарахтига чиқиб олди. Чунки Исо ўша ердан ўтиши керак эди.
Исо у жойга келгач, юқорига қараб қўйди-да, унга:- Заккай! Тезроқ пастга туш, Мен бугун сенинг уйингга қўнишим керак, – деди.
Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан қаршилаб, меҳмон қилди.
Буни кўрганларнинг ҳаммаси:- У гуноҳкор одамнинг уйига ташриф буюрди, – деб норозилик билдиришди.
Аммо Заккай Раббимиз Исонинг олдида қўл қовуштириб туриб, Унга деди:- Эй Ҳазрат, мол-мулкимнинг ярмини камбағалларга бериб юбораман. Агар бировнинг ҳақини еб кетган бўлсам, тўрт баробар кўпайтириб берганим бўлсин.
Исо унга шундай жавоб берди:- Бугун бу уйга нажот келди. Чунки бу одам ҳам бобомиз Иброҳим ўғлидир.
Инсон Ўғли эса адашганни излаб топиш ва қутқазиш учун келган.
Исо Қуддусга яқинлашиб қолгани сабабли, Уни тинглаётган халойиқ, Худо Шоҳлиги ҳозир намоён бўлиши керак, деб ўйлар эди. Шундай қилиб, Исо Ўз нутқини бир масал билан давом эттирди:
“Асилзода бир одам ўзи учун салтанат олиб келиш учун узоқ мамлакатга борибди.
Ўзининг хизматкорларидан ўн нафарини чақирибди-ю, уларга ўн тилладан бўлиб бериб:- Мен қайтиб келгунимча, бу пулни ишлатиб туринглар, – деб жўнаб кетибди.
Ҳолбуки, асилзоданинг ҳамшаҳарлари уни ёмон кўришар экан. Ҳамшаҳарлар унинг орқасидан элчилар юбориб:- Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истамаймиз, – деб айттирибдилар.
Бир муддатдан сўнг у асилзода салтанат эгаси бўлиб, ўз ватанига қайтиб келибди. Берган ақчалари билан ким қанча фойда ундирганини билиш учун, хизматкорларини ёнига чақиртирибди.
Биринчиси келиб:- Хўжайин, сизнинг тиллангиз ўн тилла ундирди, – дебди.
Хўжайин унга:- Офарин, сен яхши хизматкор экансан. Кичик ишда садоқат кўрсатганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, – дебди.
Иккинчиси келиб:- Хўжайин, сизнинг тиллангиз беш тилла фойда келтирди, – дебди.
Унга ҳам:- Сен ҳам беш шаҳарга ҳокимлик қиласан, – дебди.
Учинчиси келиб:- Хўжайин! Мана сизнинг тиллангиз, мен уни рўмолчага тугиб сақладим.
Мен сиздан қўрқдим, сиз қаттиққўл одамсиз. Сиз бермасдан оласиз, экмасдан ўрасиз, – дебди.
Хўжайин эса унга дебди:- Эй ёмон хизматкор, оғзингдан чиққанини елкангга ёпиштирай! Менинг қаттиққўллигимни ҳамда бермасдан олишимни, экмасдан ўришимни биларкансан,
нега пулимни муомалага киритмадинг? Шунда мен келиб, ҳеч бўлмаса фойдасини кўрардим.
Сўнг хўжайин ёнида турганларга қараб:- Унинг қўлидан тиллани олиб, ўн тилласи борга беринглар, – дебди.
- Хўжайин, унинг ўн тилласи бор-ку! – дейишибди улар.
- Сизларга ростини айтсам, кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, қўлида бор бўлгани ҳам ундан тортиб олинади.
Энди менинг подшоҳлик қилишимни истамаган ўша душманларимга келсак, уларни шу ерга келтиринглар-да, кўзим олдида дами тиғдан ўтказинглар!”
Бу сўзларни айтиб, Исо олға босганча Қуддус сари йўл олди.
Зайтун тоғи этагидаги Байтфагия билан Байтания қишлоқларига яқинлашгач, У икки шогирдини юбориб деди:
- Қаршингиздаги қишлоққа боринглар. Қишлоққа киргач, боғлаб қўйилган, ҳозиргача одам боласи минмаган хўтикни топасизлар. Уни ечиб олиб келинглар.
Агар кимки сизлардан: “Хўтикни нега ечяпсизлар?” – деб сўраб қолса, “У Раббимизга керак”, деб айтинглар.
Шогирдлар жўнаб, худди Исонинг айтганини топдилар.
Хўтикни ечаётганларида унинг эгалари:- Нега хўтикни ечяпсизлар? – деб сўрашди.
Шогирдлар:- У Раббимизга керак, – дедилар.
Хўтикни Исонинг олдига келтиришди-да, устига ўз кийимларини ташлаб, Исони миндиришди.
У миниб кетаётганида, қолган шогирдлар кийимларини йўлга пойандоз қилди.
Исо энди Зайтун тоғидан ошиб, паст томонга, шаҳарга қараб* юраётган эдики, шогирдлар тумонати кўрган барча мўъжизаларини эслаб хурсанд бўлишди, овозларини баланд кўтариб, Худо шаънига ҳамду санолар айта бошлашди:
“Худованд номидан келаётган Подшоҳ муборак!Кўкларда тинчлик, Арши Аълода иззат!”
Шунда халойиқ орасидаги баъзи фарзийлар Исога:- Устоз, шогирдларингни жим қил! – дейишди.
У эса уларга жавобан:- Сизга айтаманки, агар булар жим бўлса, тошлар чинқиргай! – деди.
Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, унинг ҳолига йиғлаб юборди:
- Кошки сен ҳеч бўлмаса шу кунингда тинчлигингга нелар даркор эканини билсанг эди! Бироқ ҳозир бу кўзларингдан яширингандир.
Бошингга шундай кунлар тушадики, душманларинг атрофингга девор тортиб, чор тарафдан қуршаганча сиқувга оладилар.
Сени ер билан яксон қилиб, кўксингдаги фарзандларингни қирғин қиладилар. Илоҳий йўқлаш вақт-соатини билмаганинг учун, кулингни кўкка совурадилар.
Исо маъбадга кириб, ичкарида олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади.
Уларга шундай деди: – Тавротда*: “Менинг уйим ибодат уйи бўлгай”, – деб ёзилган. Сизлар эса Худо уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар!
Исо ҳар кун маъбадда таълим берадиган бўлди. Олий руҳонийлар, уламолар ва халқ оқсоқоллари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар.
Лекин бунинг чорасини топмадилар, негаки бутун халқ Исони жону дили билан тинглар эди.
Ўша кунларнинг бирида Исо маъбадда таълим бериб, халққа Хушхабарни баён этар эди. Олий руҳонийлар ва уламолар эса оқсоқоллар билан бирга келиб,
Исога савол беришди:- Бизларга айт-чи, Сен бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қиляпсан? Буларни қилиш учун Сенга ким ваколат берган?
Исо уларга шундай жавоб берди:- Мен ҳам сизларга бир савол берайин, Менга айтинглар:
Яҳё пайғамбар одамларни сувда тавба қилдириш учун кимдан ваколат олган эди? Худоданми, инсонданми?
Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: “Агар Худодан десак, У: “Нега Яҳёга ишонмадингизлар?” – дейди.
Агар инсондан десак, бутун халқ бизни тошбўрон қилади, чунки халқ Яҳёнинг пайғамбарлигига қатъий ишонади”.
Ниҳоят Исога жавобан:- Қаерданлигини билмаймиз, – дедилар.
Исо уларга:- Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ваколат билан қилаётганимни сизга айтмайман, – деди.
Исо сўзини давом эттириб, халққа ушбу масални айтиб берди:“Бир одам узумзор яратиб, уни боғбонларга ижарага бериб, ўзи узоқ вақтга бошқа мамлакатга кетибди.
Ҳосил чоғи узумзор маҳсулидан унга беришлари учун боғбонлар олдига бир хизматкорини юборибди. Лекин боғбонлар уни уриб, қуруқ қайтаришибди.
Узумзор эгаси яна бир хизматкорини юборибди. Уни ҳам уриб, ҳақорат қилиб, қуруқ қайтариб юборишибди.
Яна учинчисини юборганда, уни ҳам ярадор қилиб, қувиб чиқаришибди.
Шунда узумзор эгаси:- Нима қилсам экан? Севикли ўғлимни юбора қолай. Балки уни кўриб, инсофга келишар, – дебди.
Аммо боғбонлар унинг ўғлини кўришлари билан ўзаро муҳокамага тушиб:- Бу меросхўр-ку! Уни ўлдирамиз, мероси бизга қолади, – дейишибди-да,
ўғлини узумзордан ташқарига ҳайдаб, ўлдиришибди.Начора, узумзор эгаси уларни нима ҳам қиларди?
У келиб бояги боғбонларни йўқ қилади, узумзорни эса бошқаларга топширади”.Буни эшитганлар:- Худо кўрсатмасин! – деб юборишди.
Исо эса уларга тикилиб, шундай деди:- У ҳолда, Забурдаги*: “Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тошНақ бинонинг пештоқидан ўрин олди”,- деган оят нимани ифодалайди?
Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади.
Исо бу масални уларга қарата айтганини олий руҳонийлар билан уламолар пайқаб, шу онда Унга қўл узатмоқчи бўлдилар, лекин халқдан ҳайиқдилар.
Исони зимдан кузатиб, Унинг олдига ўзларини мўмин-қобил кишилардек кўрсатувчи исковучларни юбордилар. Айтадиган бирон ножўя сўзи учун Уни тузоққа илинтириш ва шу йўсин ҳокимнинг қўли ва ҳукмига топшириш ниятлари бор эди.
Улар Исодан сўрадилар:- Устоз! Биз биламизки, Сен ҳақиқатгўйсан, тўғри таълим берасан, ҳеч кимга юз-хотир қилмасдан Худонинг ҳақиқий йўлини ўргатмоқдасан.
Бизга айт-чи, Қайсарга қарамлик солиғи тўлашимиз динга мувофиқми, йўқми?
Исо уларнинг маккорлигини англаб:- [Нега Мени синаб кўрмоқчисизлар?]
Қани, Менга бир динор кўрсатинглар! Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники? – деди.- Қайсарники, – жавоб берди улар.
Исо:- Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, – деди.
Шундай қилиб, халқ олдида айтган биронта сўзи учун ҳам Исони тузоққа туширолмадилар. Унинг жавобидан ҳайрон бўлиб, лол қолдилар.
Ўшанда қайта тирилиш бўлишини инкор этадиган саддуқийлардан баъзилари келиб, Исога савол бердилар:
- Эй Устоз! Мусо пайғамбаримиз шундай ёзиб қолдирган: “Агар хотини бор одам фарзандсиз қазо қилса, укаси унинг хотинини олиб, ўз акасига авлод тикласин”.
Хўш, етти ака-ука бор эди. Биринчиси уйланиб, боласиз ўтиб кетди.
Иккинчиси ҳам ўша хотинни олиб, ўлди.
Шунингдек, учинчиси ҳам, ҳатто еттинчисигача ҳаммаси ҳам ўша хотинни олиб, фарзанд кўрмай ўлиб кетдилар.
Ҳаммасидан кейин хотин ҳам ўлди.
Хўш, қиёматда у қайси бирининг хотини бўлади экан? Чунки у еттовига ҳам хотинлик қилган эди-ку.
Исо уларга жавобан деди:- Бу дунёнинг болалари уйланадилар ва эрга тегадилар.
Лекин у дунёга кетганлар ҳамда тирилишга сазовор бўлганлар уйланмайдилар ҳам, эрга тегмайдилар ҳам.
Улар энди ўлим кўрмайдилар. Улар фаришталар билан тенг бўлиб, қиёмат аҳли сифатида Худонинг болалари бўладилар.
Мусо пайғамбарнинг ўзи ҳам ёнаётган* бута тўғрисидаги оятда Худовандни “Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси” деб атаб, ўликларнинг тирилишига ишора қилган эди.
Зотан Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Унга нисбатан ҳамма тирикдир.
Шунда уламолардан баъзилари:- Устоз, Сен яхши сўзладинг, – дедилар.
Ва Исодан яна бирон гап сўрашга ботинолмадилар.
Исо уларга деди: “Нега Масиҳни Довуднинг ўғли дейишади?
Мана, Довуднинг ўзи Забур китобида нима деган:
“Худованд менинг Раббимга айтди:Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча,Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин”.
Демак, Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўғли бўлади?”
Бутун халойиқ тинглаб турганда, Исо ўз шогирдларига бурилиб деди:
“Узун кийимлар кийиб юришни ва халқ йиғинларида алик олишни севадиган, ибодатхоналарда юқори ўринни олиш ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яхши кўрадиган уламолардан эҳтиёт бўлинглар!
Улар беваларнинг уй-жойларини шилиб, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Ана бундайлар оғирроқ жазога мубтало бўлғусидир”.
Исо маъбаднинг садақа қутисига назар солиб, хайр-эҳсон ташлаб турган бой одамларни кўрди.
Шунингдек, икки тийин ташлаган бир камбағал бева аёлни ҳам кўрди.
Шунда Исо деди: “Сизларга чинини айтайин, бу камбағал бева ҳаммадан кўпроқ эҳсон берди.
Чунки буларнинг бариси ўзларининг ортиқча пулларидан худойи қилди. Аммо бу аёл камчилигига қарамасдан, ўзининг бор-йўғини ташлади”.
Баъзи кишилар маъбаднинг нақадар гўзал тошлар ва бахшидалар билан безатилгани тўғрисида сўзлашар эдилар. Исо эса деди:
- Шундай кунлар келадики, сиз шу ерда кўриб турган бинолардан бирор ғишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади.
Улар Исодан сўрадилар:- Устоз, бу ишлар қачон юз беради? Буларнинг содир бўлажагини қандай аломатдан билмоқ мумкин?
Исо деди:- Йўлдан озмаслик учун эҳтиёт бўлинглар! Зеро кўплар “Бу Менман” ва “Вақт яқин”, деб Менинг номим остида келадилар. Уларнинг орқасидан борманглар.
Уруш ва исёнлардан дарак топганда чўчиманглар. Чунки булар аввалдан бўлиб ўтиши керак, лекин дарҳол сўнгги ниҳоя келмайди.
Кейин Исо давом этиб уларга деди: “Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади.
Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Ваҳимали ҳодисалар содир бўлиб, осмонда ажиб ғаройиботлар юз беради.
Лекин буларнинг ҳаммасидан бурун сизларни исканжага олиб, қувғин қиладилар, диний ҳайъатларга топшириб, зиндонларга ташлайдилар. Менинг номим туфайли сизларни подшоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар.
Шунда сиз фурсатдан фойдаланиб, Мен ҳақда* шоҳидлик қиласизлар.
Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, деб олдиндан қайғурмасликни юрагингизга тугиб олинглар.
Чунки Мен сизларни оғзи ботир қилиб, шундай ҳикмат бераманки, сизларга қарши чиққанлардан бирортаси ҳам фикрингизни инкор этолмай, гапсиз-сўзсиз қоладилар.
Ҳатто ота-она, ака-ука, қариндош-уруғ, ёр-биродарларингиз сизни тутиб беришади, баъзиларингизни эса ўлимга топширишади.
Менинг номим туфайли ҳамма сиздан нафратланади.
Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам нобуд бўлмайди.
Сабр-бардош билан жонингизни сақлаб қоласиз”.
“Қуддусни қўшинлар қуршаб олганини кўрганда билингки, шаҳарнинг хароб бўлиш вақти яқинлашган.
Ўшанда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочсин, шаҳарнинг ичида бўлганлар ундан чиқсин, атроф-теваракда бўлганлар шаҳарга асло кирмасин.
Чунки бу кунлар – барча оятлар бажо бўлғуси интиқом кунлари бўлади.
У кунларда ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг ҳолига вой! Чунки ер юзини катта мусибат чулғаб олиб, бу халқнинг бошига қаҳр-ғазаб ёғади.
Улар қилич дамидан ўтказилиб, барча элларга асир қилиб олиб кетиладилар. Ёт халқларнинг даврони тугамагунча, Қуддус ёт халқлар томонидан оёқ ости қилинади”.
“Қуёш, ой ва юлдузларда ажойиб аломатлар пайдо бўлади. Денгиз шовуллаб-жўшиб тўлқинланган сари, ер юзидаги халқлар эсанкираб, маъюсликка тушадилар.
Одамлар жаҳонга келаётган мусибатларни кутиб, қўрқувдан адо бўладилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади.
Ниҳоят, булут ичида, буюк қудрат ва улуғворлик ила келаётган Инсон Ўғлини кўрадилар.
Бу воқеалар рўй бера бошлаганда, энди халос бўлиш вақт-соатингиз яқинлашганини билиб, қоматингизни ғоз тутиб бош кўтаринглар”.
Исо уларга бир масални айтиб берди: “Анжир дарахтига ва дарахтнинг бошқа турларига қаранглар:
улар япроқ ёзаётганини кўриб, ёз келиб қолганини ўзингиз ҳам англайсиз.
Худди шунга ўхшаб, бояги ишларнинг содир бўлаётганини кўрганингизда билингки, Худонинг Шоҳлиги жуда яқиндир.
Сизларга чинини айтайин, бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлажак.
Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Айш қилиб, кайф суриб, ҳаётнинг ташвишлари остида бўғилиб, юракларингизни ёғ босмасин, тағин у кун ногаҳон бошга тушиб сизни тўрга илинтирмасин!
Чунки у кун ер юзида яшовчи ҳар бир кишини босиб олажак.
Шу сабабдан доим ҳушёр бўлинглар. Юз бергувчи бу мусибатлардан омон қолишга куч топиб, Инсон Ўғли олдида туришга муносиб бўлмоқ учун доимо ибодат қилинглар”.
Исо кундузи маъбадда таълим берар, тунларини эса шаҳардан чиқиб, Зайтун тоғида ўтказар эди.
Барча халқ Исони тингламоқ учун эрталабдан маъбадга, Унинг ҳузурига оқиб келар эди.
Толкования стиха Скопировать ссылку Скопировать текст Добавить в избранное
Библ. энциклопедия Библейский словарь Словарь библ. образов Практическая симфония
Цитата из Библии каждое утро
TG: t.me/azbible
Viber: vb.me/azbible